337
Ч
Чайир
(
Andropogon caucasicum
L.) – бошоқдошлар оиласига мансуб, адир
тоғда ўсадиган ем-хашак кўп йиллик ўт.
Чакамиғ
(
Turgenia latifolia
(L.) Hoffm.) –
соябонгулдошлар оиласига
мансуб, воҳалар адирда ўсадиган бир йиллик ўт.
Чакамиқ
(
Galium aparine
L.) – рўяндошлар оиласига мансуб, адир, тоғ,
воҳаларда ўсадиган бир йиллик ўт.
Чаканда
(
Hippophae rhamnoides
L.) –
жийдадошлар оиласига мансуб,
тўқайларда ўсадиган доривор бута.
Чалабош
(
Inula britanica
L.) – мураккабгулдошлар оиласига мансуб, адир,
тоғ, суғориладиган ерларда ўсадиган кўп йиллик ўт.
Чалабуталар
– кўп йиллик новдаларининг пастки қисми ѐғочлашган,
юқори қисми ҳар йили қуриб қоладиган ўсимликлар.
Чалабута хамефитлар
– вегетация даврининг
охирида новдасининг
юқори қисми қуриб қоладиган, тикланиш куртаклари пастда бўлган хамефит-
лар.
Чалабутача
– кўп йиллик ўсимликларга хос бўлиб, ер усти қисмлари ѐғо-
члашган ҳаѐтий форма. Пастки бўғим оралиғи
бир неча йиллар давомида
тупроқ юзасида бўлиб, тикланиш куртакларига эга ўсимликлар, масалан,
Artemisia
туркумига мансуб кўпчилик ўсимликлар.
Чала (ярим) ксерофитлар
– қурғоқ жой ксерофитлари бўлиб,
уларнинг
узун илдизлари ер ости сувларигача етиб боради.
Чалов
(
Stipa
) - Ғалладошларга мансуб кўп йиллик баъзан бир йиллик ўт
ўсимликлар туркуми.
Do'stlaringiz bilan baham: