Ўзбекистон республикаси ҳисоб палатаси



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/83
Sana23.07.2022
Hajmi0,82 Mb.
#841364
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83
Bog'liq
0f201f4b-3b58-cd8d-3e4b-a5b3e6666368

3.2.8
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 октябрдаги 
“Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан 
фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-6319-сон Фармонининг 3-бандига асосан 2022 йил 1 январдан 
бошлаб: 
геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер 
участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти 
ҳисобланмайди; 
ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб, 
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиладиган, 


25 
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик 
лицензия тўлови жорий қилинади; 
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик 
лицензия тўлови қуйидагиларга йўналтирилади: 
70 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига
15 фоизи - вилоят маҳаллий бюджетига; 
15 фоизи - туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига. 
Бюджетномада ва ҳисоб-китобларда мазкур Фармонга асосан геологик 
ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия 
тўловидан тушадиган тўловлар прогнози ҳисобга олинмаган ва улар тўлиқ 
ёритилмаган. 
Тавсия: 
Мазкур солиқ тури ва жорий қилинаётган лицензия йиғими бўйича аниқ 
ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда кутилаётган тушумлар миқдорлари 
тўғрисида маълумотларни Бюджетномада акс эттириш лозим. 
3.3. Ҳисоб палатасининг таҳлиллари асосида шаклланган 
бюджет-солиқ сиёсати соҳасидаги таклифлар 
Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йиллар учун Давлат бюджети
ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет 
сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун Ҳисоб 
палатасининг назорат тадбирларида олиб борилган таҳлиллар натижасида ишлаб 
чиқилган таклифлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish