Помидор.
Ўзбекистонда помидорнинг илмий селекция
ишлари А.Г.Никулина (1936-1960 й.) томонидан бошланган.
Натижада, помидор популяцияларидан якка танлаш усули
билан “Буденовка”, “Бизон”, “Колхозний” ва “Гибрид-88” янги
помидор навлари яратилди ва республикада кенг майдонларда
етиштириш бошланган.
К.Ю. Юсупов 1960 йилларда помидорнинг йирик мевали
навларини яратиш бўйича селекция ишлари олиб борган.
Натижада, меваси йирик (350-400 г.) ва сифати юқори бўлган
“Юсуповский” нави яратилди. Бу нав бугунги кунда ҳам ис-
теъмолчилар томонидан катта талабга эга.
Е.В. Ермолова томонидан узоқ йиллик селекция ишлари
натижасида Ўзбекистонининг турли минтақаларига мос қатор
помидор навлари яратилди. Жумладан, “Восток-36” (1979 й.),
“Октябр” (1982 й.), “Ўзбекистон-178” (1985 й.), “Прогрессивний”
(1984 й.), “ТМК-22” (1990 й.), “УзМАШ-1” (1991 й.), “Тошкент
тонги” (2000 й.), “Баҳодир” (2001 й.), “Роза Востока” (2005 й.),
“Авиценна” (2002 й.), “Шарқ Юлдузи” (2004 й.), “Ситора” (2008
й.), “Дархон” (2015 й.), “Фахрий” (2017 й.) навлари яратилди ва
Давлат реестрига киритилди.
Селекция ишлари натижасида институт олимлари поми-
дорнинг ҳосилдор, меваси юқори сифатли ва бозорбоп, турли
пишиш муддатларига эга, истеъмолчилар томонидан хари-
доргир бўлган янги навларини яратиш бўйича кенг қамровли
селекция ишлари давом эттирилмоқда.
Ширин қалампир
.
Селекционер Е.В. Ермолова ширин
қалампирнинг эртапишар, ўртапишар ва кечпишар, юқори
маҳсулдор, яхши истеъмол ва технологик сифатларига эга
“Дар Ташкента” (1980 й.), “Зумрад” (1992 й.) ва “Заря Востока”
(1994 й.) навларини ва Ф.Ф. Расулов “Маржон” навини (2020
й.) яратишган.
Аччиқ қалампир.
Аччиқ қалампирнинг биринчи маҳаллий
“Маргеланский-330” нави Давлат реестрига 1950 йилда кири-
тилган. Е.В. Ермолова ва Р.Ф. Мавлянова 2011 йилда янги
селекцион манба асосида аччиқ қалампирнинг Саид навини
яратишган.
Р.Низомов ва Н.Хушвақтов томонидан иссиқхоналар учун
аччиқ қалампирнинг “Шарқ гавҳари” нави яратилди ва 2022
йилда Давлат реестрига киритилди.
Бақлажон.
Е.В. Ермолова томонидан яхши пазандачилик
ва технологик сифатларга эга “Аврора” нави (1982 й.) яратил-
ган. Е.В. Ермолова ва Р.Ф. Мавлянова “Феруз” навини (2013
й.) яратишди.
Бодринг.
Бодринг бўйича илмий селекция ишларини
биринчи бўлиб М.Н. Кулакова 1940 йилларда бошлаган ва
унинг бешта навини яратган. Булар “Узбекский-740” (1944 й.),
“Маргеланский-822” (1946 й.), “Первенец Узбекистана-265”
(1955 й.), “Ранний-645” (1964 й.), “Куйлюкский” навлари. Бу
навлар юқори сифатли таъмга эга бўлиб, бугунги кунгача Дав-
лат реестрига киритилган ва улар ҳали ҳам сабзавоткорлар
томонидан етиштирилмоқда.
1980 йилларда А.М. Аббасов бодринг бўйича селекция иш-
ларини давом эттирди ва Ўзбекистонда бодрингнинг дастлабки
Ҳосилдор F
1
(1985 й.) дурагайи яратилди. Шунингдек, у “Гулноз”
(1994 й.), “Наврўз” (2002 й.), “Зилол” (2008 й.) ва “Сафар” (2011
й.) навларининг муаллифидир.
Бодринг селекцияси ишларини А.М. Борасулов давом эт-
тирди ва “Ифор” ҳамда “Шабнам” (2020 й.) навларини яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |