Maxsus son [2]. 2022
17
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
мизда сояни асосий экин сифатида жанубий
ҳудудларда 25.03-05.04 муддатларда, марказий
ҳудудларда 01-15.04 муддатларда, марказий
ҳудудларда эса 15-25.04 муддатларда экилади
[2.].
Х.Н.Атабаева, Ф.Ачиловларни маълумотида
ўсимликдаги органик моддалар барг фаолияти
ва илдиз орқали етқазиб бериладиган минерал
моддалар эвазига ҳосил бўлади. [3.].
Индетерминант навларнинг поялари узун
бўлиб, вегетация даври ҳам ўз навбатида узун
эканлигини биз ўз тажрибаларимизда кўрдик.
Ўзбекистон селекциясида яратилган навлар
индетерминант навлар типига мансуб бўлиб,
улар 4-6 тагача ён шохлар хосил қилади. Аммо
пояларнинг узун бўлиши навларни поялари ётиб
қолишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда соя
навларининг ҳосилдорлиги камайиб кетиши
кузатилади.
Ю.Б.Саимназаров, Г.М.Шадиеваларнинг,
олиб борилган тадқиқотлари натижаларида
соянинг ўртапишар навларини 10 май санасида
экилганда униб чиқиши 6 кунни, шохланиши
15-17 кунни, гуллаш 50-55 кунни, пишиши
121-123 кунни ташкил қилган, 20 май санасида
экилганда униб чиқиши 4-5 кунни, шохланиши
14-15 кунни, гуллаши 50-52 кунни, пишиши 115-
117 кунни ташкил этган. Соянинг ўртапишар
навининг 10 май санасида экиб етиширилганда,
бу соя ўсимлигининг ривожланиши учун мақбул
давр ҳисобланиши таъкидланган [4.].
Тадқиқотларимизда соя навлари шохлар
сони шаклланиши навнинг биологиясига кўра,
азотли минерал ўғитлар таъсирида ўзгаришини
кузатилди. 2018-2020 йиллар тадқиқотлар на-
тижасига кўра шохлар сони назорат вариантда 3,4-4,8 дона
бўлиб, энг баланд кўрсаткич “Ойжамол” навида, энг паст
кўрсаткич “Селекта-201” навида кузатилди (1-жадвал).
Азотли минерал ўғитлар 60 кг/га қўлланилган вариантда
шохлар сони 3,9-5,0 дона бўлиб, назорат вариантга нисбатан
навлар бўйича 0,2-0,6 донагача ошиши, энг баланд кўрсаткич
“Ойжамол” навида, энг паст кўрсаткич “Селекта-201” навида
кузатилган.
Шунингдек, ўғит меъёри N
90
кг/га вариантда шохлар
сони 4,3-5,4 дона бўлиб, назорат вариантга нисбатан на-
влар бўйича 0,6-1,1 донагача ошиши, энг баланд кўрсаткич
“Ойжамол” навида, энг паст кўрсаткич “Селекта-201” навида
қайд қилинди. Тадқиқотларимизда N
120
кг/га вариантда шох-
лар сони 4,7-5,9 дона бўлиб, назорат вариантга нисбатан
навлар бўйича 1,1-1,5 донагача ошиши, N
150
кг/га вариантда
шохлар сони 5,2-6,5 дона бўлиб, назорат вариантга нисбатан
навлар бўйича 1,5-1,9 донагача ошиши, энг баланд кўрсаткич
“Ойжамол” навида, энг паст кўрсаткич “Селекта-201” навида
аниқланган.
Хулоса қилиб айтганда, соя навларида ўртача шохлар
сони навнинг ирсий белгиларига мос равишда ўзгариши
ҳамда азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъё-
рининг ошириб борилиши шохлар сонининг ошиб боришини
таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |