Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/72
Sana19.09.2022
Hajmi1,45 Mb.
#849360
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   72
Bog'liq
Pedagogning-loyihalash-madaniyati

Педагогнинг лойиҳавий 
фаолияти хусусиятлари 
келиб чиқиб, Я.Дитрих томонидан лойиҳа буюмни мавҳум тасаввур этишни 
берувчи тушунчалар тизими, деб тушунтирилади; йиғма таҳлил натижасида 
олинган моддий жамланма хусусиятлари мажмуаси, у йиғма таҳлил натижасида 
олинади ва ижодий ёки ижро этиш ниятини ифодалайди. У ҳолда лойиҳалашга 
ҳаракатнинг айрим усулини танлаш сифати-да қаралади, хусусий ҳолда – 
тизимли ҳаракатнинг мантиқий асоси сифатида тушунилади. Лойиҳа – лойиҳачи 
томонидан бунёд этилган янги бино, у ҳолда лойиҳалаш жараёнининг ўзини 
ижодиёт тарзида қараш мумкин, яъни бирор янги нарсани ҳосил қилиш 
жараёни, деб. Ижодиётнинг моҳияти фалсафада ўрганилади. Диалектик 
материализм нуқтаи назаридан, “ижодиёт - кишининг ҳақиқатнинг объектив 
қонунлари асосида одам ва одамзод мақсади ва эҳтиёжига мувофиқ табиий ва 
социал дунёни ўзгартирувчи фаолиятидир”. Ижодиёт ўзининг такрорланмаслик, 
асиллик ва ижтимоий-тарихий ноёблиги тавсифланади. Ижодга қўйилган 
вазифани амалга ошириш мақсади бўлган ихтирочиликдай прагматик қараш 
ҳам тузиш-қуришдек туюлади. Лойиҳалаш ижодий жараён сифатида, 
илҳомланиш, ҳиссий чўкиш, тафаккур ва тасаввурнинг биргаликда ишлаши, 
онгнинг энг кўп ўткирлашуви, қўйилган мақсадга эришиш йўллари ва унинг 
натижаси мунавварлиги ҳамда энг ёрқинлиги каби босқичларни босиб ўтади. 
Лойиҳалаш муаммолари тадқиқотчилари бу фаолиятнинг ижодий турдалиги 
ҳақидаги фикрни қувватлайдилар. П.Хилл, ижодиётни “фикрнинг маълумлар 
чегарасидан таш-қари томонга муваффақиятли учишидир”, “лойиҳалай олиш – 
бу бир вақтда хам фан ва хам санъатдир” деб умумлаштиради, яъни ҳам илмий 
ва ҳам амалий ижодиётнинг белгиларига эгадир. 
Маънавият соҳасида меҳнат қилаётган 
ҳозирги 
замон 
кишисини 
асосли 
таърифлашлардан бири унинг лойиҳавий 
фаолиятга нисбатан қобилиятидир. Лойиҳавий фаолият янгиланиш даражасига 
оиддир, чунки у борлиқни ўзгартиради, тегишли технология негизида 
қуриладики, уни ўзгартириш, ўзлаштириш ва такомиллаштириш мумкин. 


70 
Лойиҳалаш асосларини ўзлаш-тириш долзарб, чунки, биринчидан, мазкур 
технология таълим тизимини ташкил қилишнинг барча босқичларида кенг 
қўлланишга эга. Иккинчидан, ижтимоий маданият лойиҳалаш мантиғи ва 
технологиясини билиш, таҳлилий, ташкилий бошқариш вазифаларини самарали 
амалга оширишга имкон беради. Учинчидан, лойиҳавий технологиялар 
мутахассиснинг рақобат-бардошлигини таъминлайди. 
Таълимнинг “техник” ва “ижтимоий” жиҳатлари ўртасидаги фарқни 
топиш ҳам биз “технология” тушунчасини қандай таърифлашимизга боғлиқ. 
Ўрганишдан фарқли ўлароқ, “технология” тушунчаси хусусида олимлар 
ўртасида етарлича аниқ келишув мавжуд. Дастлабки босқичда, “технология” 
деганда шундай жараён тушуниладики, бунда унинг ёрдамида одамлар ўз 
эҳтиёж ва истакларини қондириш учун табиатни ўзгартирадилар. Тарих(дан 
илгариги даврлар) нуқтайи назардан олиб қаралганда, технология тушунчаси 
инсон ўз теварак-атрофига мослашиш ва уни назорат қилиш учун иш 
қуроллари ва ҳунармандчилик билан мунтазам шуғулланганини англатади. 
Инсоннинг технологиялардан фойдаланиши, асосан, 2 миллион йил аввал 
табиий ресурсларнинг оддий иш қуролларига айланиши билан бошланган, деб 
таърифланади. Бу омон қолиш ва теварак-атрофни ўзлаштириш (масалан, 
найзанинг яратилиши) ҳамда безаш каби ҳиссий мақсадлар (масалан, ғор 
суратларини чизиш)га интилиши боисдан содир бўлган. Технология шунинг учун 
ҳам инсонни ҳайвонлардан ажратиб турадиган хусусиятлардан бири 
ҳисобланади. Девид Най айтганидек, “ҳайвонлар техник жониворлардир; улар 
оддий яшаш фаолияти билан қаноатланадилар. Аксинча, инсонлар янада 

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish