Microsoft Word монетар ум к 2019й docm



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/145
Sana21.09.2022
Hajmi1,81 Mb.
#849645
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   145
Bog'liq
1775-Текст статьи-3923-1-10-20200627

 
Таянч сўз ва иборалар 
Кейнс инқилоби. Номинализм. Пул - товар қиймати. Умумий эквивалент. Фоиз 
меъёри.Инфляция. Иқтисодий ўсиш динамикаси. Пулнинг табиати ва функциялари. 
истеъмол қиймати ва қиймат ўртасидаги ички зиддият. Пулнинг икки томонлама хусусияти. 
Пулнинг алоҳида товар сифатидаги моҳияти. Пул барқарорлигини таъминлаш. Аниқ меҳнат 
абстракт ижтимоий меҳнат. Пул - қийматнинг умумий эквиваленти. 
МАВЗУ-3. ПУЛ ХЎЖАЛИГИНИНГ КЕЙНС МОДЕЛИ 
Режа: 
 
1. Кейнс пул назариясининг асосий жиҳатлари 
2. Кейнс моделида пулга талаб назарияси 
3. Янги Кейнсчилик: пул хўжалигида умумий мувозанатлилик 
4. Монетар сиёсатининг трансмиссия механизми 
3.1. Кейнс пул назариясининг асосий жиҳатлари 
 
Классик макроиқтисодий модель пулнинг миқдорий назариясини сезиларли 
соддалаштириб, уни унчалик тўғри талқин қилмайди. Шу сабабли ушбу бобда эски ва янги 
кейнс моделлари кўриб чиқилади ва у классик модель билан таққосланади.
Неоклассикларнинг ёндашуви капиталистик воқеликка зид келди ва бу ҳол 1929-1933 
йиллардаги 
“Буюк депрессия”
жараёнида алоҳида намоён бўлди. Аҳволни тузатиш иши
Ж.М.Кейнснинг зиммасига тушди. У «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида
(1936й.)пулларнинг айланишдан чиқиб кетиши сабабларини аниқлашга уринади, чунки, 


16 
унинг фикрича, бунинг натижасида ялпи тўловга қобилиятли талаб ҳажми қисқарадики, бу 
ишлаб чиқариш ривожланишига тўсқинлик қилади. Ж.М. Кейнснинг фикрича , пулларнинг 
чиқиб кетишининг бош сабаблари “ учта фундаментал психологик омиллар”: истеъмолга 
мойиллик, ликвидликни афзал кўриш ва капитал активлардан келадиган бўлғуси даромад 
тахмини билан боғлиқ.
Бу назария академик тадқиқотлар ва таълимда ҳам, сиёсатни ифодалашда ҳам 
қўлланадиган устунлик қилувчи макроиқтисодий моделга айланди,бироқ бу назариянинг 
ривожланишидаги босқичларни фарқлаш лозим: 
а) 
эски
кейнс модели бу – кейнс назариясини Хикс ва Хансен томонидан интерпретация 
қилиш бўлиб, кўпинча уни Хикс-Хансен модели деб аташади; унинг ривожланишига 
шунингдек, Клейн, Самуэльсон ва Модильяни ҳам муносиб ҳисса қўшган; 
б) 
янги
кейнс модели –ХХ аср 60-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб Клауэр, 
Лейонхувуд, Бэрроу ва Гросман томонидан ишлаб чиқилган. Бироқ Кейнс ёндашуви умумий 
бўлиб қолаверди, у ўз вазифасини тўлиқ бандликда мувозанат умумий ҳолат эмаслигини 
кўрсатишда деб билди. Умумий ҳолат бу –ишсизлик мавжудлигидаги мувозанат, тўлиқ 
бандлик – ўзига хос ҳолат. Тўлиқ бандлик ҳолатига эришиш учун давлат махсус сиёсат 
юритиши лозим, чунки автоматик амал қилувчи бозор кучлари унга эришишни 
кафолатламайди.
Кейнс 
модели 
макроиқтисодий 
агрегатлар 
ёрдамида 
ифодаланади. 
Бунда 
агрегациялашнинг икки туридан фойдаланилади: 
1) модель хусусий сектордаги фирмалар ва индивидларнинг хулқ-атвори ва давлат 
секторининг хулқ-атворини акс эттиради (кейнс модели хорижий секторни ҳам қамраб 
олади, бироқ биз бунга ҳали қайтамиз); 
2) моделда маълум бир товар турлари ва ўзгарувчилар таркибий қисмларга бирлашади, 
шунинг учун истеъмол товарига белгиланган умумий талаб (айтайлик Х
1
) эмас, балки барча 
истеъмол товарларига умуий талаб (С) таҳлил қилинади. 
Эски кейнс моделида инвестицион товарлар истеъмол товарларидан принципиал фарқ 
қилмайдиган товарлар бозори мавжудлиги кўзда тутилган. Модель барча турдаги бозорларни 
битта бозорга бирлаштиради. Бундан ташқари, алоҳида пул бозори ва облигациялар бозори 
ҳам мавжуд. Облигациялар бозори барча турдаги облигациялар ва пулсиз молиявий 
активларни бирлаштиришни ифодалайди. Ва ниҳоят, моделдаги тўртинчи бозор бу – ишчи 
кучи бозори. Моделда бу бозорларнинг ҳар бири фаолияти ва улар ўртасидаги алоқалар 
белгилаб берилган.
Молиявий (пул) бозори. Кейнснинг молиявий бозор назарияси, бошқа классик оқимлар 
каби, асосий эътиборни пул талаби ва таклифига қаратади. Классик модель, ёки миқдорий 
назария шу билан ифодаланадики, пулга умумий талаб бу – пул даромади даражаси 
функцияси (

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish