183
ўзунлиги; аҳоли жон бошига ЯИМ) бўйича рейтингидаги ўз мақомини
деярли тиклаб олди. МДҲдаги ҳеч бир бошқа давлат бунга эриша олгани
йўқ. Инсон потенциал тараққиѐти индекси кўрсаткичлари 1995
йилдаги
0,679дан 1999 йилга келиб 0,706 га кўтарилди. Айни пайтда аҳоли жон
бошига реал ялпи ички маҳсулотнинг ҳарид қувватига кўра қиймати 1995
йилда 2440 АҚШ долларига тенг бўлса, 1999 йилги кўрсаткич 2494 АҚШ
долларини ташкил этди. Жаҳон банки йиллик ҳисоботидаги 1999 йил
маълумотларига кўра эса, Ўзбекистон Республикасидаги аҳоли жон бошига
тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот қиймати 870 $ ни ташкил этган. Бу
кўрсаткич Қозоғистонда 1310, Хитойда 750 $, Қирғизистонда 350 $ни,
Россияда 2300 $ни ташкил этган.
Халқаро экспертлар фикрига кўра, инсон тараққиѐти замирида
Ўзбекистон иқтисодий ривожланишидаги
асосий тамойиллар жумласига
қуйидагилар киритилган:
-ЯИМ ўсиш суръатларининг аҳоли ўсиш суръатларидан устун келиши,
пировардида эса, турмуш даража яхшиланиши учун замин яратилди.
-Узоқ муддатли истиқболда ўсиш омили бўлган асосий капиталга
сармоя киритишнинг юқори суръатлари таъминланди.
-Иқтисодий ўсишнинг ижобий суръатлари
шароитида инфляция
суръатларидан барқарорлашиши натижасида, аҳолининг реал даромадлари
ва турмуш даражаси яхшиланди.
Юқоридагилар билан бир қаторда мамлакат иқтисодиѐтининг барқарор
ўсишдаги заиф жиҳатлар туркумига қуйидагилар киритилган:
1. Ўзбекистон иқтисодиѐти тузилмаси илгаригидай ўзининг аграр-
индустриал табиатини сақлаб келмоқда.
2. ЯИМ таркибида саноат маҳсулоти 20%дан озроқ қисмини ҳамда
жисмоний ва маънавий эскирган ускуна ва технологиялар катта ҳиссани
ташкил қилади.
3. Ишсизлик даражаси тез суръатлар билан ўсмаѐтган бўлсада, анча
юқори бўлиб, иқтисодиѐтда қўлланилмаѐтган
манъбалардаги катта
потенциални акс эттиради.
4. Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида, айниқса
аралаш шаклда
молиялаш тизимини бошқариш қисмидаги институтционал ўзгаришлар
тугалланмаган.
Шунингдек, ислоҳотлар тажрибасини умумлаштиришда турлича
ѐндошувлар шаклланмоқда. Улардан бири бозор муносабатларига ўтишнинг
ижтимоий муаммоларини ҳал этилиши 3 босқичга тақсимланади:
1-босқич (1991-1994);
2-босқич (1994-1997);
3-босқич (1997 дан ҳозирги пайтгача).
Биринчи босқичнинг
мақсади аҳоли
турмуш даражасининг кескин
пасайиши ва ишсизликнинг кескин ошишига йўл қўймаслик бўлди. Бу
босқичда давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмол бозорини
ҳимоя қилиш учун истеъмол молларини меъѐрий тарқатиш тизими, талон ва
184
купонлар жорий этилди. Ижтимоий кам таъминланганлар учун имтиѐзлар
сақланди.
Иккинчи бисқичнинг
мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш,
инфляцияни жиловлаш бўлди. Натижада мулкдорлар синфи шаклланди.
Хорижий омилларга боғлиқ бўлган ўзак тармоқларини мустаҳкамлаш
чоралари кўрилди. Миллий валюта инфляциясини мақбул
даражада
жиловлаш имкони яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: