31
хатарларни таҳлил қилиш ва уларни бошқариш ҳамда 4) табиий ресурслардан тушган
даромадларни бошқариш.
ХВЖ кодексида таърифланган принциплар асосида ташкилот молиявий ахборотни эълон
қилувчи аъзо мамлакатларнинг фискал очиқ-ошкоралигини баҳолайди. Мамлакатларнинг
фискал очиқ-ошкоралигини баҳолаш (Fiscal Transparency Evaluation (FTEs)) ХВЖ
томонидан давлат молияси ошкоралигига ташхис қўйишнинг асосий воситасидир. FTEs
фискал очиқ-ошкоралик кўрсаткичлари тўплами асосида фискал хавф-хатарлар кўлами ва
манбаларини миқдорий жиҳатдан таҳлил қилади, мамлакат бюджет тизими очиқ-
ошкоралиги даражасини умумлаштиради ҳамда “йўл хариталари”ни, шунингдек,
ислоҳотлар йўналишларини амалга оширишда мамлакатларга ёрдам бериш учун фискал
очиқ-ошкораликни яхшилаш бўйича хатти-ҳаракатларнинг изчил режасини ишлаб чиқиш
орқали ислоҳотларнинг йўналиши ва устуворликларини кўрсатади. Очиқ-ошкораликнинг
энг долзарб масалаларини ҳал қилиш учун янги кодекснинг айрим жиҳатларига
йўналтирилган баҳоларни ишлаб чиқиш ҳам мумкин. 2017 йил март ҳолатига биноан FTEs
томонидан 21 та тадқиқот ўтказилди ҳамда баҳолаш тўғрисида 15 та ҳисобот тугалланди
ва эълон қилинди.
Жаҳон банки ҳам бюджетга доир ахборотни тушунтириб бериш борасида шунга ўхшаш
иш олиб бормоқда. 2010 йилда Жаҳон банки Давлат харажатлари тўғрисида маълумотлар
базаларини ишлаб чиқиш ташаббуси (BOOST) доирасида давлат бюджетлари
харажатларининг очиқ маълумотлар базаларини шакллантиришни ва уларни таҳлил
қилиш воситалари тўпламини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ишлар жаҳоннинг 45 та
мамлакатида бошланди. Маълумотлар базалари давлат органлари ва фуқаролик жамияти
ўртасидаги давлат харажатлари тўғрисидаги мулоқотни ва фискал очиқ-ошкоралик
ҳолатини яхшилашга интилаётган ҳукуматларнинг саъй-ҳаракатларини тўғридан-тўғри
қўллаб-қувватлаш учун тузилган.
BООST давлат бюджетларининг харажатлари тўғрисидаги
маълумотлардан фойдаланиш
учун фойдаланувчилар учун қулай бўлган платформани (кўпинча молиявий бўлмаган
кўрсатмалар билан бирга) тақдим этади. Маълумотлар базаларидан жамоат маблағларини
тақсимлаш йўналишларини ўрганиш, давлат харажатлари самарасизлигининг потенциал
манбаларини излаш ва ҳукумат давлат хизматлари кўрсатилишини қандай қилиб
молиялаштириши ҳақидаги батафсилроқ ахборотни олиш учун тадқиқотчилар, давлат
хизматчилари ва оддий фуқаролар томонидан фойдаланилади.
BOOST ҳисоб рақамлари режасидан харажатларнинг ҳар бир элементи учун молияни
бошқаришнинг давлат ахборот тизимларидан олинган бирламчи маълумотларни батафсил
таҳлил қилиш учун тушуниш учун қулай бўлган ва оддий фойдаланиладиган маълумотлар
базасига қайта айлантиради.
2013 йилнинг кузида Жаҳон банки “Очиқ бюджет” порталини ишга туширди. Унда
бюджет маълумотларини эълон қиладиган мамлакатларнинг давлат харажатлари
тўғрисидаги маълумотлар базаларидан фойдаланиш мумкин. Портал бутун дунё бўйлаб
бюджетга доир маълумотлардан фойдаланиш учун “ягона дарча” сифатида қайд этилади.
Харажатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам миллий, ҳам минтақавий даражаларга
тааллуқлидир. Бошқарув даражаси ва ҳудудий бирликлар (марказий ва маҳаллий,
шаҳарлар, округар ва муниципал тузилмаларга қадар), бюджет маблағлари
олувчилар
(Вазирлик, агентлик, департамент, мактаб ёки касалхона), иқтисодий тасниф (иш ҳақи
тўлаш, товарлар ва хизматлар харид қилиш, капитал харажатлар ва ҳоказолар),
функционал таснифи (сектор ва кичик сектор) бўйича маълумотларни қайта агрегирлаш
мумкин. Ўзбекистон BOOST ташаббуси иштирокчиси ҳисобланмайди ва ушбу порталда
бюджетга доир ахборотни эълон қилмайди.
32
Шунингдек, бюджетга доир ахборотни тушунтириб бериш ғояларини илгари сурадиган
тавсия хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар ҳам мавжуд. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилотининг (ИҲТТ) “ИҲТТга аъзо давлатларнинг давлат бюджети очиқ-
ошкоралигини таъминлаш бўйича мақбул ёндашувлари”
деб номланган маълумотнома
қўлланма ана шундай ҳужжатлардан биридир.Ушбу ҳужжат бюджет ҳисоботларини
тузиш, ахборотни тушунтириб бериш, ахборот сифати ва ишончлилиги бўйича мақбул
амалиёт принциплари тўпламини ўз ичига олади. Энг яхши амалиётлар қуйидаги учта
қисмда баён этилган:
1-қисмда ҳукуматлар эълон қилиши керак бўлган асосий бюджет ҳисоботлари ва уларнинг
умумий мундарижаси саналган.
2-қисмда ҳисоботларда келтирилган ахборотни, шу жумладан, фаолият натижалари
тўғрисидаги ҳам молиявий, ҳам молиявий бўлмаган ахборотни
тушунтириб беришга
қўйилган аниқ талаблар таърифланади.
3-қисм ҳисоботларнинг сифати ва бутунлигини таъминлаш учун асосий амалиётларни ўз
ичига олади.
Энг яхши амалиётлар турли мамлакатларнинг ҳар бир соҳадаги тажрибасига асосланган ва
фақат тақдим этиш қулайлиги сабабли муайян ҳисоботлар атрофида ташкил этилади.
Турли мамлакатларда ҳисобот режимлари турлича ва очиқ-ошкоралик масалаларида
диққат-эътиборни қаратиш борасида турли йўналишларга эга бўлиши мумкин.
2015 йилдан бошлаб энг яхши амалиётлар умумлаштирилди ва бюджетни бошқариш
бўйича тавсиялар шаклида янгиланди. Улар бюджетни тузиш, уни бошқариш ва унинг
самарали давлат бошқарувининг бошқа жиҳатлари билан алоқаларини бошқариш бўйича
комплекс интеграцияланган кўрсатмалар тўпламини таъминлайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2012 йилда қабул қилинган “Очиқ-
ошкораликка нисбатан юқори даража принциплари” бюджетга доир ахборотни
тушунтириб бериш масалаларини илгари сурувчи бошқа ҳужжатдир. БМТ
“принциплари”ҳукуматларга умумий бюджет-солиқ сиёсатининг аниқ таърифланган ва
чамаланадиган мақсадларни жамоатчиликка етказишни, ушбу мақсадларга
эришишдаги
ютуқлар тўғрисида мунтазам ҳисобот беришни ва режадан четга оғиш сабабларини
тушунтириб беришни тавсия қилади. Бюджет сиёсатига нисбатан яна бир тавсия қўйилган
мақсадлар ва вазифалар, шунингдек, ўзларига ишониб топширилган ресурслардан
фойдаланиш натижалари тўғрисида хабар қилишни ҳамда кутилаётган ва амалдаги
ижтимоий, иқтисодий ва экологик натижаларни баҳолаш ва тушунтириб бериш юзасидан
чоралар кўришни назарда тутади.
Фаолияти жаҳон мамлакатларида бюджетга доир ахборот очиқлиги даражасини
бевосита
ўрганишга, ахборотни тушунтириб бериш стандартларини ишлаб чиқишга, ушбу соҳада
халқаро таққослашлар олиб боришга қаратилган, ҳам ҳукуматга қарашли бўлган, ҳам
ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар мавжуд. Халқаро бюджет ҳамкорлиги
(International Budget Partnership, IBP) энг машҳур ташкилотлардан биридир. IBP икки
йилда бир марта бюджет очиқлиги рейтингини (Open Budget Index) эълон қилади.
Эълонларнинг
охиргиси
2015
йилда
берилган
эди
ва
ундан
http://www.internationalbudget.org сайтида фойдаланиш мумкин. Бюджетнинг очиқлиги
индекси – марказий ҳукумат бюджети очиқ-ошкоралигининг халқаро эътироф этилган
кўрсаткичидир. Кўрсаткич бюджетлар очиқлигини тадқиқ этиш асосида чиқарилади, у шу
ерда яшовчи мустақил тадқиқотчилар томонидан махсус сўровномани тўлдириш орқали
ўтказилади. Бюджет очиқлиги даражаси 100 балли шкала бўйича баҳоланади. Сўровнома
саволларининг кўпчилиги (141 та саволдан 109 таси) ҳукумат жамоатчиликка энг яхши
амалиётнинг халқаро эътироф этилган стандартларига мувофиқ саккизта муҳим бюджет
ҳужжатида келтирилган ахборотдан ўз вақтида фойдаланиш имкониятини бераётганлиги
33
ёки бермаётганлиги ҳақида бўлади. Қуйидагилар муҳим бюджет лойиҳалари қаторига
киради:
1)
Дастлабки бюджет баёноти ( Pre-Budget Statement);
14
2)
Бюджет лойиҳаси;
3)
Тасдиқланган бюджет;
4)
Фуқаролар учун бюджет;
5)
Йил давомидаги ҳар йиллик ёки ҳар чораклик ҳисоботлар;
6)
Молия йилининг дастлабки 6 ойидаги ярим йиллик ҳисобот;
7)
Молия фаолияти натижалари бўйича йиллик ҳисобот;
8)
Аудиторлик ҳисоботи.
Бюджет очиқлиги индексини аниқлаш учун сўровнома
жамоатчиликнинг бюджет
жараёнида иштирок этиш даражасини ўрганадиган 16 та саволни ва иккита расмий
назорат муассасаси, қонун чиқарувчи ҳокимият ва олий аудит органи самарадорлиги
даражасини ўрганадиган 15 та саволни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: