Maxsus son [2]. 2022
29
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Бегона ўтлар жуда кўп бўлганда махсус гербицидлар
(Титус, Ритус ва ҳ.к.), зараркунандаларга қарши акарицид-
лар (Карате зелак, Карате супер, Проклайин ва ҳ.қ.) билан
ишлов берилади. Кимёвий кураш қилингандан сўнг ўсимлик
стресс ҳолатга тушиб қолади ва ривожланиш жараёни 7-10
кунга ортга чўзилади. Бунинг олдини олиш мақсадида тар-
кибида микроэлементи (бор, рух, мис, кобальт ва х.қ.) бор
ўғитлар (гуми, гумат ва ҳ.қ.) билан баргидан озиқлантириш
керак. Озиқлантиришни эрталаб соат 4.00 – 7.00 оралиғида
ёки кечки пайт соат 17.00-20.00 оралиғида ўтказиш лозим
бўлади, чунки бу пайтда ҳаво салқин бўлиб, экиннинг та-
насида сув яхши ҳаракатланади ва барг оғизчалари яхши
фаолият кўрсатаётган вақт бўлади.
Зараркунандаларга қарши биологик усул билан хам
курашиш мумкин. Бунда 1 гектар майдонга 3,0-4,0 минг
дона бракон фойдали ҳашорати эрталаб соат 5.00 – 8.00
оралиғида ёки кечки соат 17.00-20.00 оралиғида экин май-
дони бўйлаб учириб чиқилади.
Маккажўхори 1 тн. дон учун 24,6 кг азот, 9,9 кг фосфор
ва 25,5 кг калий сарф этади. Маккажўхорида 5-6 та барглар
ҳосил бўлганда эгат олиш билан биргаликда гектарига
150-180 кг карбамид ёки 250-300 кг аммиакли селитра
солиниб, биринчи суғориш 1000 м
3
ҳисобида ўтказилади.
Совуқ ҳаво кузатилса маккажўхори баргларини совуқдан
асраш учун таркибида магний, бор, рух, мис, темир ва
ҳ.қ. микроэлементлари бор ўғитларни суспензия қилиб
баргидан озиқлантирилади. Шунда ўсимлик илдиз қисми
яхши ривожланади, патак илдизлар қўп ҳосил бўлади,
барг пластинкалари қалинлашиши ҳисобига совуқдан,
қурғоқчиликдан сақланиб колади. Пояда 8-10 та барг
бўлганда иккинчи култивация қилинади ва иккинчи маро-
таба 150-180 кг карбамид ёки 250-300 кг аммиакли сели-
тра билан озиқлантирилади ҳамда иккинчи марта 800 м
3
ҳисобида суғорилади.
Экинни ўсув даврида суғориш билан бирга чорва
ҳайвонлари ёки парранда гўнгларини гўнг ўраларда
яхшилаб 3-4 кун эритиб, ачитиб оқизиш орқали тупроқ
намлигининг узоқроқ сақланишига ва экинни қўшимча
озиқлантиришга эришиш мумкин. Шу билан бирга, тарки-
бида рух, бор, мис, темир, магний элементлари бор сувли
эритма озуқаларини баргидан ёки эгат бошига махсус
идишларга солиб томчилатиб сув билан оқизса, чангла-
ниш жараёни яхши бўлади, патак илдизлар ривожланиб
озуқани қўпроқ ўзлаштиради, иссиққа, қурғоқчиликка,
касалликларга бардошлилиги ортади, битта ўсимликда
2-3 тадан сўта тугади, сўталардаги дон тўлиқ етилади ва
массаси оғирроқ бўлади.
Маккажўхорининг рўваклари гуллаш даврида намликни
15-20 кун мобайнида (70-75%) меъёрида сақлаб туриш учун
учинчи, тўртинчи марта суғорилади (800 м
3
), бу суғориш
бошқа суғоришлардан кўра узоқроқ давом этади. Агар
мана шу даврда суғориш меъёрига эътибор қаратилмаса,
ҳосилдорлик кескин даражада пасайиб кетади.
Маккажўхори экини иссиқ иқлим шароитларида оналик
гулларини тўлиқ чангланиши учун ҳар 60-80 метр дала эни
ва узунаси бўйлаб иккитадан эгатлар ўриб олиниб, шамол
йўлларини очиш, шамолнинг ҳаракатини яхшилаш ёки
эрталаб соат 4.00-6.00 ларда экин майдони ичида юриб
ўсимликларни қимирлатиб, ўсимликни сунъий чанглатиш
керак.
Бу давр оралиғи 10-15 кунни ташкил этади. Шу вақтда
маккажўхори экинида чангланиш жараёни амалга ошади.
Бешинчи, олтинчи марта суғориш (800 м
3
) ишлари дон-
нинг сут-мум пишиш даврида амалга оширилади, бу вақтда
донлар тўлишиб керакли озуқани ўзида жамлайди.
Маккажўхорининг дони сут-мум пишиш даврида яшил
(силос) массага йиғиштирилади. Силос масса учун
ўрилганда замонавий универсал “Ягуар” комбайни ва
тиркамали “CELIKEL” агрегатлари ишлатилиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |