574
Хулоса қилиб
айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда
ёшларнинг инновацион салоҳиятини ошириш учун соҳадаги
замонавий халқаро тенденцияларни тадқиқ этиш, ахборот
технологияларидан унумли фойдаланиш ҳамда жабҳанинг сиёсий
лидерларини тайёрлаш, электрон интеллектуал таълимни ташкил
этиш, ёшлар орасида инноваторларни излаш ва кашф қилиш,
инновацияларни тарғиб қилиш, ёшларда ташаббускорликни
ривожлантириш, турли замонавий кашфиётларни тарғиб этиш, янги
ғояларни яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ
этиш каби вазифаларни
бажарувчи нодавлат нотижорат телерадиоканал ташкил қилиш
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
“Инновация” сўзи бугун барчамизга таниш бўлган жамиятнинг
ижтимоий-иқтисодий ҳаётида янгича фикрлаш, бирор масалани
ечишда янгича ёндашув, ишлаб чиқариш
секторларида технологик
ўзгаришлар каби тушунчаларни ўз ичига олади. Айнан инновацияни
татбиқ этиш эса инновацион фикрлайдиган раҳбар ва лидерлар
ташаббуси орқали юзага келади.
Ёш раҳбарларнинг инновацион фаолиятига таъсир қилувчи
омиллар қаторида: - ўзига бўлган ишонч; - моддий манфаатдорлик; -
шахсий дунёқараш ва характер; - хорижий тил ҳамда замонавий
ахборот
коммуникация
технологияларидан
фойдаланиш
ва
бошқаларни санаб ўтишимиз мумкин. Аввало, янгиликка қўл
урадиган раҳбарларда ўзига бўлган ишончнинг юқори бўлиши унда
етарли даражада лидерлик хусусиятлари
мавжудлигидан далолат
беради ёки аксинча. Моддий манфаатдорлик, албатта, ҳар бир
инсонни бирор иш қилишга, эҳтиёжларини қондиришга бўлган ҳисси
орқали уни ҳаракатга ундайди. Инсон дунёқараши шаклланиши,
албатта, таълим ва тарбия билан боғлиқ масала, лидерларда мавжуд
билим ва кўникмалар даражаси инновацион фаолиятни нафақат
ташкил этиш, балки уни кенгайтириш имконини беради. Бунда ёш
раҳбарлар характери янгиликларни қабул қилувчи ва қўллаб-
қувватловчи бўлиши муҳимдир.
Ривожланаётган давлатда
инновацион фаолият яратишда,
албатта, ривожланган давлатлар йўлидан бориш энг мақбули
саналади. Ушбу ҳолатда хорижий тил ва замонавий технологиялардан
фойдаланиш зарурдир. Президентимиз ташаббуси 185 билан ташкил
этилган “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ёшларнинг хорижий
давлатлар тажрибасини ўрганишга жўнатилиши муҳим қадамлардан
биридир. Лекин хар бир ёш раҳбар ўз устида мустақил ишлаши,
575
хорижда “музқаймоқ” еб келмасдан, у ердаги ривожланиш
асосларининг туб моҳиятини англаши лозим. Бу эса, ўз навбатида,
раҳбар кадрлардан
хорижий тилни мукаммал билиш, замонавий
технологиялардан унумли фойдаланишни талаб этади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда инновацион ғояларнинг ҳаётга
татбиқ этилишида энг биринчи омил олий таълим муассасалари
томонидан яратилган илмий янгиликлар,
патент сони ва уларни
ижтимоий-иқтисодий ҳаётда қўллаш самарадорлиги ҳисобланади.
Хулоса ўрнида, инновацияни яратишда инновацион фикрловчи
ёшлар қатламини яратиш муҳим. Инновацион фикрловчи ёшлар, энг
аввало, сифатли узлуксиз таълим орқали, яъни боғча ва мактабларда
таълимга эътибор
берилиши, иқтидорлиларни саралаш, уларни
ривожлантириш ва рағбатлантириб борилиши, таълимда коррупцияга
барҳам берилиши, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан
боғловчи аниқ схемалар яратилишига эътибор қаратиш зарур. Бунда
давлат
ва
хусусий
секторлар
ижтимоий
шерикчилик
муносабатларининг аниқ чегараларини белгилаб олиб, турли имтиёз
ва тўғридан-тўғри рағбатлантириш орқали босқичма-босқич
ривожлантириб борилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: