Бу мақсадга эришиш учун устувор чора-тад
-
бирларга қуйидагилар киради:
- замонавий қайта тикланувчи энергия қурилма
-
ларидан фойдаланган ҳолда юқори самарали тех
-
нологияларни жорий этиш ҳисобига мамлакатдаги
энергетика тизимини модернизация қилиш;
- қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш
соҳасида замонавий меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар
-
ни қайта кўриб чиқиш, маҳаллий қайта тикланувчи
энергия манбаларининг энергетика саноатининг
йирик ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи кор
-
хоналарининг тармоғига самарали ҳамда тўсиқсиз
уланишини таъминлаш;
- қуёш энергияси ва шамол энергетикасининг
истиқболларини ҳисобга олган ҳолда қуёш ва ша
-
мол-электрогенераторлари учун бутловчи ва эҳтиёт
54
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
қисмларини максимал даражада маҳаллийлашти
-
ришни таъминлаш, шунингдек уларни маҳаллий
энергетика тизими билан таъминлаш учун бирга
-
ликда фойдаланиш имкониятини ошириш;
- республиканинг олти вилояти: Тошкент, Са
-
марқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқа
-
дарё вилоятлари ҳудудида жойлашган умумий
қуввати 1000 Мвтни ташкил қилувчи, 10 дан ортиқ
бўлмаган ва ҳар бири 100 Мвт қувватга эга бўлган
қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш;
- қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланган
ҳолда электр энергияси ишлаб чиқаришда қўлла
-
ниладиган асосий ва ёрдамчи ускуналарни маҳал
-
лийлаштириш даражасини 2025 йилгача 25% га
етказиш.
Иқтисодиётда рақамлаштириш жараёнининг
ривожланишидаги ижобий ўзгаришлардан бири
бу ЯИМ таркибида фойдаланилаётган энергия
интенсивлигини камайтириш тенденциясидир. Бу
кўрсаткичнинг қиймати ислоҳотлар амалга оши
-
рилган даврга нисбатан 2 баробарга камайди, бу
иқтисодиётни ёқилғи-энергетика ресурслари би
-
лан барқарор таъминлаш омили сифатида намоён
бўлмоқда [6].
Шу билан бирга, энергия самарадорлигини оши
-
риш учун ҳали ҳам катта захиралар ва имкониятлар
мавжуд. Ўзбекистон бу жиҳатдан Ғарбий Европа
давлатлари учун ўртача кўрсаткичдан - 2,5-3 мартa
-
га, АҚШдан - 2,2 мартага, Япония ва Кореядан - 3,5
мартага пастроқ ҳисобланади. ЯИМнинг энергия
интенсивлигининг даражаси МДҲ мамлакатлари
-
даги кўрсаткичлар билан таққослаганда, энергия
самарадорлиги даражаси анча паст. Лекин, бу мам
-
лакатлар таркибида ҳам Ўзбекистон энг юқори
кўрсаткичлардан бирини қайд этиб турибди. Ўзбе
-
кистоннинг ЯИМ ишлаб чиқаришдаги энергия ин
-
тенсивлиги МДҲ мамлакатларида ўртача қиймат
-
дан 1,7 баробар юқори ҳисобланади [7].
Узоқ муддатли истиқболда энергия тежамкор
технологияларни жорий этиш ва қайта тикланув
-
чи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгай
-
тириш орқали иқтисодиётнинг энергия интенсив
-
лигини камида 2 баробарга қисқартириш, бу эса
ёқилғи-энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қи
-
лишнинг мувозанатини таъминлайди, бу электр
энергиясининг ривожланиш барқарорлигини ва
республикани ишончли энергия билан таъминлаш
-
нинг муҳим омили ҳисобланади.
55
№ 2 (18)
Апрель-июнь, 2022 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |