522
ўқувчиларининг PIRLS халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этиб,
юқори
натижага
эришиши,
аввало,
уларнинг
эгаллаган
компетенцияларини қай даражада фаолиятига татбиқ қилаётганлигига
боғлиқ. Таълим сифатини баҳоловчи PISA, PIRLS, EGMA, EGRA,
TALIS, TIMSS дастурлари ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан
билиш даражасини баҳолашга хизмат қилувчи лойиҳадир.
PIRLS халқаро баҳолаш дастурлари бизнинг шароитга нисбатан
янги лойиҳа бўлганлиги учун, муҳим маълумотларни таъкидлашни
жоиз деб билдик.
PIRLS
(Progressin
International
Reading
Literacy
Study)
бошланғич синф ўқувчиларнинг берилган янги матнни ўқиш ва
тушуниш даражасини, билим сифатини таҳлил қилувчи халқаро
баҳолаш дастуридир.
PIRLS баҳолаш дастури қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга
қаратилган: таълим соҳасидаги дунё миқёсида устуворликка эга
бўлган объектив ўлчовлар ва воситаларни ишлаб чиқиш;
мамлакат
ўқув жараёнини ташкил этиш самарадорлигини қиёсий баҳолаш;
тадқиқот натижаларига таъсир кўрсатган контекстуал омилларни
аниқлаш; халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган далилларга
асосланган маълумотларга эга бўлиш.
PIRLS баҳолаш дастурида ўқувчиларнинг ўқув-билиш, тушуниш
компетенцияларини шакллантириш жараёнларини такомиллаштириш
стратегияларини ислоҳ қилиш ҳамда уни амалга ошириш механизм ва
босқичларини лойиҳалаштиришни назарий-илмий-амалий жиҳатдан
асослаш муҳим ҳисобланади. Бу давлат, жамият ва шахс
эҳтиёжларининг ривожланиш даражаси билан ўқувчиларда ўқув-
билиш жараёни компетенцияларини шакллантириш жараёнлари
субъектларининг касбий қобилиятларини
ривожлантириш даражаси
ва илмий, услубий таъминот ўртасидаги номувофиқликни бартараф
этиш билан боғлиқ.
Турли компетенцияларни таҳлил қилиш натижасида уларда
креативлик, ижодий йўналганлик тамойилларининг устунлик
қилишини
кўришимиз
мумкин.
Креатив
компетенцияларга
қуйидагиларни келтириш мумкин: ―тажрибадан фойдани келтириб
чиқа олиш, муаммоларни еча олиш, ўтмиш ва ҳозирги ҳодисаларнинг
ўзаро боғлиқлигини очиб бериш, янги ечимларни топа олиш.
Замонавий таълим тизимида PIRLS баҳолаш
дастури
таълимнинг сифатини таъминлайди. Аслида, таълим сифатини
бошқариш ўқув жараѐнида таълим олиш натижалари сифатида
523
ўзлаштирилиши зарур компетенцияларни аниқлаш билан бошланади.
PIRLS баҳолаш дастури ўқувчиларнинг фаоллигини оширади. Бу
жараѐнда ўқитувчи фаолияти ҳам ҳал қилувчи муҳим аҳамиятга эга.
Бошланғич таълим самарадорлиги ва сифатини ошириш ҳамда
PIRLS баҳолаш дастурида ижобий натижага эришиш учун халқаро
баҳоловчи дастурларнинг мақсади, вазифалари ва талабларига мос
ўқув ва дидактик материаллари,
таълим технологияларини
ўқувчиларнинг
умумий
билим
савияси,
ўзлаштириши
ва
қизиқишларини инобатга олиб танлаш лозим. Танланган методни
амалга оширишда босқичма-босқич тарзда, ўқувчини фаол
ҳамкорликка ундовчи, гуруҳлар ва якка тартибда ишлай олиш
имкониятини ошириш учун ўқитувчидан катта маҳорат ва замонавий
педагогик билимларга эга бўлиш талаб этилади. Шундагина
ўқувчиларда таянч ҳамда фанга оид компетенциялар самарали
шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: