Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Мерос ҳуқуқларининг ҳимояси



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet291/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Мерос ҳуқуқларининг ҳимояси.
Тўғри тайинланган меросхўрлар ўз 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 3 та ҳуқуқий воситага эга бўлганлар: 
а) Меросга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун қуйидагилар хизмат 
қилган: 
1. 
Hereditatis petitio
– мерос ҳуқуқлари бўйича низо келиб чиққан пайтда
қўлланиладиган даъво; 
2.
Querella inofficiosi testamenti
– васиятда кўрсатилмаган ва portionem
legitimam ололмаган зарурий меросхўрлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун
қўзғатиладиган даъволар; классик даврдан кейин зарурий меросхўрлар actio 
ad supplendamга – зарурий ҳиссани кўпайтиришга бўлган даъво қўзғатиш 
ҳуқуқи; 
3.
Interdictum quod bonorum
– бу даъво бўйича претор меросхўрлари
ўз мерос ҳуқуқлари ва меросга эгалигини ҳимоя қилганлар. Претор 
меросхўрлари мерос мулкига эга бўла олмаётган пайтда мерос ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш учун бошқа ҳимоя воситаларини exceptio 

doli generalis ва
hereditatis petitio utilis қўллашган. 
б) Мерос бўйича алоҳида ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун меросхўр мерос 
қолдирувчи тирик пайтда қўллаши мумкин бўлган барча даъволарни 
қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган. 
в) Мерос мулкини тақсимлаш actio familiae erciscundae ёрдамида
амалга оширилган, бу даъво оилавий муносабатларни тартибга солиш учун 
хизмат қиладиган алоҳида даъво бўлган.


254 
5-
§. 
Сингуляр сукцессия, легатлар ва фидеикомисслар 
 
Легат тушунчаси.
Legatum сингуляр сукцессия воситаси бўлиб, мерос 
қолдирувчи меросхўрга мерос мулкидан 3-шахс(легатарий)га фойдаси
бирон-бир буюм ёки маълум бир белгиланган пул суммасини бериш 
тўғрисидаги бир томонлама қилган эрки ифодасидир.
а) Легатлар фақатгина васиятнома бўйича қолдирилган меросда кўзда 
тутилади, уларни ўрнатиш шакллари васиятномада эслатиб ўтилиши лозим 
ёки улар 
кодицилл
деб аталувчи ёзма тилхатлар ёрдамида берилади. 
Қадимги ҳуқуқ кўрсатмаларига биноан васиятномада асосий
меросхўрлар тайинлангандан кейин, лекин sui даражасидаги меросхўрлар 
бўлмаган пайтда легатарийни белгилаш мумкин бўлган.
Август даврида легат мерос қолдирувчи эркининг ёзма ифодаси бўлмиш 
кодициллар блан ўрнатилган, чунки кодициллар ҳуқуқий жиҳатдан 
расмийлаштириладиган васиятнома жавоб берадиган талабларга жавоб 
бермаган. Кодициллар ёзма расмийлаштирилиши лозим бўлган, уларда 
универсал меросхўрлар тайинланмаган бўлса ҳам, мерос қолдирувчи 
томонидан васиятномада тасдиқлангани учун ҳуқуқий кучга эга бўлган. 
Юстиниан бундай расмиятчиликларни бирмунча енгиллатди, яъни кодицилл
ҳуқуқий деб топилиши учун улар оғзаки ёки ёзма шаклда бўлиши ва 5 гувоҳ 
иштирокида тузилган бўлиши кифоя эди. 
б) Легат предметига мерос мулкига кирадиган ва мерос мулкига кирмаган
барча буюмлар кирган.
в) Легатлар ўрнатилиши ҳар доим чекланган, XII жадвал қонунларидаёқ
легат sui даражасидаги меросхўрлар бўлмаган пайтда ўрнатилиши мумкин 
бўлган. Lex Furia testamentaria қонунлари бўйича (м.а. 200 йил) алоҳида 
легатлар 1000 ассдан ошмаслиги, lex Voconia қонуни (м.а. 169 йил) бўйича 
эса легатарийлар меросхўрлар олиши мумкин бўлган улушдан кўп легат
олишлари мумкин бўлмаган. Lex Falcidia (мил. ав. 40 й.) қонуни бўйича,
мерос қолдирувчи меросхўрларга мерос мулкининг 1/4 қисмини, 
легатарийларга эса – 3/4 қисмини қолдириши мумкин бўлган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish