Maxsus son [2]. 2022
21
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
АДАБИЁТЛАР
1. Салдаев А.М., Лытов М.Н., Бородычев В.В., Шульц А.И., Пахомов Д.А., Белик О.А.// Способ возделывания сои
скороспелых сортов с температурным режимом 1906 – 2200 0С на зерно, преимущественно в системе капельного оро-
шения. Биологические и агротехнические исследования сельскохозяйственному производству Дальнего Востока. Сб.
науч.- трудов. – Благовещенск:
ГНУ ВНИИ сои, 2009. С. 196-201
2. Дурнев Г.И., Ятчук П.В. Соя: новое в технологии возделывания на семена// Образование, наука и производство
Education, science and production №2, 2014, С. 83-88.
Хулоса.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Анди-
жон вилояти ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида такрорий
экин сифатида экилган соянинг “Ойжамол” ва “Тўмарис
МАН-60” навларидан эртаки ҳамда юқори ҳосил олиш
мақсадида дуккакларнинг пишиб етилиши 60-65%
бўлганда УзДЭФ дефолиантини 5,0 л/га меъёрда қўллаш
тавсия этилади.
Иқболжон НОСИРОВ,
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар
институти
мустақил тадқиқотчиси.
УЎТ: 633:11, 631:52.
НЎХАТ СЕЛЕКЦИЯСИДА МАҲСУЛДОРЛИК
БЕЛГИЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Аннотация.
Ушбу мақолада миллий генофонднинг мавжуд нўхат коллекция нав ва намуналарини селекция тадқи-
қотларига жалб қилган ҳолда, юқори ҳосилдорликга эга бўлган селекцион ашёлар танлаб олиш асосида янги нав яратиш.
Аннотация.
В данной статье в селекционных исследованиях задействована существующая коллекция нута на-
ционального генофонда, а также создание нового сорта на основе отбора селекционных материалов с высокой про-
дуктивностью.
Annotation.
In this article illustrated information about creation new and high yield varieties of peas, based on analytical
selection with involving in selection researches pea’s species from genpoo.
Республикамиз аҳолисини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
билан етарлича таъминлаш борасида аграр соҳадаги
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш озиқ-овқат
хавфсиз-
лигини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг самарали
тизимини яратишни тақозо этади. Бошоқли дон экинлар
ҳосилдорлигини ва дон сифатини кўпайтиришда ҳамда
лалмикор ерларнинг тупроқ унумдорлигини оширишда дук-
какли дон экинларининг беқиёс аҳамиятини эътиборга олган
ҳолда уларнинг юқори ҳосилли, эртапишар, касалликлар ва
қурғоқчиликка чидамли, шохлари жипслашган, баланд бўйли,
механизация билан ўриб олишга мослашган, тўкилмайдиган,
оқсилга бой навларини ва агротехнологиясини жорий этишни
илмий асосда ташкил этиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.
Дуккакли дон экинлари дон экинларига нисбатан оқсилга
бой, ҳазмланиши осон, сифатли, арзон дон ҳосили беради ва
туганак бактериялар ёрдамида ҳаводаги азотни ўзлаштириш
хусусиятига эга.
Дуккакли дон экинларини етиштириш қишлоқ хўжалигидаги
учта асосий муаммони ҳал қилишга имкон беради: 1) Дон
етиштиришни кўпайтириш; 2) Аҳолининг ўсимлик оқсилига
бўлган талабини қондириш; 3) Тупроқ унумдорлигини сақлаш
ва ошириш [1].
K.K.Paliwal, S.R.Ramgiri, M.S.Lal [2] тажрибаларида
нўхатдаги дуккак сони ва дуккакдаги дон сони унинг ҳосилига
ва ҳосил сифатига ижобий таъсир этишини аниқлаган. Дуккак
ва дон сони кўп бўлса, ҳосил юқори бўлиб, 1000 дона дон
массаси ҳам ҳосилдорликка ижобий таъсир этиши исботлан-
ган. Суғориладиган ерда етиштирилган нўхат донининг 1000
дона дон оғирлиги суғорилмаган ердагига нисбатан 11-10 г
гача юқори бўлиши аниқланган.
П.П.Олейник, П.Шукурул-лаевлар [3] нўхат
навларини
Ўзбекистоннинг лалмикор ерларида ўрганиб, намлик етар-
лича бўлган йилларда ўсиши ва ривожланишининг жадал-
лашишини қайд этишган.
Мамлакатимизнинг лалмикор ҳамда шартли суғориладиган
майдонлари учун нўхот навларининг биометрик
кўрсаткичларини аниқлаш ва баҳолаш лозим.
Тажрибаларни дала ва лаборатория тажрибалари «Бу-
тунроссия ўсимликшунослик илмий-тадқиқот
институти
услуби», «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари» бўйича,
ўсимликларда фенологик кузатувлар ва биометрик ўлчовлар
«Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комис-
сиясининг услуби» асоси бўйича амалга оширилди. Экспери-
ментал маълумотларнинг статистик таҳлили Доспехов Б.А.
усулида амалга оширилди (1985).
Тадқиқотларга Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-
тадқиқот институти миллий генофондида мавжуд бўлган 10 та
минтақага хос бўлган 78 та намуналар жалб қилинди. Андоза
нав сифатида “Зумрад” нави танлаб олинди.
Тадқиқотлар давомида нав ва намуналарнинг асосий поя
баландлиги, 1-тупдаги шохлар сони, 1 шохнинг ер сатҳидан
баландлиги, дуккак узунлиги, дуккак диометри каби биометрик
тахлиллар аниқланди.
Нав ва намуналарнинг маҳсулдорлик кўрсаткичини
белгиловчи бир туп ўсимликдаги поялар сони таҳлилдан
ўтказилганда бу кўрсаткич андоза “Зумрад” навида 3 донани
ташкил этган бўлса, андоза навга нисбатан қуйидаги К-933,
К-25, К-208, К-240, К-284 намуналарда бир туп ўсимликдаги
поялар сони биттагача юқори бўлганлиги кузатилди. Танлаб
олинган ушбу намуналар ҳосилдорликни белгиловчи асосий
кўрсаткичда ҳам андоза навга нисбатан устунлик даражасини
кўрсатди.
Нав ва намуналарда биринчи шохнинг ер сатҳидан
баландлик кўрсаткичи ўрганилганда андоза “Зумрад” на-