Maxsus son [2]. 2022
31
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Республикамизда сабзавот ва полизчилик тармоқларини
ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Пре-
зидентининг бир қатор қарор ва фармонлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 нояб-
рдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбир-
корликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида
деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари
уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тад-
бирлар тўғрисида” қарорлари шулар жумласидандир.
Сабзавотчилик ва полизчилик тармоқларида ислоҳотларни
жадал суръатлар билан ривожлантириш, бозор иқтисодиёти
талаблари даражасида истиқболларини белгилаш, бу соҳани
ривожлантиришга илмий жиҳатдан ёндашишни талаб этади.
Сабзавот ва полиз экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг
муҳим омили –экинларни табиий иқлим шароитига мос қилиб,
қадимдан шаклланиб келган минтақаларнинг ихтисослашувига
қараб жойлаштириш ҳисобланади. Республикамизда 2022
йилда жами 336, 9 минг га сабзавот, шундан асосий майдонга
156,5 минг га, боғ-ток қатор ораларига 85,1 минг га, 95, 3 минг
га такрорий майдонларга ҳамда 155,5 минг га полиз, шундан
асосий майдонга 75,6 минг га, боғ-ток қатор ораларига 11,6
минг га, 41,4 минг га такрорий ва 26,9 минг га лалми майдон-
ларга жойлаштирилди.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот
институти (СПЭваКИТИ) селекционер олимлари томонидан
сабзавот ва полиз экинларининг 32 тури бўйича селекция иш-
лари олиб борилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида етиштириш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик
экинлари Давлат Реестрига институтнинг 154 та сабзавот
ва полиз экинларининг нав ҳамда дурагайлари киритилган.
Жумладан: помидор жами 38 та, шундан, очиқ ер майдонлари
учун 29 та ва иссиқхоналар учун 9 та, ширин қалампир – 7 та,
аччиқ қалампир – 2 та, бақлажон – 4 та, бодринг жами 18 та,
шундан, очиқ ер майдонлари учун 14 та ва иссиқхоналар учун
4 та, карам – 6 та, пиёз – 7 та, сабзи – 6 та, ош лавлаги – 2 та,
редис – 2 та, шолғом – 2 та , турп ва дайкон – 3 та, исмалоқ – 3
та, тарвуз – 10 та, қовун – 26 та, ошқовоқ – 3 та, шунингдек,
саримсоқ, патиссон, қовоқча, салат, петрушка, кашнич, сел-
дерей, арпабодиён, баргли шолғом, жағ-жағ, райҳон, жамбил,
бамия ва ширин маккажўхорининг биттадан навлари.
Институт селекционерлари томонидан яратилган помидор,
ширин қалампир, пиёз, сабзи, редис, қовун ва бошқа экинлар-
нинг айрим навлари қўшни мамлакатларда ҳам машҳурликка
эришган.
Республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитига мос,
қимматли хўжалик хусусиятларга эга ва иқтисодий самарадор
бўлган янги навларни яратиш бўйича ҳар бир экин тури бўйича
мақсадли селекция ишлари олиб борилади. Қуйида шулардан
айримлари хусусида ҳикоя қиламиз:
Do'stlaringiz bilan baham: