Мамлакат минтақалари саноатининг
кластерланишини баҳолаш методологияси
Мираббос МАҲМУДОВ,
PhD (иқтисодиёт фанлари бўйича),
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар
институти докторанти
E-mail: makhmudov.ru
Кириш.
Сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг
жаҳондаги ўзгаришлари жамият ривожланиши
-
нинг ижтимоий-иқтисодий йўналишларини ўзгар
-
тиришнинг асосий ядросидир. Барча иқтисодий
жараёнлар янги ривожланиш стратегияларини
талаб этади, ўзгарувчан халқаро иқтисодиётни
ҳисобга олган ҳолда жамоатчилик онгида ўзга
-
ришлар юз беради. Бу тизим, шунингдек, давлат
-
лар ва минтақалар иқтисодиётини ташкил этувчи
иқтисодий соҳаларнинг ўзгаришига олиб келади.
Таълимнинг иқтисодий соҳалари орасида халқаро
савдонинг иқтисодий шаклланиши ва ривожлани
-
шининг муҳим қисми бўлган саноат алоҳида ўрин
тутади.
Йилдан-йилга саноат маҳсулотлари экспорти ва
импорти ҳажмининг ортиб бориши, рақобатбар
-
дошлигининг ошиши давлатларни глобал миқёсда
маълум бир ривожланиш даражасига қўяди. Сано
-
ат соҳасини оптималлаштириш давлат, минтақани
ривожлантириш стратегияларидан биридир, бу эса
давлатларни глобал миқёсда маълум ривожланиш
даражасига чиқаради. Саноат соҳасини оптимал
-
лаштириш давлат, минтақани ривожлантириш
стратегияларидан биридир. Муайян минтақа
-
нинг саноатини кластерлаш долзарб ҳисоблана
-
ди. Кластерлаш иқтисодий тизимдаги янги тузил
-
маларнинг айниқса характерли турларини кўзда ту
-
тади ва тадқиқотга алоҳида ёндашувни талаб этади.
Ишнинг мақсади эконометрик моделларни
ишлаб чиқиш, минтақавий кластерлар ташкилий
ривожланиш даражасининг минтақалар ижтимо
-
ий-иқтисодий кўрсаткичлари дифференциацияси
ўзгаришига таъсирини фазовий-вақт маълумотла
-
рини танлашни таҳлил қилиш усуллари асосида
баҳолаш имконини беради.
Шу тариқа, юқоридагилардан келиб чиққан ҳол
-
да, кластерли ёндашув давлат ҳамда минтақалар
-
нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва рақо
-
батбардошлигини ошириш йўлларидан бири экан
-
лиги маълум бўлади.
Адабиётлар таҳлили. Саноат корхоналарининг
ишлаб чиқариш қувватлари ва хўжалик фаолияти
ортиб бораётгани сари кластерни ривожлантириш
йўналишларига ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.
Кўплаб олимлар янги тузилмаларнинг асосий йўна
-
лиши, муайян минтақанинг иқтисодий ривожла
-
нишини яхшилаш стратегияси ҳисобланган маз
-
кур соҳани ўрганмоқдалар. Саноат кластерининг
моҳиятини тушуниш учун маҳаллий З.Ҳакимов
[19], Г.Зоҳидов [20] ва Jihong Chen, Yijie Fei [3],
Juan Pineda–Jaramillo [5], Markus Grillitscha [9],
Nazan Yelkikalan [11], Weidong Liu [15], Wen Tiana,
Weihong Lib [16] сингари хорижлик олимлар томо
-
нидан берилган “кластер” тушунчасининг асосий
ғояларини ўрганамиз. Масалан, саноат кластери
-
нинг аҳамияти Е.В.Козоногова, Д.С.Курушина,
Ю.В.Дубровский томонидан белгиланган [7].
Кластерли ёндашувни муаллифлар саноат кластер
-
ларини индентификациялаш вазифасини визуаллаш
асосида белгилайдилар, бу келажакда айнан маз
-
кур фаолият соҳасини прогнозлаш имконини бе
-
ради [7]. О.Л.Ксенофонтова, М.А.Хайдарова [17]
кластер тушунчасини алоҳида минтақа ҳудудида
жойлашган саноат корхоналари комплекси сифати
-
да тушуниб, О.Л.Ксенофонтова кластерли ёндашув
концепциясини қуйидагича ифода этади: “Кўпгина
мамлакатлар тажрибаси кўрсатганидек, кластер
-
ли ёндашув нафақат минтақаларнинг рақобат ку
-
рашида мақсадларга эришиш воситаси сифатида
хизмат қилади, балки инновацион йўналишини
Do'stlaringiz bilan baham: |