Апрель 2021 10-қисм
Тошкент
раёнларни ифодаловчи янги ҳужжатлар (умумий таълим мактабларининг устави, ўқув ре-
жаси кабилар); янги тизимлар (ҳомийлик кенгаши; дарс фаолиятидан холи бўлган син-
фи, тарбиячи лавозимларининг киритилиши; илмий-методик ишларни ташкиллаштириш);
таълим муассасалари фаолиятини мақбуллаштириш учун яратилган психологик-педагогик
шарт-шароитлар (мактаб жамоасида қарор топтирилган шахслараро муносабатлари; пе-
дагогик жамоа анъаналари; психологик тренингларни ташкиллаштириш; жамоанинг ҳар
бир аъзосига эътиборли муносабат; бошқарувда психологик-педагогик методларни қўллаш
кабилар).
5. Қўлланиш соҳасига кўра фарқланувчи инновациялар: бошқарув (бошқарувнинг
тизим ва усулларида, бошқарув субъектининг вазифаларидаги ўзгаришлар); таълим жа-
раёни (янги таълим технологиялари, шакллари, методлари; воситалари, муҳим таълим
ҳужжатлари, ташхислар, пулли таълим хизматини кўрсатиш); тарбия жараёни (янги тар-
бия технологиялари, шакллари, методлари, воситалари, ижтимоий муҳит билан педагогик
бирликка эришиш кабилар); моддий-техник асос (тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш,
таъминотчилар билан шартнома тузиш, ҳомийларни жалб қилиш ва б.ш.лар); педагоглар
меҳнатини рағбатлантириш (соғлом психологик-педагогик муҳитни яратиш, маълум имти-
ёзларни таъсис этиш, рағбатлантириш турли кўринишлари ва ҳ.к.). 6. Инновацион имкони-
ятларига кўра фарқланувчи инновациялар: аналогли ёки прототипга эга ҳамда янгиликлар
яратиш билан боғлиқ инновациялар (методиканинг турли кўринишлари, предмет мазмуни,
педагог ходимларнинг лавозим мажбуриятларидаги ўзгаришлар ва ҳ.к); комбинатор инно-
вациялар, яъни илгари маълум бўлган методикаларнинг технологик унсурларининг янги
лойиҳавий бирикуви; радикал, яъни муқобил варианти мавжуд бўлмаган инновациялар.
7. Амалда қўлланилган инновациялардан фарқли жиҳатларни ифодаловчи инноваци-
ялар: ўриндош, яъни мазмунан эскирган маълум таълимий восита ўрнида қўлланилувчи
инновациялар (бадиий студиялар, тўгараклар, дарсдан ташқари маънавий-маърифий иш-
ларнинг пулли ва бошқа шакллари); бекор қилувчи инновациялар (умумий таълим макта-
бларини ривожлантириш нуқтаи назаридан истиқболли бўлмаса, муайян тизим фаолия-
тини тугатиш, бекор қилиш); ретро, яъни қачонлардир таълим ёки бошқарув амалиётида
фойдаланилган янгиликларни таълим муассаси фаолиятига тадбиқ этиш.
8. Таълим муассаси мақомининг ўзгартириши билан боғлиқ инновациялар: умумий
таълим мактабларининг ташкилий-ҳуқуқий (давлат, маҳаллий, нодавлат) шаклларини
ўзгартиришга йўналтирилган инновациялар; умумий таълим мактабларининг турини
ўзгартирувчи инновациялар.
9. Молиялаштириш даражасига кўра фарқланувчи инновациялар: республика миқёсида
қўлланилувчи инновациялар (оммавий тажриба майдонлари, масалан, Ўзбекистон Ре-
спубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий таълимнинг таркиби ва мазмунини тако-
миллаштириш борасид тажриба ўтказиш ҳақида” (1998 йил 5 майда)ги Қарорига асосан
республика таълим муассасалари оммавий тажриба майдонлари сифатида танланган);
минтақавий (вилоят, шаҳар ва туман миқёсидаги синов майдончалари); пулли қўшимча
таълим хизматлари, тўгараклар ва ҳ.к.
Тарихий истиқболдан бизга маълумки, ҳар кандай жамият ёш авлодни тарбиясига
бефарқ бўлмаган. Бугунги кунга келиб, таълим ва тарбия давлат сиёсатига айланди. Респу-
бликамизнинг келажаги, равнаки таълим ва тарбия ишларини кай тарзда олиб борилишига
боглик. Таълим ва тарбия сохасини такомиллаштириш, бу борада янги замонавий илғор
педагогик технологияларни жорий этишнинг тизимли асосларини яратиш шу куннинг дол-
зарб масаласи ҳисобланади.
Бу борада олий таълим тизимининг ўзига хос бўлган вазифалари бўлиб, жумладан,
унинг мазмуни бўлажак мутахассисни ҳар томонлама шакллантиришга боғлиқ. Унга ил-
мий ёндошувлар эса таълим мазмунини билимлар, малака ва кўникмалар, қарашлар ва
эътиқодлар, шунингдек назарий ва амалий тайёргарликларнинг ривожланишига боғлиқ.
Таълим мазмунининг моҳияти унга бўлган турли ёндошувлар билан изоҳланади.
Ҳозирги кунга келиб ушбу ёндошувларни икки кўринишда, яъни анъанавий ва инноваци-
он ёндошувлар тарзида талқин этиш мумкин.
Олий таълим тизимида анъанавий ёндошувнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб
чиқадиган бўлсак, янги материалнинг деярли барчаси ўқитувчи томонидан баён этилиши,
улар маъруза ва семинар шаклидда бир хил усулда олиб борилиши билан белгиланади. Уму-
171
Do'stlaringiz bilan baham: |