Microsoft Word монетар ум к 2019й docm



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/145
Sana21.09.2022
Hajmi1,81 Mb.
#849645
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   145
Bog'liq
1775-Текст статьи-3923-1-10-20200627

Монетаризм доктринасида
бу икки концепция ўзига хос тарзда бирлаштирилган бўлиб, 
якуний хулоса миқдорий пул назариясига мойил бўлади. Пул миқдорининг ўзгариши ўз 
ортидан бутун портфель балансини қайта қуриш ҳамда фоиз даражасининг вақт бўйича 
ўзгаришлари ва харажатлар оқимининг кейинги ўзгаришларини олиб келади. Пул 
ўзгаришларининг асосий самараси нарх соҳасида намоён бўлади, чунки ишлаб чиқариш (давлат 
томонидан аралашув бўлмаган шартларда) ишлаб чиқариш ресурслари мавжуд захирасига мос 
келувчи потенциал ҳажмга мойил бўлади. Пул оддий трансакцион қолдиқлар эмас, балки 
даромад оқими келтирадиган бойлик сифатида кўриб чиқилади. Пул таъсирининг бундан 
мураккаброқ йўли дастлабки «пул турткиси»дан кейинги узоқ муддатли корректировка даврида 
намоён бўлади ва иқтисодий сиёсат тавсиялари учун муҳим аҳамият касб этади.
 
Инфляция даражаси монетаристик адабиётларда марказий ўринлардан бирини эгаллаб, бунда 
нарх даражаси ва пул миқдори ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқлик асосий иқтисодий қонуният 
сифатида кўриб чиқилади.
 
Фридман моделида ишчи кучи бозоридаги мувозанат муаммоси муҳим роль ўйнайди. У 
киритган «табиий» (мувозанатли) ишчизлик даражаси тушунчаси турли бозор деформациялари, 
меҳнат ресурсларига эҳтиёж ҳақида маълумотнинг йўқлигини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучи 
бозорининг таркибий хусусиятлари билан қатъий белгиланган. Бу меъёр мутлоқ ўзгармас 
бўлмасдан, айрим ижтимоий гуруҳлар хулқ-атвори ва сиёсий йўналишга боғлиқ бўлади. 
4.4. “Барқарор пул” сиёсатининг пул қоидаси ва пул-кредит сиёсати 
Кейнсчилар ва монетаристлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, улар давлатнинг хўжалик 
ҳаётидаги ролини турлича кўрадилар. Кейнсчилар иқтисодиёт рақобатли кучлар стихияли 
ҳаракати билан бартараф қилиниши мумкин бўлган стагнацияга сурункали тенденцияга 
эгалигидан келиб чиқадилар. Шунинг учун иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун фаол 
ҳукумат сиёсати талаб қилинади. 
Монетаристлар замонавий давлат ўз зиммасига олаётган иқтисодий ва ижтимоий 
функцияларга кескин салбий муносабат билдирадилар. Улар учун бу иқтисодий беарорликнинг 
асосий сабабидир. Улар айниқса, даромадни тенглаштириш ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги 
катта фарқни йўқотишга интилувчи «умум фаровонлик давлати» (welfare state) ғоясини қабул 
қила олмайдилар. Монетаристлар «коллективизм» тенденциясини рад этиб, рақобатли, 
монополиягача 
капитализм 
ютуқларининг 
ифодаси 
сифатида 
«бозор 
воситасида 
индивидуумларнинг кўнгилли кооперацияси»ни унга қарши қўядилар. Фридманнинг 
таъкидлашича, айнан шундай тизим жамиятнинг ҳар бир аъзосига «шахсий эркинлик»ни 
кафолатлайди. 
Монетаристлар ва кейнсчилар ўртасида давлатнинг хўжалик ҳаётидаги роли масаласи 
бўйича фикрлар қарама-қаршилиги якуний ҳисобда ҳукумат органлари томонидан 
конъюнктурага – пул-кредит сиёсати ва фискал сиёсатга таъсир этиш учун фойдаланиладиган 
макроиқтисодий назоратнинг икки асосий воситасини бир-бирига қарши қўйишда намоён 
бўлади. Марказий банкнинг пул массаси ҳажмига таъсири билан боғлиқ биринчи сиёсат тури 
монетаристлар томонидан энг самарали ва товар-пул муносабатари тизимига органик 
кирадиган сиёсат сифатида баҳоланади. Солиқ ставкаларини ўзгартириш ва давлат қарзларини 
бошқариш билан ифодаланувчи иккинчи сиёсат эса улар томонидан ҳукумат аппаратининг 
ўзбошимчалиги билан боғланади ва хўжалик ривожланиши учун самарадорлиги паст сифатида 


24 
баҳоланади. Хўжалик механизмининг аниқ созлаш мумкин эмаслигини Фридман монетар ва 
фискал тадбирлар самарасининг намоён бўлишида узоқ ва тебранувчан вақт фарқининг 
мавжудлиги билан асослайди. Ҳукуматнинг хўжалик соҳасидаги ноқулай ҳолатларга 
(ифнляция, пасайиш, ишсизлик) доимий қаршилик кўрсатишга ҳаракатлари хўжаликларнинг 
ўзини-ўзи корректировкалашини қийинлаштириб, уларга ёлғон сигналлар беради холос. 
Шунинг учун ривожланиш барқарорлигини таъминлашнинг энг яхши йўли – жорий 
конъюнктурага боғлиқ бўлмаган 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish