Мавзунинг долзарблиги


 Ғарб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги таълимотларни



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/23
Sana04.11.2022
Hajmi0,77 Mb.
#860497
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Хасанбоев А.А. КОДИ-1

1.2. Ғарб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги таълимотларни
ўрганишнинг аҳамияти
Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасини Ғарб ва Шарқ, техноген 
цивилизация ва маданиятсизлик, диний бағрикенглик ва диний фанатизм, 
патриархал маданият ва феминизм, абсолютизм ва рационаллик ташкил 
этмоқда. Шунингдек, бир томондан, Интернет тармоғи билан бирга 
миллатлараро можароларнинг кескин авж олаётгани, иккинчи томондан эса 
Ғарбнинг АҚШ орқали Шарққа “тантанали юриши” ҳамда бутун дунёда ўсиб 
бораётган мусулмон маданияти ва Хитой экспансияси билан изоҳланмоқда
1

Инсон ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида ахборот технологияларининг 
тезлик билан ривожланиши ва ҳамма ерга кириб бориши шунга олиб келдики, 
ахборот ҳозирги вақтда мутлақ муайян қийматли салмоққа эга бўлиши мумкин, 
буни ундан фойдаланиб олинадиган фойда ҳам, ахборот ресурслари эгасига ёки 
фойдаланувчиларига ахборот билан ишлаш учун белгиланган қоидалар 
бузилган тақдирда етказиладиган зарар миқдори ҳам кўрсатади. Шунинг учун 
ахборот технологияларини ривожлантиришнинг муҳим муаммоларидан бири 
ахборотни ҳимоялаш ёки ахборот хавфсизлигини ишончли тарзда 
таъминлашдир. Бугунги кунда аксарият давлатларнинг мафкураси 
умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланади. Уларда 
тинчлик ва тараққиёт, инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги, ижтимоий, сиёсий, этник 
ва диний бағрикенглик ғоялари устувор.
Дунёнинг мафкуравий манзарасига хос моҳиятни чуқурроқ ва теранроқ 
англаш инсон онги ҳамда қалби учун олиб борилаётган тинимсиз курашнинг 
асл мақсадларини тўғри тушуниб етишга, мамлакатимиздаги мавжуд ижтимоий 
ҳамкорлик, миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотувлик ва диний 
бағрикенгликка таҳдид солувчи ғояларнинг олдини олиш зарур
2
. Ҳозирги 
ахборотлашган даврда глобаллашув жараёни тобора кенгайиб, дунё 
1
Шелковая 
Н.В. 
Культуры 
Запада 
и 
Востока// 
http://shelkovaya.ucoz.ru/publ
 
/obshij_spisok_publikacij/soderzhanie_statej/kultury_zapada_i_vo stoka/3-1-0-39 
2
Берестовская Д.С. Диалог культур: Восток и Запад / Д.С.Берестовская // Мыслители XX века 
о культуре. – Симферополь: ИТ «АРИАЛ», 2010. – С.126–139. 


18 
мафкуравий манзарасининг янгича кўриниши ва ривожланишига ўз таъсирини 
ўтказиб келмоқда. Бугунги таҳликали ва мураккаб замонда эса турли-туман 
ғоялар кураши ахборот хуружлари орқали тақдим этилиши натижасида барча 
жамият ва давлатларнинг фуқаролари, айниқса ёшлар хушёр ва сергак 
бўлишлари ўта муҳим аҳамият касб этмоқда
1
. XX асрнинг иккинчи ярмидан 
бошлаб, дунёнинг ранг-баранглигини ўзида бирлаштирувчи умуминсоний, 
универсал маданиятни шакллантириш масаласи пайдо бўлди. Бундай вазиятда 
Ғарб ва Шарқ жуфтлигининг намоён бўлиши, уларнинг ўхшаш ва фарқли 
жиҳатлари, ўзаро яқинлашуви ва узоқлашуви, шунингдек, маданий ўзаро 
таъсир этиш муаммоси барчанинг эътиборини ҳамон тортмоқда
2
. Масалан, 
Ғарб масаласи бўйича қатор илмий изланишлар олиб борган кўплаб 
олимлардан, М. Олброу, Я. Питере, А. Тойинби, О. Шпенглер, С. Хантингтон, 
М. Фезерстоун, Р. Фридман, Энтони Гиденс, Патрик Дж. Бьюкенен кабиларни 
келтириш мумкин. Бундан ташқари, Ғарб ва Шарқ маданиятлари масаласи М. 
Вебер томонидан ҳам чуқур ўрганилганлиги диққатга сазовор. Ғарб ва 
Шарқнинг типологик хусусиятлари эса Р. Генон, А. Камю, Г. Гессе, К.Г. Юнг 
ва Буркхарт Титус кабилар томонидан тадқиқ этилган. Шу билан бирга, рус 
олимлари Л. Гумилев, И. Бродский, Н.И. Конрад ва В.Н. Лосский ҳам ушбу 
масала билан шуғулланган. Улар кўпроқ “Ғарб ва Шарқ”нинг самарали мулоқот 
феноменини ўрганганлар. Б. Роуленд, Е.В. Завадская, М.А. Мамонова, В.М. 
Жирмунский, Г. Гачев, С.Г. Ларченко, Т.П. Григорьева, Э.С. Кульпин, Н.С. 
Николаева, Л.И. Ремпель, Е.Г. Хилтухина кабилар эса Ғарб ва Шарқ 
муносабатларидаги муаммоларнинг комплекс методларини тадқиқ этганлар.
Шарқшунос олимлар эса Шарқ халқларининг тарихи, маданияти, 
шунингдек, Хитой, Ҳиндистон ва араб-мусулмон олами масалалари билан 
шуғулланганлар. XIX асрда Яқин Шарқ цивилизациясининг қадимги 
қолдиқлари кашф этилиб, XX асрда Жанубий Ҳиндистоннинг энг қадимги 
1
Булдакова Е.И. «Буферно-синергийные зоны» в пространстве межкультурной коммуникации: 
Автореф. дисс….. канд. филос. наук / Е. И. Булдакова. – Ростов н / Д, 2008. – 23 с. 
2
Быстрова, A. Н. Мировая культура. (Основы мирового общества): уч.пособие.– Новосибирск, 
2002. – 124 с. 


19 
цивилизацияси ўрганилган. Шу билан бирга, шарқшунос олимлар Г.Масперо, 
Эд Мейер асарларида қадимги цивилизациялармаданий, диний ва сиёсий 
тарихининг тавсифига асосий эътибор қаратилганлиги диққатга сазовордир.
Шпенглер фикрича, маданиятларнинг алоҳидалиги бошқа ёт маданий 
феноменларни тушунмасликка олиб келиши муқаррар. М. Бахтин учун эса бир 
маданиятнинг бошқа маданият орқали кашф этилиши, уларнинг ўзаро мулоқот 
қилиши, ўзаро бир-бирини билиши ёки сингиб кетишига ҳеч нарса таъсир 
қилмайди. Биз ҳам М. Бахтин фикрига қўшилган ҳолда, бугунги ахборот ва 
коммуникация даврида барчанинг глобал медиа макондаги ўрни ва ролини 
ҳисобга олиб, маданиятларларо мулоқот зарурати муҳимлигини таъкидлаймиз. 
Зеро, айнан маданиятлараро мулоқот муайян халқларнинг ҳали кашф 
қилинмаган жиҳатлари, ўзига хос хусусиятларини аниқлашда муҳим восита 
сифатида хизмат қилмоқда
1
.
Инглиз ёзувчиси Р. Киплингнинг: “Ғарб – бу Ғарб, Шарқ – бу Шарқ. Улар 
ҳеч қачон бир жойда учрашмайди” деган сўзларига баъзилар қўшилса, бошқа 
олимлар Шарқ эндиликда европалашиб, Ғарб ҳам шарқий қадриятларга 
қизиқиш билдираётганини таъкидлайди. “Шарқ маданияти” ва “Ғарб 
маданияти” шартли тушунчалар ҳисобланади. Мажозий маънода, одатда, Осиё 
деб тушунилувчи Шарқ, Европа ҳамда Шимолий Америка ҳисобланган Ғарб – 
ўз йўналишида, бир вақтда, паралелл, лекин ҳар хил тарзда ривожланаётган бир 
дарахтнинг икки шохи ҳисобланади. Ҳеч бири бир-биридан ўзиб кетмайди. 
Уларда муайян ўхшашликлар бўлишига қарамай, фарқли жиҳатлар ҳам мавжуд. 
Шарқ маданияти – Хитой, Ҳиндистон, Япония, шунингдек, барқарорлиги, 
анъанавийлиги ва мустаҳкамлиги билан ажралиб турувчи бошқа Осиё 
мамлакатларининг маданияти ҳисобланади.
Ғарб маданияти эса – динамик ҳаёт тарзи, шиддатли тараққиётни намоён 
этувчи Европа ва Шимолий Америка давлатларининг маданиятидир. Россиялик 
1
Гутарева Н.Ю. Межкультурная коммуникация и способы ее развития. Сборник материалов 
международной научно-практической конференции «Современные научные исследования 
представителей филологических наук и их влияние на развитие языка и литературы». – Львов, 2013. 
– С. 49–51.


20 
олимлардан Д.С. Берестовская ҳам “Маданиятлар мулоқоти: Шарқ ва Ғарб” 
мақоласида: “Ғарб маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу 
ҳиссийликдан рационалликнинг ҳамда ақлнинг юракдан устунлиги билан 
ажралиб туриши орқали изоҳланади. Ғарб маданияти, шунингдек, ақл 
маданияти бўлиб, камон ўқи билан атрофдаги барча нарсаларни парчалаб, 
бўлакларга ажратади, сўнгра бўлинганларни бир бутун ҳолга бирлаштиради. 
Бундай ғарбона кишининг дунёга нисбатан муносабати “маданият” сўзининг 
ҳинд-европача талқини бўлган “бузиб ташлаш”ва “бўлакларга ажратиш”дан 
келиб чиққан”, деб изоҳлайди
1
.
Хитойлик тадқиқотчи Менди Ванг (Mendy Wang) эса бу борада шундай 
фикр билдиради: “Маълумки, Ғарб ва Шарқ маданиятлари ўртасидаги фарқлар 
жуда кўп. Сабаби, Ғарб ва Шарқ жамияти нафақат турли дунёқараш, балки бир-
биридан тубдан фарқ қилувчи йўллар асосида ҳам таълим оладилар. Ҳар бир 
маданиятнинг ўзига хос ҳусусиятлари ўша халқларнинг хулқ-атвори, ҳаёт ва 
муҳаббатга бўлган муносабати орқали намоён бўлади.
Ғарб мамлакатлари маданиятининг шарқ мамлакатларига таъсири 
биринчидан, Шарқ ва Ғарб жамияти ҳаётга нисбатан турли муносабат 
билдиради. Шарқ кишилари табиий равишда бажаришлари лозим бўлган 
ишларни амалга оширадиган ва босқичма-босқич иш фаолиятини олиб 
борадиган вақтда яшайдилар. Шунингдек, улар ўз жадвалларини ўзгартиришни 
ҳамда уларнинг тартибини бузилишини хуш кўрмайдилар. Уларга қарама-
қарши равишда ғарбликларбўшлиқда яшайдилар. Улар кўпроқ ўз орзулари ва 
нима қилишни исташларини рўёбга чиқаришни истайдилар. Баъзан улар шарқ 
кишилари каби прагматик ҳам эмас, лекин шу билан бирга, ўз ҳаётида буюк 
мақсадларга ҳам эришадилар. Иккинчидан, Ғарб ва Шарқ кишилари ўз 
шахсиятида бутунлай катта фарқларга эга. Шарқ кишилари одатда пассив. Улар 
исёнкорликдан кўра кўпроқ итоаткор бўлишга ҳаракат қиладилар. Улар етакчи 
бўлиш қийин деб ўйлаб, катта мажбуриятларни ўз бўйниларига олишни ёмон 
1
Культурология: Учебник / Под ред. Ю.Н.Солонина., М.С.Когана. – М.: Высшее образование, 
2007. – 172 с. 


21 
кўрадилар. Ғарбликлар эса бирор иш қилишдан аввал чуқур ўйлайдилар. Улар 
жуда меҳнаткаш ва ўта ўзига ишонувчан, етакчи бўлишни жуда хуш кўрадилар. 
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги глобал жараёнлар таъсирида Ғарбнинг Шарқ 
анъаналари ва қадриятларига қизиқиши янада ортаётгани ҳам кузатилмоқда. 
Россиялик тадқиқотчи Н.Гутарева эса бу масалада қуйидагиларни келтиради: 
“Ғарб ва Шарқ маданиятларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, ушбу 
маданиятлар турли цивилизацияларга тааллуқли бўлиб, кўп асрлик тарихга эга
1
.
Турли тарих, яшаш тарзи, ишлаб-чиқариш ҳамда динлардаги тафовутлар 
янгича дунёқараш, менталитет ва маданиятнинг шаклланишига олиб келди. 
Тадқиқотчи ўз фикрини давом эттириб, Ғарб ва Шарқ маданиятларининг 
қиёсий таҳлилини шундай изоҳлайди:
1. Шарқ маданиятига кўпроқ мустаҳкам тарихий тараққиёт хос бўлса, Ғарб 
эса шаҳдам қадамлар билан илдамламоқда.
2. Ғарб маданияти динамик ҳаёт тарзи ва қадриятларнинг янги тизими 
билан характерланади.
3. Шарқ маданиятида турли динлар муроса қилса, Ғарб маданиятида 
христианлик устуворлик қилади.
4. Шарқ маданияти қадимги анъана ва удумларга асосланади. Ғарб 
маданияти кўпроқ қадриятларнинг бузилиши билан характерланади.
5. Ғарбга дунёни илмий, технологик, рационал, Шарқ учун иррационал 
билиш хосдир.
6. Ғарб кишиси табиатга айро бўлса, Шарқ кишиси табиат билан уйғундир.
Яна бошқа рус тадқиқотчилари И.Д. Июдина ва О.В. Попкова 
“Маданиятларнинг ўзаро таъсири. Ғарб ва Шарқ” номли мақоласида Шарқ 
маданиятининг ривожланиш тарихини уч йўналишга ажратади: 
1) Мақтовга сазовор – бошқарувда ақл-идрок намунаси сифатида 
танилган, шунингдек, яхшилик, маънавият ва маърифат ўлкаси бўлган Шарқ, 
хусусан, Хитой ҳисобланган.
1
Шарқ ва Ғарб – TTA Urganch filiali. 19.06.2016 URL: http:// www.urgfiltma.uz/manaviy/milliy 
goya.html 


22 
2) Танқидий – Қадимги Миср, Қадимги Форс ва бошқа баъзи тажовузкор 
мамлакатларнинг тажовузкорлик, қуллик ва ваҳшийлик руҳи.
3) Ислом – Ғарб устидан араб-мусулмон цивилизацияси аҳлоқий 
меъёрларининг юксаклиги, шунингдек, аниқ фанлар бўлган алгебра, 
тригонометрия, сатрономия, география, химия, психология, тиббиёт ва 
бошқаларнинг тараққиёти билан изоҳланади.
Тадқиқотчилар бугунги умумэътироф этилган барча маданиятлар ва 
конфессияларни ҳурмат қилишга асосланган “маданий кўп фикрлилик” ғоялари 
билан йўғрилган цивилизациявий ёндашув мавжудлигини ҳам алоҳида 
таъкидлайди. Чиндан, хитой тадқиқотчисининг Ғарб ва Шарқ кишилари 
ҳақидаги фикрларига қисман қўшилиб, ҳозирги глобаллашган ахборот даврида 
Шарқ кишиларининг тафаккури, ҳаёт тарзи, қарашлари анча тараққий этганини 
алоҳида қайд этиш лозим. Глобаллашув жараёнлари натижасида Шарқ 
мамлакатлари жамиятининг барча соҳаларида туб ўзгаришлар содир бўлди. Бу, 
ўз навбатида, Шарқ кишиларининг дунёқарашига ҳам бевосита ўз таъсирини 
ўтказди.
Мавжуд адабиётлар таҳлилидан кўринадики, Буюк Ипак йўлида Шарқдан 
ўзлаштирилган илғор анъаналар ва қадриятлар Ғарбга қандай наф 
келтирганлигини умумлаштириб кўрсатишга мойиллик сезилмайди. Лекин 
Ғарбдаги ўз даврининг етук алломалари “Шарқ ва Ғарб сингиша олмайди, барча 
илмлар Ғарбда пайдо бўлган, шарқликлар расман илмий тафаккур қилишга 
қодир эмаслар” руҳидаги “европамарказчилик” ақидаси зарарли оқибатлар 
келтириб чиқаришини пайқашди ва тарихга холисона муносабатда бўлишди. 
Шарқнинг, хусусан, “Ипак йўли” минтақаларининг ўрни, интеграцияси 
хусусида илмий асосланган фикрларни билдиришди. Эринбург (Шотландия) 
университетининг профессори Уолт Монтгомэри Уоот ҳам одилона фикр 
юритиб, “Шарқ, Ғарбий Европа билан нафақат ўзининг моддий маданияти ва 
техникавий кашфиётларда эришган ютуқларини баҳам кўрди, у нафақат 
Европада илм-фан ва фалсафа тараққиётига рағбат берди, балки Европанинг 


23 
ўзиниўзи ҳақида янгича тафаккур яратишига олиб келди, дейди
1
. Профессор 
Уолт Монтгомэри Уоотнинг фикрларини қўллаган ҳолда айтиш мумкинки, 
Шарқ маданияти ўзининг бетакрорлиги, нафислиги ва жозибадорлиги билан 
бирга, ҳозирги глобаллашув жараёнлари таъсирида янгича кўриниш ва 
ракурсда намоён бўлмоқда.
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол 
вояга етиши, уларнинг улуғ аждодларимизга муносиб ворислар бўлиши учун 
барча имкониятлар ташкил этиб келинмоқда. Юртимизнинг турли ҳудудларида 
барпо этилаётган муҳташам таълим муассасалари, спорт иншоотлари ва бошқа 
имкониятларнинг барчаси ёшларимизнинг жисмонан соғлом, маънавий юксак 
бўлиб камол топишига қаратилган. Бунга жавобан ёшларимиз эришаётган 
ютуқлар ҳам оз эмас. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугунги кунда 
глобаллашув шароитида маънавий таҳдидлар кучайиб бораётганига ҳам 
эътибор қаратиш лозим. Улар биринчи навбатда ёшларни ўз домига тортишга 
қаратилган. 
Ҳозирги глобаллашув шароитида дунёда кучайиб бораётган турли 
маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, “оммавий маданият”нинг зарарли 
таъсиридан ёшларни ҳимоя қилиш масалалари тобора долзарб аҳамият касб 
этмоқда. Ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар 
онгини ёт ғоялар таъсиридан асраш, ахборот хуружларига қарши мафкуравий 
иммунитетни шакллантириш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, 
диний экстремизм ва терроризм иллатларининг олдини олишга кўмаклашиш 
ҳамда ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш лозим. 
Ахборот глобаллашуви туфайли турли мафкуравий таъсирлар, айниқса, 
ёшлар тафаккурини эгаллашга қаратилган ғаразли хуружлар тобора кучайган 
бугунги даврда бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб 
яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Юртимизда ёш авлоднинг маънавий-
1
Леонтьева Е.И. Взаимопроникновение культур Запада и Востока в контексте формирования 
универсальной культуры // Серия “Symposium”, Конференция «Путь Востока», Межкультурная 
коммуникация., Выпуск 30 / Материалы VI Молодежной научной конференции по проблемам 
философии, религии, культуры Востока. СанктПетербург: Санкт-Петербургское философское 
общество, 2003. C.182–183. 


24 
ахлоқий тарбиясини тўғри шакллантириш, уларни турли таҳдидлардан ҳимоя 
қилиш, онгу тафаккурини юксалтириш маънавий-маърифий соҳаларда амалга 
оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан биридир. 
Глобаллашувнинг ёшлар тарбиясига ўтказаётган салбий таъсири 
қуйидагиларда намоён бўлмоқда: 
Биринчидан, информацион воситаларнинг юксак ривожланиши 
натижасида интернет, уяли телефон, телекоммуникациялар ва турли ахборот 
нашрларининг кириб келиши. Бу воситалар орқали таклиф этилаётган 
“қадриятлар” 
кўп 
ҳолларда 
ёшларимизни 
ўзимизнинг 
миллий 
қадриятларимиздан узоқлаштириб қўймоқда, ўз тарихий илдизларидан 
узоқлашувига олиб келмоқда. 
Иккинчидан, “оммавий маданият” турли хил кўринишларининг ёшлар 
орасида тобора кенг тарқалиши. Булар асосан кийинишда, қизиқишларда, бўш 
вақтни ўтказишда, дидларнинг саёзлашувида, миллий қадриятларга 
муносабатда намоён бўлмоқда
1
. Ёт маданият қадриятларини ўзида ифода 
этаётган 
“оммавий 
маданият” 
ёшларимизда 
индивидуализм, 
эгоцентризм, андишасизлик, беҳаёлик ва зўравонлик, миллий қадриятларга ва 
ижтимоий манфаатларга беписандлик билан муносабатда бўлиш каби 
иллатларни келтириб чиқармоқда. 
Учинчидан, ёшлар орасида тақлидчилик, ғарбона иллатларга кўр-кўрона 
эргашиш каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Бунда, хорижда кенг тарқалган 
ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозаларининг кинофильмлар, мода ва 
турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини чулғаб олаётганлигини 
сезиш қийин эмас. Оқибатда, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компьютер 
ўйинлари олдида вақтини ўтказиш, мазмунан саёз бўлган турли хил жанрдаги 
фильмларни томоша қилиш одат тусига кириб бормоқда. 
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Мамлакатимизда “Ватан келажаги ёшлар 
қўлида” лойиҳаси асосида “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги – 
1
Ўзбекистонда маънавият соҳасидаги ислоҳотлар: ривожланиш босқичлари, эришилган 
натижалар ва истиқболи. Қўлланма. – Т.: Akademiya, 2010. – Б. 98–99. 


25 
муҳим вазифамиздир” ҳамда “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” “Жахолатга 
қарши маърифат” каби мавзуларида тадбирлар кўп жойларда ўтказилиб 
келинмоқда. Шу ишларни фаол аъзоси сифатида айтишим мумкинки, бу каби 
тадбирлар юртимиз аҳолиси, хусусан, ёшлар ва аёллар онгини заҳарлашга 
уринаётган кучларга алданмаслик учун ғоявий иммунитетни ошириш ва огоҳ 
бўлишга хизмат қилиши шубҳасиз. 
Биринчидан, ақлий тарбия. Ислом динида ёшларни ақлан тарбия қилиш 
деганда уларни манфаатли илм соҳиби қилиб тарбиялаш, фикрий ва илмий 
жиҳатдан етук инсон қилиб камолга етказиш назарда тутилади. Ислом 
тарихидан маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга илк бора 
нозил қилинган оятлар инсонни ўқишга, илм олишга тарғиб қилади. Қуръони 
каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида 
илмга тарғиб қилувчи кўплаб оят ва ҳадислар мавжуд. Илм-маърифатли 
бўлишнинг фазилати нечоғлик юксак эканлиги барчага маълум. Илм билан 
дунё обод, инсоният ҳаёти фаровон, илмли кишининг йўли доимо нурафшон 
бўлади. Шу боис, илм исташ, унга етиш йўлида машаққат чекиш энг савобли 
амаллардан саналади. Ислом динида илм деганда ҳам диний, ҳам дунёвий 
илмлар тушунилади. Диний илм инсоннинг руҳий ҳаёти, унинг эътиқодига оид 
бўлиб, охирати учун зарур бўлса, дунёвий илм унинг жисмоний ҳаёти, дунё 
ободлиги учун зарурдир. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда: “Сизларнинг энг 
яхшингиз бу дунёни деб охиратини унутмаган, охиратини деб бу дунёсини 
унутмаган ва ўзгаларга қарам бўлмаганингиздир” дейилган. 
Иккинчидан, ахлоқий тарбия. Тарбиянинг бу жиҳатида ёшларни асосан 
ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, 
ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга 
аҳамият қаратилади. Айнан мана шу фазилатлар кишининг одамийлигини 
ифодалайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
“Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”, деганлар 
(Термизий ривояти). Одобли, ахлоқли фарзандгина, аввало, ота-онанинг 
қадрини улуғлайди ва халқ ва Ватан учун манфаатли ишлар қилади. Унинг 


26 
қўлидан ва тилидан бошқалар зарар кўрмайди. Шунинг учун бошқа бир 
ҳадисда: “Аллоҳга қасамки, мўмин эмас, мўмин эмас, мўмин эмас, дедилар. Ё, 
Расулуллоҳ! Ким мўмин эмас деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
васаллам: “Ёмонлигидан қўшни озор чекадиган киши мўмин эмас”, дедилар” 
(Бухорий ривояти). Бугун ёшларимизни ёт ғоялардан ҳимоя қилишни мақсад 
қилар эканмиз аввало, уларни ахлоқий тарбиясини, жамиятдаги ҳар бир 
инсонни ҳақ ва ҳурматини ўз жойига қўйишни ўргатишимиз лозим. 
Учинчидан, жисмоний тарбия. Ёшларнинг жисмонан бақувват, танлари 
соғлом, ғайратли ва шижоатли бўлишларида жисмоний тарбиянинг аҳамияти 
каттадир. Ислом дини таълимотида жисмоний тарбия тушунчаси замирига 
нафақат бадан тарбия машқлари билан шуғулланиш балки, инсон саломатлиги 
учун зарур бўлган барча омилларга риоя қилиш, айни пайтда саломатлик учун 
зарарли, балки ҳаёт учун хавфли бўлган иллатлардан сақланиш назарда 
тутилади
1
. Халқимиз ўзининг ҳикматли сўзида “соғлом танда соғлом ақл” деб 
бежизга айтмайди. Ёшларимиз ўз соғлиғини сақлаш учун ҳаракат қилишлари 
уларнинг ҳар хил беҳуда ишлардан ва ёт ғоялардан узоқ бўлишларига омил 
бўлади. 
Дарҳақиқат, ёшларни бундай ёвуз куч ва ғоялардан ҳимоя қилишда 
муқаддас Ислом динининг маърифати ва одоб-ахлоқ тамойилларининг ўрни 
беқиёсдир. Зеро, Ислом дини маърифат, тинчлик ва одоб-ахлоқ тушунчаси 
остида ёшларни ҳар томонлама тарбия қилишга катта аҳамият қаратади. 
Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ўтган асрнинг 
бошидаёқ “Дунёда турмоқ учун диний дунёвий илм лозимдур, замон илмидан 
бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур”, деган ҳаққоний фикр билдирган. 
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, ёш авлодга миллий истиқлол 
ғоясини сингдиришда ҳар бир ота-онанинг роли ҳам жуда муҳим ҳисобланади. 
Ота-оналар ўз фарзандларининг мактабгача тарбияси, уларнинг руҳий 
маънавий тараққиётида қанчалик муҳим аҳамият касб этиши, бу давр узлуксиз 
1
Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. –Тошкент: Фан, 1998; Инсон борлиқнинг гултожи, шарафи // 
Соғлом авлод учун. – Т.,1998. – №10– 11. – Б. 22–24. 


27 
таълим ва тарбиянинг муҳим босқичи эканини англаб етишлари зарур. Бунда 
оиланинг таълим муассасалари тизимига изчил уйғунлашувига эришиш 
мақсадга мувофиқ бўлади. Демак, ота-она ёш авлодга бевосита таълим берувчи, 
мафкуравий тарбиянинг асосий ўчоғи саналмиш барча таълим муассасалари 
(мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари) билан 
ҳамкорликда мазкур долзарб вазифани амалга оширишга масъулдир. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбирлари билан айтганда ўз 
боламизни ўзимиз асрамоғимиз лозимлигини бугун ҳаётнинг ўзи яна бир бор 
кўрсатиб бермоқда. 
Ғарбда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги илк таълимотлар 
нафақат диний ақидалар, халқ оғзаки ижоди намуналари, балки мутафаккир 
уламолар ва файласуфларнинг фикр ва қарашларида ўз аксини топгани билан 
Шарқдагига нисбатан фарқ қилади. Хусусан, Ғарб файласуфлари Платон
Аристотель, Суқрот, Цицерон ва бошқалар жиноятлар ва уларнинг олдини олиш 
ҳақида ўз қарашларини билдириб ўтганлар. Жумладан, Платон бу хусусда фикр 
билдириб, жиноятчига жазо тайинлаш нафақат шахсларни жиноят содир этишдан 
тийишини, балки жазонинг маълум даражада жиноятчи учун фойдали 
эканлигини, жазо орқали жиноятчининг қалби покланишини ёзади. У жазони 
индивидуаллаштириш масаласига аҳамият бериш кераклигини, жазо фақат 
жиноят содир қилган шахснинг ўзигагина тайинланишини, унинг яқин 
қариндошларига нисбатан, ҳатто давлатга қарши жиноят содир этилганда ҳам 
қўлланилмаслиги кераклиги ҳақидаги фикрни илгари суради
1

Шунингдек, Платон қонун чиқарувчиларга мурожаат қилиб, уларни жиноят 
содир қилиши мумкин кишиларни жиноятдан жирканишга олиб келадиган 
қонунлар яратишга чақирган. Яъни, қонун чиқарувчилар шундай қонунлар ишлаб 
чиқсинларки, бу қонунлар таъсирида кишилар ўзларини жиноят содир қилишдан 
тийсинлар деган фикрни билдирган. 
Аристотель жазонинг жиноятчиликнинг олдини олишдаги аҳамияти, 
1
Ички ишлар органларининг профилактика хизмати фаолияти: Дарслик / И. Исмаилов, 
М.З. Зиёдуллаев, Ж.С.Мухторов ва бошқ. Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. –Т.: Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 46 б. 


28 
жазоланишдан қўрққанлиги учун ҳам шахс жиноят содир қилишдан ўзини 
тўхтатиб туриши ҳақида ёзиб, «жиноятларнинг олдини олиш – бу авваламбор 
бузуқ ва ақлга зид бўлган одатлар билан курашдир, яъни жамиятни шундай қуриш 
керакки, у ақлга зид бўлган, бузилган ахлоқ, урф ва одатларга қарши курашсин» 
дейди. Унинг фикрича, жиноят содир қилиш натижасида қанчалик кўп фойда, 
роҳат-фароғат олинган бўлса, жазо ҳам шунга мувофиқ равишда қаттиқ бўлиши 
керак. 
Аристотель жиноятчиликнинг сабаблари, давлатдаги бетартиблик, ўғир-
ланган мулкни яширишнинг осонлиги, муҳтожлик, камбағаллик, очкўзлик, 
ҳақиқий имкониятларга нисбатан кўпроқ бойликка эга бўлишга интилиш; 
жабрланувчиларнинг қўрққанлиги ёки хоҳламаслиги туфайли жиноят тўғрисида 
шикоят билан мурожаат қилмаслик, жазонинг юмшоқлиги, судьяларнинг 
сотқинлиги, пасткашлиги ва ҳоказолар деб ҳисоблайди. 
Шарқ ва Ғарбда илм-фаннинг ривожланиб бориши билан ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ҳақидаги таълимотлар ҳам ривожлана борди. 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги таълимотлар ўз ривожланиши-
да узоқ ва мураккаб, яъни алоҳида ғоялар, қарашлардан токи тарихий-
материалистик асосда ишлаб чиқилган бутун бир билимлар, қарашлар тизимигача 
бўлган йўлни босиб ўтди. 
Бугунги дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар ёшлар тарбиясига янада 
катта эътибор беришни талаб этмоқда. Бу борада Биринчи Президентимиз 
таъкидлаганларидек, «Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида 
ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини 
тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа 
халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг 
маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли 
таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди»
1
1
Каримов И. «Юксак маънавият – енгилмас куч». Тошкент. «Маънавият», 2008. Б –117. 


29 
Халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг ахлоқи ва маънавиятига салбий таъсир 
кўрсатадиган омиллар асосан қуйидагилардир: 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish