jus
gentium
деб номланган ҳуқуқ тизимини ишлаб чиқди.
Қулларнинг ҳуқуқий ҳолати.
Рим ҳуқуқининг асосий қоидаларидан бири қуйидагичадир: «servile
caput nullum jus habet» – қуллар ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмас. Рим
давлатида қуллар инсон ҳисобланмаган, аксинча улар
res
– буюм, гапирувчи
қурол (instrumentum vocale) ҳисобланган. Ҳуқуқ объекти сифатида қуллар
буюмлар каби эгаларининг чекланмаган ҳокимияти остида бўлган.
а)
Қуллик манбалари.
– Дастлабки қуллар Рим уруғчилик тузумининг
емирилиши билан пайдо бўлган. Бу даврда ишлаб чиқариш кучларининг
ривожланиши меҳнат фойдасини шундай юксак даражага кўтардики,
натижада, уруғ хўжалигида ташқи ишчи кучидан фойдаланиш ниҳоятда
катта фойда келтира бошлади. Рим хўжалигининг ривожланиши қулларга
бўлган эҳтиёжнинг ортишига асос бўлди. Бу эҳтиёжни қондириш мақсадида
қуллар турли усуллар ёрдамида келтирила бошланди.
Қулликнинг асосий манбаси уруш пайтида душман аскарларини
асирликка олишдан иборат бўлган. Қадимги даврда ҳарбий асирлар уларни
ким қўлга киритган бўлса, ўшаларнинг мулки ҳисобланган. Республика
даврининг дастлабки йилларида барча асирлар давлат мулки деб эълон
қилинган (servi publici). Сўнгра бу қуллар оммавий савдога қўйилиб,
қулларни ким сотиб олса, ўшаларнинг мулки ҳисобланган. Иккинчи муҳим
усул – ўз фуқароларини қулга айлантириш бўлган. Қадимги ҳуқуқ бўйича
солиқ ва ҳарбий мажбуриятларни ўташ учун рўйхатга олинмаган барча
фуқаролар(incensi); шартномада кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида ва
кераклича бажармаган шахслар (nexi ва addicti); (furtum manifestum), яъни
ўғрилик содир этаётган пайтда жиноят устида қўлга тушганлар, шунингдек,
paterfamilias юз ўгирган alieni juris шахслари қулга айлантирилган.
Қулликнинг яна бошқа манбаси латифундиялар пайдо бўлиши билан
вужудга келди. Қулларга бўлган катта эҳтиёж туфайли Ўрта ер денгизида
қароқчилик кенг ривожланди. Қароқчилар денгизда кўплаб одамларни айнан
қулга айлантириш билан шуғулланар эди ва улар Делос, Родос, Афина ва
Рим қуллар бозорларига кўплаб қуллар етказиб берар эди. Қуллар бозорида
сотилган қуллар озодликка чиқиш имкониятидан батамом маҳрум бўлган
эдилар. Римликлар, Рим ҳимоясидаги халқларнинг вакиллари ёки Рим
фуқаролигига эга бўлган шахслар қулга айлантирилганда, қароқчиликни
ҳам қуллик манбайи деб тан олдилар.
Қул аёлдан туғилган фарзанд, отаси ким бўлишидан қатъий назар, қул
ҳисобланган. Бу фарзандлар туғилиши билан онасининг хўжайинининг
ихтиёрига тушиб қолганлар. Бу қоидадан мустасно ҳол
Do'stlaringiz bilan baham: |