Хронология
(Асарда ёритилган асосий воқеалар саналари)
-
Араб Муҳаммадхон ( 1603-1623), Абулғозий Баходирхон
(1643-1663) хукмдорлиги даврида минглаб рус казакларининг
Хива хонлигига бостириб келганликлари тўғрисида Абулғозий
асарида баён қилинади.
- 1717-1858 йилларда Россия ҳукмдорларининг Хива
хонлигига 5 марта куйидаги ҳарбий элчилик экспедициялари
амалга оширилган:
•
1717 йил июнида Бекович-Черкасский бошчилигида 3
минг аскар, 7 тўп билан;
•
1839 йил ноябрида Перовский бошчилигида 5217
жангчи, 22 туп билан. Таркибида 4 генерал бўлган;
•
1841 йил августида Никифоров бошчилигида;
•
1842 йилда Г.И.Данилевский бошчилигида;
•
1858 йил майда Н.П.Игнатьсв бошчилигида.
- 1873 йил март ойининг 12 дан 13 га ўтар кечаси
генерал-майор Головачёв қўмондонлигидаги Россия империяси
кўшинининг Хива хонлиги томон боскинчилик юриши Жиззах
якинидаги Кили дарёсидан бошланди.
- 1873 йилнинг 26 мартида генерал-лейтенант Верёвкин
кўмондонлигидаги Оренбург отряди Эмба истехкомидан Хива
хонлиги томон йўлга чикди.
- 1873 йилнинг 9-10 апрелида йўлга чиккан полковник
Ломакин кўмондонлигидаги Кавказ отрядининг Хива томон
юриши Киндерли кўрфазидан бошланди.
- 1873 йилнинг 22 апрелида полковник Маркозов кўмон-
донлигидаги Красноводский отряди Хивага 180 вёрст колганида
кўп талафотлар билан оркага кайтишга мажбур бўлди.
- 1873 йилнинг 23 апрелида хон навкарлари Холота мав-
зесида (Амударёга 160 вёрст етмасдан) Россия армиясининг
Туркистон отряди олдига чикиб, уларга ҳужум килдилар.Бу
хивалиютарнинг боскинчилар кўшини билан бириғ^чи тўкнашуви эди.
360
www.ziyouz.com kutubxonasi
- 6 майда Содиқ (қозоқларнинг миллий озодлик ҳаракати
бошлиғи Кенесари Қосимов ўғли) бошчилигида 500 нафар
туркман отлиғи Одамқирилган мавзесида душман кушинига
ҳужум килиб, унга талафот беради. Жанг 2,5 соат давом этади.
-Ю майдаУчўчокмавзесидахиваликларроссияликларнинг
отрядига карши ҳужум килади. Жанглар Сардоба кўли бўйида
10 майда кун бўйи ва кечаси билан давом этиб, икки томон ҳам
талафот кўради.
- 18 майда Россия аскарларининг Окқамиш деган жойдан
Амударёнинг чап томонига ўтиши бошланди.
- 22 майда душман кўшини Ҳазорасп калъасини
эгаллади.
-М а й ойинингўрталаридагенерал Верёвкин ва полковник
Ломакин бирлашган отряди Қўнғирот қалъасини эгаллади.
- 14 майда генерал Верёвкин бошчилигидаги кўшма
отряднинг Хўжаэли калъаси томон юриши бошланди.
- 20 майда душман кўшини Манғит калъасини эгаплади
ва аҳолисини киргин килди.
- 21-24 майда хоразмликлар Манғитнинг кунчиқаридаги
қишлокларда, Хитой мавзесида, Қиличниёзбой канали бўйларида
боскинчиларга карши шиддатли жанглар олиб бордилар.
- 2 6 май эрталаб генерал Верёвкин бошчилигидаги кўшма
отряд хоннинг шаҳар ташкарисидаги «Чанишик» боғ саройига
келиб кўнди.
- 28 май эрталабданок Мухаммад Раҳимхон бошлик
хивалик ватанпарварлар Хива калъаси якинига келиб колган
генерал Верёвкин армиясига карши тинимсиз ҳужумлар килиб,
душманга талафот етказдилар.
-2 8 м а й эрталабдан кечқурунгачаХива калъаси полковник
Скобелев бошчилигида бомбардимон килиб турилди.
- 28 май куни Муҳаммад Раҳимхон Муҳаммад Латиф
козини элчи қилиб, мактуб оркали тинчлик сўраб шаҳардан 15-16
вёрстча масофадаги Лнгиарикка келиб кўнган генерал Кауфман
ҳузурига юборди. Генерал хон мактубини эътиборга олмади.
361
www.ziyouz.com kutubxonasi
- 28 май кечаси ва 29 май эрталабгача Хива калъасининг
замбараклардан бомбардимон килиниши давом этди.
- 29 май эрталаб тонгда Муҳаммад Раҳимхоннинг Хивадан
чикиб кетганлиги маълум бўлади. Уни Ок Салоҳ сардорнинг
ўғли Сари сардор ўз ёвмут эли - Замахшарга олиб кетди. Хонлик
такдирини ҳал килишни 70 ёшлардаги Амир тўра ва 20 ёшлардаги
Отажон тўралар ўз ихтиёрларига олишга ҳаракат килдилар.
- 29 май куни Амир тўра билан Отажон тўра генерал
Кауфман ҳузурига бориб, юртни ўзларига топширишини сўра-
дилар. Кауфман эса улардан Муҳаммад Раҳимхонни чақиртириб
келтиришни талаб килди.
- 29 май эрталаб соат 10 ларда Хивага 2 вёрстча масофада
жойлашган Полвон ота ариғининг Сари кўприги якинида
Оренбург кўшма отряди ва Туркистон отряди бирлашдилар.
- 29 май соат 11 ларда полковник Скобелев билан граф
Шуваловлар бошчилигида 1000 нафар солдат шахар ҳимоя-
чиларининг девор устидан ёмғирдек ёғдириб турган ўклари
остида ҳужум билан шаҳарга бостириб кирдилар. Генерал
Головачёв ҳам шаҳарнинг кунчикаридан 4 бўлак пиёда, 4 тўп ва
200 казак отлиқлари билан шаҳарга бостириб кирган эди.
- 29 майда бош кўмондон генерал Кауфман кўп сонлик
мулозимлари билан Ҳазорасп дарвозасидан қалъага кириб
келди, Кауфман Хива хони Муҳаммад Раҳимхонни Замахшардан
чақириб келтириш учун Инокбек орқали унга мактуб йўллайди.
- 2 июнда Муҳаммад Раҳимхон II Гандимиёнга, генерал
Кауфман ҳузурига келади.
- 19 июнда Оренбург отряди Кўҳна Урганч томон
юборилди.
- 7 июлда генерал Головачёв бошчилигидаги Россия
армиясининг туркман уруғлари устига қирғинли юриши
бошланди.
- 13, 15-16 июлларда Илонли яқинидаги Чандир қиш-
лоғида туркман ватанпарварларининг душман аскарлари билан
ҳаёт-мамот жанглари бўлиб ўтди.
362
www.ziyouz.com kutubxonasi
- 19 июлда генерал Кауфман Илонлига генерал Головачёв
армиясигаёрдамга етибкелди.УЧандирдатуркмануруғларининг
Россия жангчиларига берган зарбасидан хабар топиб, ваҳимага
тушиб колган эди.
-1 8 7 3 йил 12 июнда Хива кони Саид Муҳаммад Раҳимхон-
нинг мамлакатдаги барча кулларни озод қилиш, хонликда кул
меҳнатини тугатиш тўғрисидаги фармони эълон килинди.
- 1873 йил 12 августда Гандимиён боғида Хива хони
Саид Муҳаммад Раҳим Баҳодурхон ва Россиянинг хонликка
бостириб келган кўшини кўмондони, Туркистон генерал-
губернатори генерал-адъютант фон Кауфман томонидан сулҳ
битимн имзоланди.
- 1874-1913 йилларда подшо Россияси мустамлакачилари
Амударёни эски ўзанига буриш, дарё сувини яна Сариқамиш
кўлига куйдириб, улар бўйлаб кема катновини йўлга солиш ва
кўплаб янги ерларни ўзлаштириб, у ерларда рус поселениеларини
барпо килиш мақсадида иш олиб бордилар. Россия ирригатор-
инженерлари куйидаги кидирув-текширув ишларини олиб
бордилар:
•
1874
йилда
«Россия
Императорлик
жуғрофий
жамияти» томонидан Амударё илмий экспедицияси
ташкил қилинди.
•
1876-1881 йилларда Россия императорининг буйруғи
билан инженер Х.В.Гельман бошчилигида киди-рув-
текширув ишлари олиб борилди.
•
1879 йилда Н.Петрович бошчилигида Амударёнинг
эски
ўзанини
ва
Амударё
билан
Сарикамиш
оралиғидаги сув йўли ва суғоришга қулай ерларни
ўрганиш юзасидан кидирув ишлари олиб борилди.
•
1879 йилда Буюк князь Николай Константинович
«Самара илмий экспедицияси» аъзоси, инженер
Ляпунов билан Узбой бўйлаб кидирув ишларини олиб
борди.
•
1890 йилдаинженерХ.В.Гельман, 1899-1900 йилларда
363
www.ziyouz.com kutubxonasi
инженер К.Г.Гиршфельд ва 1890 йил ёзида Николай
Константиновичлар
Амударёнинг
эски
ўзанини
ўзлаштириш масаласи юзасидан Хива хонлигига
сафар килганлар.
1912
йилда
Г.Гржегоржевский
бошчилигидаги
экспедиция Дарёлик, Ловзан, Сариқамиш бўйлаб,
1913 йилда инженер Мастицкий бошчилигидаги
экспедиция бутун Хива хонлиги бўйлаб текширув-
қидирув ишларини олиб бордилар.
- 1884 йилда Хивада янги усул мактаби очилди.
'
- 1884 йилда немис миллатига мансуб 137 нафар фуқаро
Қипчоқ яқинидаги Илон-Тоғ деган жойга келиб ўрнашганлар.
Кейинчалик Хива хони уларни Хивага яқинроқ Оқмачит деган
жойга кўчиради.
- 1885 йилда Тўрткўл шаҳрида рус-тузем мактаби
очилди.
- 1891 йилда Хивада Комил Хоразмий ташаббуси билан
рус-тузем мактаби очилди.
- 1892-1897 йилларда Муҳаммад Хожа Аминаддин ўғли
Франциянинг Тулуза шаҳридаги сув хўжалиги коллежида тахсил
олган.
- 1904 йил 10 ноябрда Урганчда янги усул мактаби
очилди.
- 1910 йил августида Асфандиёр (отаси Муҳаммад
Раҳимхон II вафотидан кейин) Хива хонлиги тахтига ўтирди.
- 1910 йил сентябрда Асфандиёрхон эълон қилган
фармонда халқни баъзи солиқ ва мажбуриятлардан озод қилиш,
шариатни қарор топтириш ва адолатли ҳукмдор бўлиш тўғрисида
ваъда қилди. Бу амалда хонликда ислоҳот ўтказиш тўғрисидаги
фармон эди.
- 1911 йил 20-22 январда Хива шаҳрида хоннинг олий
мартабали амалдорлари кенгашида ислоҳотнинг 10 бўлимдан
иборат дастури ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.
- 1911 йилда Исломхўжа ўз саройида янги усул мактабини
364
www.ziyouz.com kutubxonasi
очди. Унда диний таълимот билан бирга арифметика, ҳуснихат,
Хиванинг кискача тарихи, жуғрофия, чизмачилик, рус тили каби
фанлар ва курилиш ишлари юзасидан хам сабок берилди.
- 1912 йил баҳорида туркман уруғлари катхудоларининг
Кўҳна Урганчда ўтказилган йигилишида хонл икда мўлжалланган
ислоҳот дастури маъқулланди.
- 1912 йил июлида Хивада ўтказилган хонликдаги барча
туркман уруғлари кенгашида Тахта ёвмут уруғлари ҳар хил
баҳоналар билан хонликда ислоҳот ўтказишни оркага суришга
ҳаракат килдилар.
- 1912 йилда Исломхўжа 80 талабага мўлжалланган
мадраса, унинг ичида янги усулдаги мактаб учун европача усулда
бино курдирди ва ўкитувчиси татар - Абдурашидов Оренбург
билим юртидан келтирилди.
- 1912 йил декабри бошида бирданига бошланиб кетган
қаттик совук уч ойлаб давом этди. Хоразмда ҳатго буғдой
майсалари, мевали дарахтлар музлаб куриб қолди, кўплаб
моллар кирилиб кетди. 1913 йили Хива хонлиги аҳолиси мислсиз
очарчиликни бошидан ўтказди.
- 1913 йилнинг 9 августида хоннинг Бош вазири - Вазири
акбар Саид Исломхўжа қатл килинди.
- 1913 йил сентябрида Хива шаҳрида Исломхўжа саъй-
харакати билан курилган шифохона ишга тушди. 1913 йилнинг
октябр-декабр ойларида факат амбулатория даволанишидан 10
909 нафар киши фойдаланиб, шундан 4 747 нафари хотин-қизлар
бўлган.
- 1914 йилда Полвонниёз хожи Юсупов бошчилигида Ёш
хиваликлар фирқаси ташкил топди.
- 1915 йил июнидан августига кадар Сирдарё ҳарбий
губернатори ёрдамчиси генерал Геппнер 2 рота аскари (4 та
пулёмет, 4 та тўп билан қуролланган) ва казак юзлиги билан Хива-
шаҳрида бўлиб, хон хокимияти устидан назорат қилиб турди.
- 1915 йил августида генерал Геппнер талаби билан
хонликда Россия манфаатини кўзлаб иш олиб бормаганликда
365
www.ziyouz.com kutubxonasi
айбланиб Шийхназарбой хонликдан Черняев (Чимкент)га, Ашур
Махрам Авлиёота (Жамбул)га бадарға қилиндилар.
- 1916 йил январи бошида Хўжаэли, Қипчок, Манақ,
Қият, Гурлан исёнчиларининг Хива томон юриши бошланди.
- 1916 йил 18 январда ўзбек исёнчилари хоннинг амакиси
Раҳмонқул туранинг шаҳар ташқарисидаги қўрғонига келиб
тушдилар.
- 1916йил 19январда Амударёбўлимибошлиғиполковник
Колосовский буйруғи билан ўзбек исёнчилари бошлиқларидан 7
нафари рус отряди казармасига элтиб қамалди.
- 1916 йил 20 январда Қурбон Мамед сардор (Жунаидхон),
Шомурод бахши, Жонжонбек каби ёвмут катхудолари хоннинг
бош вазири Матвафо Бакколовга йўллаган илтимосномаларида
қамоқдаги ўзбекларни озод кнлишларини сўрашди.
-1 9 1 6 йил 21 январда полковник Колосовский айтиб туриб
ёздирган, Матвафо Баққолов номидан туркман катхудоларига
йўлланган жавобида ўзбек исёнчиларининг озод қилиниши рад
этилади.
-1 9 1 6 йил 21 январдаги Туркистон генерал-губернаторига
телеграммасида полковник Колосовский ўзбеклар томонидан
уюштирилган бу ҳаракат бошидан охиригача русларга карши
қаратилганлиги тўғрисида баён қилади.
- 1916 йил 7 февралда Ғозиободда тахминан 15 мингтача
туркман қўзғолончи оломони тўпланган.
- 1916 йил 8 февралда Жунаидхон бошчилигидаги
туркман қўзғолончилари Янги Урганчнинг тўрт томонидан
кириб бордилар.
- 1916 йил 8 февраль куни Хонқа шаҳри эшонлари
Жунаидхон фуқаролигиникабулқилганликларитўғрисидаҳоким-
лик аҳолиси номидан Жунаидхонга ёзма ҳужжат топширдилар.
- 1916 йил 9 февралида хонликнинг кўпчилик марказий
шаҳарлари аҳолиси Жунаидхон фуқаролигига ўтиб, унга товон
тўлай бошлаганликлари тўғрисида манбаларда қайд қилинади.
- 1916 йил 10 февраль эрталаб қўзғолончилар Хива шаҳ-
366
www.ziyouz.com kutubxonasi
ри атрофини ўраб олдилар ва уларнинг Россия отряди билан
отишмалари бошланиб кетди.
- 1916 йил 10 февралда хон ўзининг ҳокимиятини буткул
йўкотди. Хива худудида амалда иккита хокимият - куролланган
оломонга таянган Жунаидхон ҳокимияти ва бир неча юз рус
аскари томонидан кувватланаётган полковник Колосовский
ҳукумати колган.
- 1916 йил 12 февралида қўзғолончилар кун бўйи Хива
шаҳрига ҳужум килиб турдилар.
- 1916 йил февралининг 12 дан 13 га ўтар кечаси
Жунаидхон бошчилигидаги кўзголончилар Хиванинг дарвоза-
ларидан бирини бузиб, шаҳарга бостириб кирдилар. Жунаидхон
Асфандиёрхон саройида бўлиб, уни мамлакат хони сифатида
эътироф қилишини айтади. Матвафо Бакколов ва Абдуллабойлар
қатл этилди. Қамокдаги исёнчилар раҳбарлари озод қилинди.
- 1916 йил 14 февралида Туркистон ҳарбий округи
штаби бошлиги Боронец қўзғолоннинг Закаспий вилояти ва
бутун Туркистонга таркалиб кетишидан хавфсираб, Хивадаги
қўзғолонни тезда бостириш тўғрисида буйрук берди.
- 1916 йил 15 февралда қўзғолончилар кун бўйи Россия
қўшинлари устига шиддат билан ҳужум қилиб, ўк ёғдириб
турдилар.
- 1916 йил 15 феврал кечаси Сирдарё вилояти ҳарбий
губернатори генерал-лейтенант Галкин Хивага, полковник
Колосовскийга ёрдамга етиб келди.
- 1916 йил 15 февраль кечкурун, генерал Галкин келиши
арафасида Жунаидхон бошчилигидаги қўзғолончилар Хивадан
чекинади, 200 тача отлик билан Жунаидхон Қоракум томон
кетади.
- 1916 йил 15 март эрталаб генерал Галкиннинг жазо
отряди Хивадан Ғозиобод томон йўл олади ва 16 мартда
Ғозиободни жанг билан ишғол килади. Кўпгина туркман кўз-
ғолончилари шаҳид бўлди.
- 1916 йил 20 мартда Галкин жазо отряди туркманларнинг
367
www.ziyouz.com kutubxonasi
Тахта калъасига бостириб кирди ва 14 апрелга кадар ўша жойдан
туриб якин атрофдаги ахолини талон-торож килинди.
- 1916 йил 19 апрелга ўтар кечаси Жунаидхон темир
йўлнинг Ортик ва Бободурмаз станциялари оралигидан Эронга
ўтиб кетади.
- 1916 йилнинг 24-27 апрел кунлари жазо отряди Кўхна
Урганч, Хўжаэли, Пўрси, Илонли шаҳарларида бўлиб, ахолини
талон-торож қилади, ўнлаб кўзғолончиларни қатл этади.
- 1916 йил 4 майда жазо отряди Тошховуз, Гурлан, Янги
Урганч оркали Хивага қайтиб келади.
- 1917 йил февралда Россияда инкилоб бўлиб, Николай II
тахтдан воз кечди.
- 1917 йил 4 апрелда Хива шаҳрида мингга якин кишидан
иборат намойиш бўлиб ўтди.
- 19 17 йил 5 апрелда намойиш катнашчилари Нуруллобой
саройига келиб, Асфандиёрга 7 моддадан иборат бўлган Мани-
фестга имзо чектиришди.
- 1917 йил 26 апрелда Хива шаҳрида халк вакилллари-
нинг мажлиси чакирилиб, йиғилиш ўтказилди ва унда Бобоохун
Салимов раислигида Мажлис, Ҳусайнбек Матмуродов раис-
лигида Нозирлар кенгаши тузилди.
- 1917 йил июн ойида Мажлис раислигига хон тараф-
дорлари Ортик охунни сайлашди.
- 1917 йил кузида ёш хиваликлар Хивада таъқиб остига
олиниб, кўпчилиги ҳибс килинган, баъзилари Тўрткўл ва Тош-
кентга кочиб ўтишган.
- 1917 йил 30 декабрда Полвонниёз Ҳожи Юсупов ва
бошкалар Туркистон ХКС га хивалик инкилобчилар номидан
ариза билан мурожаат қилишган.
- 1918 йил 10 январда хивалик инқилобчилар Қўконга
бориб, Туркистон Мухторияти ҳукуматига мурожаат қилишди.
- 1918 йил март-апрел ойларида Тошкентда Туркистон
ўлкаси ХКС ёрдами билан Ёш хиваликларнинг инқилобий
кўмитаси шаклланган.
368
www.ziyouz.com kutubxonasi
- 1918 йил май ойида Ҳусайнбек Матмуродов ва яна беш
нафар Ёш хиваликлар қатл қилинган.
- 1918 йил 5 июнда Ёш хиваликлар инкилобий партияси
расмий ташкилот сифатида тўла шакллантан.
- 1918 йил 19 июнда Жуманиёз Султонмуродов Туркистон
ХКСга берган маълумотига кўра Хива шахрида 24 нафар Ёш
хиваликлар қатл қилинган.
- 1918 йилнинг ёзида туркман уруглари орасида ўзаро
тўкнашувлар бўлиб ўтган.
- 1918 йил июль ойида Шоммикал Жунаидхонга карши
курашда ҳалок бўлади.
- 1918 йил июль ойида Ёш хиваликлар партияси дастури
ишлаб чиқилган.
- 1918 йил август ойида Тўрткўл, Мари, Чоржўй
шахарларида Ёш хиваликлар инқилобий кўмиталари ташкил
зтилган.
- 1918 йил сентябрь ойи ўрталарида Жунаидхон Амударё
бўлимига бир неча марта хужум килган.
- 1918 йил 19 сентябрда Туркистон АССРнинг Хива ва
Амударё ишлари бўйича фавкулодда вакили килиб В.П.Коноплев
тайинланган.
- 1918 йил 20 сентябрда Н.А.Шайдаков отряди “ Верний”
теплоходида Тўрткўлга етиб келган.
- 1918 йил 1 октябрда Асфандиёрхон ўз саройида
Жунаидхоннинг ўғли Эшши томонидан қатл этилган.
- 1918 йил 30 октябрда Ёш хиваликлар партияси
Хоразм ахолисига мурожаат килиб, “Хитобнома” варакаларини
таркатган.
-1 9 1 8 йил 24ноябрданто декабр ўрталаригачаЖунаидхон
Тўрткўл шахрини камал килиб, унга 7 марта хужум уюштирган.
- 1919 йил 28 мартда С.Наумов бошлик қизил аскарлар
Питнак шахрида кирғин уюштириб, тинч ахоли орасидан 70 дан
ортик кишини отиб ўлдиришган.
- 1919 йил 9 апрелда РСФСР вакиллари ва Жунаидхон
369
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўртасида Тахта шартномаси имзоланган.
- 1919 йил 27 апрелда Хиванинг сўнгги хони Саид
Абдуллахон шартномани тасдиклади.
- 1919 йил май-июнь ойларида Хивада совет хукумати ўз
таъсир доирасини ку4айтиришга харакат қилди.
- 1919 йил ёзидан Амударё бўлимининг шимолида казак
атамани Фильчев ва Хон Махсум бошчилигида советларга карши
қўзголон кўтарилди ва Христофоров бошлиқ комиссиянинг 17
та аъзоси ўлдирилди.
- 1919 йил ёзида Хивадан Тўрткўлга кочиб ўтганларнинг
сони 20 мингтага етган.
- 1919 йил 17 августда Н.Шайдаков бошлик кизил
аскарлар Тўрткўлга келди.
- 1919 йил сентябрда Петро-Александровск (Тўрткўл)
шаҳрида харбий ҳолат эълон қилинди.
- 1919 йил сентябрда Оренбург фронти тугатилган.
-1 9 1 9 йил 30 сентябрда Омск шахридаги Кол чак хукумати
Хива хонини казаклар армиясининг генерал-майори унвони
билан такдирлади.
- 1919 йил 12 октябрда генерал-лейтенант Дутов
Жунаидхонни “Мусулмон партизан отрядлари” бошлиғи, деб
тан олган.
- 1919 йил октябр ойида туркман уруғи сардори
Қўшмамедхон Ёш хиваликлар партияси кўмитаси билан
Жунаидхонга карши курашда хамкорлик қилиш мақсадида
битим тузган ва унга бошка сардорлар - Шомурод бахши ва
Ғулом Алихонлар қўшилган.
- 1919 йил ноябрь ойи бошларида Жунаидхонга карши
туркман уруглари қўзғолон кўтардилар.
- 1919 йил 4 ноябрда РКП(б) ўлка мусулмонлар бюроси
аъзоси Шайхиддин Ҳасанов Тўрткўлдан туриб Туркистон АССР
МИК дан телеграмма оркали ёрдам сўради.
- 1919 йил 15 ноябрда Тўрткўлда инқилобий кўмита
тузилди.
370
www.ziyouz.com kutubxonasi
- 1919 йил 18 ноябрда Бутунроссия МИК Турккомиссияси
Хива кўзғолончиларига ёрдам беришга қарор килади.
- 1919 йил ноябрда Г.Б.Скалов РСФСРнинг Хивадаги
тула ҳуқукли вакили қилиб тайинланган.
- 1919 йил 25 декабрдан Г.Б.Скалов буйруғи билан совет
қўшинлари мустакил давлат - Хива хонлигига бостириб кирди.
- 1920 йил январ ойида кизил армия, туркман сардорлари,
Ёш хиваликлар партияси ҳарбий кисмлари иттифоқчиларининг
Жунаидхонга карши жанглари бўлиб ўтди.
- 1920 йил 1 февралда иттифоқчилар қўшинлари Хива
шаҳрига киришди ва Саид Абдуллахон тахтдан воз кечганлиги
тўғрисидаги манифестни имзолади.
- 1 920йил2февралдаМ анифестхалққаўкибэшиттирилиб,
Жуманиёз Султонмуродов раислигидаги Мувақкат инкилобий
ҳукумат тузилди.
- 1920 йил 7 апрелда Муваққат ҳукуматнинг кенгай-
тирилган мажлисида Г.И.Бройдо қатнашди.
- 1920 йил 9 апрелда Мувақкат ҳукумат таркиби кен-
гайтирилди.
- 1920 йил 27-30 апрел кунлари Биринчи Бутунхоразм
қурултойи бўлиб ўтди ва унда ХХСР ҳукумати тузилиб, унинг 1
Конституцияси кабул килинди.
- 1920 йил ёзда Хивада уламолар ва халқнинг норозилик
чиқишлари бўлди ва ташкилотчиларга қўшиб Саид Абдуллахон
ҳамда унинг кариндошлари сургун қилинди.
- 1920 йил май ойида Ёш хиваликлар партияси аъзолари
асосида Хоразм иштирокиюн фирқаси тузилди ва Ёш хиваликлар
партияси тугатилди, деб эълон қилинди.
- 1920 йил 13 сентябрда РСФСР ва ХХСР ўртасида
тенглик, дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги Иттифоқ шартномаси
имзоланди.
- 1920 йил 26 октябрда Иттифок шартномаси тас-
дикланди.
-1921 йил 6 мартда қизил аскарлартомонидан Полвонниёз
371
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ҳожи Юсупов бошчилигидаги конуний хукумат агдарилди.
- 1921 йил мартдан 1924 йил охиригача Хоразмда 14
марта ҳукумат раҳбарлари алмаштирилди.
-
1921- йил 4-12 октябрда Хоразм Коммунистик
партиясининг I Қурултойи бўлиб ўтди.
- 1922 йил 1 февралда Хоразм Коммунистик партияси
РКП(б) таркибига киритилди.
- 1922 йил 27 мартдан 2 апрелгача бўлиб ўтган РКП(б)
нинг XI съездида Хоразмдан Мадраҳим Сайдашев ва Зариф
Худойбергановлар катнашдилар.
- 1922 йил 15 ноябрда ХХСР Халқ Нозирлар Шўроси
кошида Давлат сиёсий бошкармаси ташкил килинди.
- 1923 йил 18-20 октябрда Бутунхоразм советларининг
4-Қурултойи
бўлиб
ўтди.
ХХСРнинг
номи
ХССР
деб
ўзгартирилди.
- 1923 йил охири ва 1924 йил бошларида Жунаидхон
раҳбарлигида кўзғолон бўлиб ўтди.
- 1924 йил 16 январда ХССРда ҳарбий ҳолат эълон
қилинди.
- 1924 йил 3 мартда ХКП МК бюросида РКП(б) МК Ўрта
Осиё бюросининг миллий-ҳудудий чегараланишни ўтказиш
тўғрисидаги кўрсатмаси қабул қилинмади.
- 1924 йил 8 майда СССР ҳукуматига ХССРда миллий-
ҳудудий чегараланишни ўтказмаслик тўгрисида хат жўнатилди.
- 1924 йил 15 июнда ХКП котиби Қаландар Одинаев Ўрта
Осиё бюроси ихтиёрига чакирилди.
- 1924 йил 9 июлда ХКП аъзолари РКП(б) МКга йўллаган
хатида ҳам миллий-ҳудудий чегараланишга қарши чикди.
- 1924 йил 26 июлда Қаландар Адинаев ва унинг
тарафдорлари фикрлари хато деб топилди ва ХССРда миллий-
ҳудудий чегараланишни ўтказиш керак, деган карор кабул
килинди.
- 1924 йил 5 августда РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси
ХССРда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказишни маъкуллади.
372
www.ziyouz.com kutubxonasi
- 1924 йил 2 октябрда Бутунхоразм халк вакилларининг
V Қурултойида Хоразмда миллий-худудий чегараланишни
ўтказиш тўғрисида қарор кабул килинди.
- 1924 йил ноябр ойи охирида ХССР МИК ва Халк
Нозирлар Шўроси тугатилди.
373
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |