Овогeнeз
- муртак ҳужайраларини ихтисослашиши ва мeйоз бўлиниши
натижасида тухум ҳужайрани ривожланиши.
Овчўп
(
Delphinium rotundifolium
Afan.) – айиқтовондошлар оиласига
мансуб, тоғ, яйловда ўсадиган кўп йиллик ўт.
Овқат ҳазмловчи безлар
– ҳашаротхўр ўсимликлардаги тутган ҳашарот-
ни ҳазмловчи моддалар (ферментлар, кислоталар) тутган безлар.
Оддий барг
– алоҳида бўлакларга бўлинмаган битта япроқли барг.
Оддий гинецей
– биттагина уруғчиси бўлган гинецей, масалан
Laurocerasus corollina
M. Roem. ўсимлигида.
Оддий гулқўрғон
– косача ва тожбаргларга табақалашмаган гулқўрғон
(масалан,
Betula
туркумининг ўсимликларида).
Оддий иккига бўлиниш
– бундай бўлиниш бир ҳужайрали ҳаракатлана-
диган ва ҳаракатланмайдиганларда турли усулларда содир бўлади.
Оддий интегументлар
– битта ѐпқичдан иборат интегументлар.
Оддий поя
– ѐн новдалари бўлмаган поя (масалан,
Poaceae
оиласига
мансуб ўсимликларда).
Оддий мева
– битта уруғтугундан ривожланадиган битта, иккита ѐки бир
неча қўшилиб ўсган мева.
Оддий монохазий
– иккита гулдан иборат монохазий бўлиб, асосий
новдада ва ѐн новдада биттадан жойлашади.
Оддий пиѐзбош
– битта асосий куртаги бўлган пиѐзбош (
Tulipa
туркуми-
нинг ўсимликларида).
Оддий поралар
– диаметри ҳужайра бўшлиғидан то бирламчи пўстгача
деярли бир хил бўлиб, узун цилиндр кўринишини ҳосил қилгани.
Оддий соябон
– асосий ўқ қисми калта тортиб, ҳамма гулларни бир хил
узунликдаги гулбандлари тепасидан чиққандек бўлиб кўринадиган соябон гул.
Оддий сутдон
– битта ҳужайрадан ташкил топган сутдон.
Оддий тўпгул
– гуллари марказий пояда жойлашган, ѐнбош новдалар-
дагиси тўла ривожланмаган тўпгул.
Do'stlaringiz bilan baham: |