16
унинг фикрича, бунинг натижасида ялпи тўловга қобилиятли талаб ҳажми қисқарадики, бу
ишлаб чиқариш ривожланишига тўсқинлик қилади. Ж.М. Кейнснинг фикрича , пулларнинг
чиқиб кетишининг бош сабаблари “ учта фундаментал психологик омиллар”: истеъмолга
мойиллик, ликвидликни афзал кўриш ва капитал активлардан келадиган бўлғуси даромад
тахмини билан боғлиқ.
Бу назария академик тадқиқотлар ва таълимда ҳам, сиёсатни ифодалашда ҳам
қўлланадиган устунлик қилувчи макроиқтисодий моделга айланди,бироқ бу назариянинг
ривожланишидаги босқичларни фарқлаш лозим:
а)
эски
кейнс модели бу – кейнс назариясини Хикс ва Хансен томонидан интерпретация
қилиш бўлиб, кўпинча уни Хикс-Хансен модели деб аташади; унинг ривожланишига
шунингдек, Клейн, Самуэльсон ва Модильяни ҳам муносиб ҳисса қўшган;
б)
янги
кейнс модели –ХХ аср 60-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб Клауэр,
Лейонхувуд, Бэрроу ва Гросман томонидан ишлаб чиқилган. Бироқ Кейнс ёндашуви умумий
бўлиб қолаверди, у ўз вазифасини тўлиқ бандликда мувозанат умумий ҳолат эмаслигини
кўрсатишда деб билди. Умумий ҳолат бу –ишсизлик мавжудлигидаги мувозанат, тўлиқ
бандлик – ўзига хос ҳолат. Тўлиқ бандлик ҳолатига эришиш учун давлат махсус сиёсат
юритиши лозим, чунки автоматик амал қилувчи бозор кучлари унга эришишни
кафолатламайди.
Кейнс
модели
макроиқтисодий
агрегатлар
ёрдамида
ифодаланади.
Бунда
агрегациялашнинг икки туридан фойдаланилади:
1) модель хусусий сектордаги фирмалар ва индивидларнинг хулқ-атвори ва давлат
секторининг хулқ-атворини акс эттиради (кейнс модели хорижий секторни ҳам қамраб
олади, бироқ биз бунга ҳали қайтамиз);
2) моделда маълум бир товар турлари ва ўзгарувчилар таркибий қисмларга бирлашади,
шунинг учун истеъмол товарига белгиланган умумий талаб (айтайлик Х
1
) эмас, балки барча
истеъмол товарларига умуий талаб (С) таҳлил қилинади.
Эски кейнс моделида инвестицион товарлар истеъмол товарларидан принципиал фарқ
қилмайдиган товарлар бозори мавжудлиги кўзда тутилган. Модель барча турдаги бозорларни
битта бозорга бирлаштиради. Бундан ташқари, алоҳида пул бозори ва облигациялар бозори
ҳам мавжуд. Облигациялар бозори барча турдаги облигациялар ва пулсиз молиявий
активларни бирлаштиришни ифодалайди. Ва ниҳоят, моделдаги тўртинчи бозор бу – ишчи
кучи бозори. Моделда бу бозорларнинг ҳар бири фаолияти ва улар ўртасидаги алоқалар
белгилаб берилган.
Молиявий (пул) бозори. Кейнснинг молиявий бозор назарияси, бошқа классик оқимлар
каби, асосий эътиборни пул талаби ва таклифига қаратади. Классик модель, ёки миқдорий
назария шу билан ифодаланадики, пулга умумий талаб бу – пул даромади даражаси
функцияси (
Do'stlaringiz bilan baham: