Список литературы:
1. Амонишвили Ш.А. Педагогика сотрудничества: гуманизация педагогического
процесса // Перспективы. 1990. - №4.
2. Осухова Н.Г. Становление творческой индивидуальности педагога // Педагогика.
1992. - №3-4. - С.53-57.
3. Педагогика: учебное пособие для студентов педагогических вузов и педагогических
колледжей / Под ред.П.П.Пидкасистого. М., 1995
4. Скульский Р.П. Учиться быть учителем. М.: Педагогика, 1986.
5. Сластенин В.А. и др. Педагогика. Учебное пособие для студ. высш. пед. учеб.
заведений. М., Издательский центр «Академия», 2002..
169
Апрель 2021 10-қисм
Тошкент
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ИННОВАЦИОН
БОШҚАРИШ –МУТАХАССИСЛАРНИ ЮҚОРИ САВИЯГА КЎТАРИШ
ОМИЛЛАРИДАН БИРИ
Абдулҳаким Усанов Эшонқулович
Термиз давлат университети
ўқитувчиси
Тел: 91-510-86-50
Аннотация.
Мақолада олий таълим муассасалари фаолиятини инновацион бошқа-
ришнинг мазмун-моҳияти, умуман таълим тизимини бошқариш хусусиятлари каби маса-
лалар ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
инновация, бошқариш, таълим тизими, ўқитувчи, акмеология, меъёрий
ҳужжатлар, инновацион бошқарув.
Сўнгги йилларда амалга оширилган тадқиқотлар натижаларининг таҳлили ташаббус,
ижод, таваккалчилик, имкониятларни излаш, эркинлик, ўз кучига бўлган ишонч, ҳар бир
шахснинг муайян даражада қобилиятга эгалиги каби ҳолатларнинг мавжуд шароитда иж-
тимоий ва иқтисодий қадриятлар сифатида эътироф этилаётганлиги аниқланди (Ангелов-
ский К.).
Назарий таҳлил натижалари таълим тизимида инновация таснифини белгилаш учун ме-
зонларни ажратишда қуйидаги талабларга риоя қилиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатади:
тасниф белгиларнинг ўзаро уйғунлиги; мезонларнинг сифат ва самарадорлигини аниқлаш
имкониятининг мавжудлиги; тақдим этилаётган таснифий белгиларнинг илмий янгилиги
ва амалий аҳамияти.
Инновацион тасниф мезонларига мувофиқ таълим тизимида рўй бераётган ижобий
ўзгаришлар, янгиликларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
1. Қўлланиш кўламига кўра фарқланувчи инновациялар: мамлакат таълим тизими-
га тадбиқ этилувчи янгиликлар (Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
Қонуни, республика Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликларининг
Қарорлари, Низомлар, ўқув фанлари бўйича ишлаб чиқилган давлат таълим стандартла-
ри); минтақа (вилоят, шаҳар ва туман) Халқ таълими бошқармалари, бўлимлари, олий,
ўрта махсус ва уумий ўрта таълим муассасалари фаолиятига тадбиқ этилувчи янгиликлар
(ҳудудий таълим тизими, минтақавий тажриба майдонлари); муайян таълим муассасалари
фаолиятига тадбиқ этилувчи янгиликлар (бошқарув тизими, таълим ва тарбия технологи-
ялари, Интернет халқаро ахборот тармоғидаги сайтлар).
2. Қўллашнинг мураккаблигига кўра фарқланувчи инновациялар: хусусий (ўқув жадва-
лига янги курсларининг киритилиши, мавжуд ўқув дастурларининг янгиланиши); локал
(ўзаро боғлиқ бўлмаган янги малакавий тавсифларнинг жорий этилиши; янги бошқарув
тизимининг ташкил этиш; педагогик жараёнини инсонийлаштириш учун шароитларнинг
яратилиши); умумий (умумий таълим мактабларининг фаолиятини яхлит ёки алоҳида тар-
кибий тузилмасини қамраб олувчи тизимли инновациялар, заҳираларни асраш мақсадида
педагогик жамоа фаолиятининг оқилона циклограммаларини ишлаб чиқиш).
3. Самарадорлигига кўра фарқланувчи инновациялар: илмий-техникавий (муаллифлик
гувоҳномасини олиш, ахборот технологияларининг кенгайиши, педагогик фаолиятнинг
ташкилий самарадорлигининг ошиши, муаллифлик дастурларининг ишлаб чиқилиши);
ижтимоий (педагоглар эҳтиёжларининг қондирилиши, касбий фаолиятни ташкил этиш ва
дам олиш шароитларининг яхшиланиши, ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишлари
учун шароитларнинг яратилганлиги, ижобий сифатларининг бойиганлиги, ўқувчиларни
педагогик қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш ва ҳ.к.); иқтисодий (касбий фаолият
самарадорлигининг ошиши, ойлик маош ҳажмининг кўпайиши, умумий таълим мактабла-
ри моддий-техник асосининг мустаҳкамланиши ва б.ш).
4. Шаклига кўра фарқланувчи инновациялар: ихтиролар, кашфиётлар, патентлар, таъ-
лим хизматлари; таълимнинг такомиллашган шакллари, методлари, воситалари, техноло-
гиялар; таълим муассасаларининг товар белгилари, савдо маркалари, рамзлари (байроқ,
мадҳия, эмблемалар), овозли ва видео ёзувлар; таълим, бошқарув ҳамда технологик жа-
170
Do'stlaringiz bilan baham: |