Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Restitutio in integrum.
Restitutio in integrum ёки аввалги ҳолатга
қайтариш алоҳида ҳуқуқий восита бўлиб, магистратлар низога сабаб бўлган 
юридик факт тузилмаган деб тан олинган фикциядан келиб чиқишган ва, шу 
сабабли, тарафлар ўртасидаги муносабатлар ҳуқуқий акт тузилишидан 
олдинги ҳолатга қайтарилиши керак, деган фикр билдирилган. Бу восита 
ёрдамида магистратлар jus civile бўйича – тўғри бўлган, лекин bona fides
тамойили бўйича – нохуш ҳисобланган мажбуриятни бажарган шахс
томонидан етказилган зарарни бартараф қилишган. 
Restitutio in integrum талаби етказилган зарар билинган кундан бошлаб 
1 йил муддатгача қўлланилиши мумкин бўлган. Restitutio in integrum
сабаблари томонларнинг йўқлиги, томонларнинг вояга етмаганлиги, алдов,
янглишиш, sui juris шахс ҳолатининг йўқотилиши ва бошқалардан иборат 
бўлган. 
Магистрат томонлар келтирган фактлар ва далилларни текшириб чиқиб, 
уларнинг ҳақиқий эканлигига ва талабнинг ўринлигига ишонч ҳосил
қилса, аввалги ҳолатга қайтаришга рухсат берган.
4-
§. 
Экстраординар жараён 
Экстраординар жараённинг шаклланиши ва асосий хусусиятлари.
Экстраординар жараён (cognitio extraordinaria) фуқаролик жараёни
ривожланишининг охирги босқичи бўлиб, дастлаб алоҳида низоли 
масалалар судья томонидан эмас, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари 
томонидан истисно ҳолларда ҳал қилинишидан иборат бўлган, империя 
даврида барча ҳокимият император ва юқори бюрократия қўлида 
жамлангандан кейин эса, бу жараён фуқаролик жараёнининг ягона 
кўриниши бўлиб қолди. Экстраординар жараённинг асосий хусусиятлари 
қуйидагилардан иборат бўлган: 
– процессуал ҳаракатларнинг ижро этилиши ягона тамойил асосида,
яъни барча процессуал ҳаракатлар давлат амалдорлари ҳузурида олиб 
борилган; 
– жараён босқичлари иерархияси мавжудлиги – қуйи даражадаги
амалдорлар чиқарган қарорлар юзасидан тарафлар юқори амалдорларга ва
ҳатто императорга шикоят қилиши мумкин бўлган; 
– барча ҳаракатлар форумда очиқ ҳолда оммавий равишда олиб 
бориладиган аввалги суд жараёнининг ўрнига яширин суд жараёни
киритилган. Шунинг учун барча ҳаракатлар ёпиқ ҳолда ўтказилган, давлат 


42 
хизматчилари эса, махсус канцелярияларда иш олиб боришган. Жараён 
махфийлиги барча процессуал ҳаракатлар ёзма расмийлаштирилганида ҳам 
кўринади; 
– алоҳида далилларнинг исботлаш кучини баҳолаш тўғрисидаги назария 
киритилгандан кейин, бирон-бир факт исботланган деб топилиши учун, бир
қатор қоидалар киритилган. Шу тариқа, эркин ишонтириш тамойили ва
моддий ҳақиқат тамойили бекор қилинди; 
– жараён бўйича харажатлар киритилгандан кейин жараёнда содир 
этиладиган ҳар қандай ҳаракат учун томонлар олдиндан тасдиқланган
баҳоларни тўлаши шарт бўлган; 
– ҳуқуқий жиҳатдан қабул қилинган ҳукмлар белгиланган пулда 
ифодаланиши бекор қилингандан кейин ҳукм ашёнинг берилишини талаб 
қилса, ашё берилган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish