519
образования. Имеются комментарии о влиянии родителей на
экологическое воспитание.
Ключевые слова
: экология, технология, окружающая среда,
ценность, экологическая культура, экологическое сознание, Хадис.
Ҳозирги кунда атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси
асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Бу
муаммо ўзининг инсониятга келтириш мумкин бўлган ёмон
оқибатлари бўйича ядро халокатидан кам эмас. Технология
сохасидаги тараққиёт, янги энергия
манбаларининг кашф этилиши,
янги маъданлар ва кимёвий моддаларнинг пайдо бўлиши, оқибатини
ўйламай табиатдаги жараёнларга аралашув каби холатларнинг
ҳаммаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида ниҳоятда
ташвишли вазиятни вужудга келтирди. Мамлакатимизда экологик
таълимни
изчил
ривожлантириш,
барча
турдаги
таълим
муассасаларида тизимли йўлга қўйишга катта эътибор қаратилмоқда.
Экологик таълим барчамизга атроф- муҳитни қандай муҳофаза
килиш, яхшилаш ва асраб-авайлаш кераклигини, юзага келган салбий
таъсирларга оқилона усуллар ёрдамида барҳам бериш йўлларини
ўргатади.
Ривожланган мамлакатлар таълим тизимида табиатни асосий
қадрият сифатида қабул қилиш борасидаги ёндашувлар
натижасида
жиддий ўзгаришлар содир бўлганини кўриш мумкин. Германия
мактабларида экология мавзуси мактаб дастури ва дарсликларига
киритилган. Германияда шунингдек, 60 га яқин “табиий мактаблар”
(Натурсчуле) бўлиб, улардан 8 ёшдан 80 ёшгача барча одамлар учун
экология йўналишидаги ўзига хос дастурлар таклиф қилинади.
Туризм соҳаси, кўнгил очар ўйинлар ва экологик тарбиянинг муайян
жиҳатларини ўзида уйғунлаштирган “ёввойи” мактаблар ҳам бўлиб у
ерда қувноқ ҳамда қизиқарли ўйинлар орқали болалар жонли табиат
билан ошно бўладилар.
Швеция атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
жамияти таълим
масалалари бўйича Миллий агентлик билан ҳамкорликда экологик
таълим муаммолари бўйича умумдавлат ахборот тармоғини ташкил
этган.
Японияда эса атроф-муҳит соҳасида қатор самарали таълим
дастурларидан сўнг миллий хўжаликда
юксак экологик маданиятга
эриша олган. Экологик онг, жумладан, атроф-муҳит ва табиат
тозалиги японлар учун алоҳида аҳамият касб этади.
520
Ислом дини ҳам инсон камолотида табиатни муҳофаза қилишни
тарбияни асосий ўринларидан бириги қўяди. Ислом дини нуқтаи
назарида табиатни муҳофаза қилиш
тарбияси жамиятдаги катта
ёшдаги кишиларнинг вазифасидир. Улар ёш авлодни табиатни
муҳофаза қилишга, ҳайвонот ва наботот оламига раҳмдил қилиб
тарбиялашлари зарур. Катта ёшдагилар атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва қўриқлашда динимизда жорий қилинган коидаларни
бузмаган ҳолда доимо ёшларга ибрат кўрсатишлари лозим. Қуръони
Каримнинг Қамар сурасида
Do'stlaringiz bilan baham: