25
ишончини ва ҳисобдорликни (мустақил экспертлар аудити) оширади.
Бундай ахборот
алмашиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: фуқаролар сўровини ўтказиш;
турли бюджет масалалари бўйича шикоятлар ва таклифлар тўплаш; норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар (НҲҲ) лойиҳаларини муҳокамага қўйиш (масалан, НҲҲ лойиҳаларини
https://regulation.gov.uz
сайтига жойлаштириш); жамоатчилик иштирокида махсус радио ва
телекўрсатувлар ўтказиш (масалан, Ўзбекистон халқаро матбуот клуби).
Фуқаролар бюджет жараёнига фаол тарзда жалб қилиниши ҳам мумкин. Бунда фуқаролар
давлат билан бирга, гарчи якуний қарор қабул қилиш давлатнинг ихтиёрида қолса-да,
бюджет сиёсатини муҳокама қилишлари ва шакллантиришлари мумкин.Бу янги йўналиш
фуқароларни бюджетни шакллантириш жараёнига жалб қилиш соҳасида синовлар ва
янгиликлар шаклида намоён бўлиши мумкин (1-қўшимча).
1-
Польшада ўтказилаётган эксперимент бюджет жараёнига фуқароларни жалб қилишнинг яхши
мисолидир. Айрим шаҳарларда (Сопот, Лодзь, Познань, Гданьск) шаҳар маъмуриятининг
қарорига биноан тажриба ўтказилади. Тажриба доирасида бюджет фуқароларнинг
иштирокида ишлаб чиқилади ва ижро этилади. Шаҳар ҳокимияти дастлаб шаҳар
бюджетининг улушини эълон қилади. Бу улуш фуқароларнинг
овоз бериши асосида
тақсимланади. Шундай қилиб, маҳаллий ҳокимият органлари фойдаланиши мумкин бўлган
бюджетнинг 0,5 фоизидан 2 фоизигача бўлган маблағлар тақсимланади (шу тарзда
тақсимланадиган бюджетнинг энг катта улуши тахминан 4%). Сўнгра маҳаллий ҳокимият
органлари муниципал тузилманинг барча аҳолиси амалга оширилишини хоҳлаган ўз
лойиҳаларини тақдим этишга таклиф этилишини эълон қилади. Лойиҳаларни тақдим этиш
муддати тамом бўлгач, маҳаллий ҳокимият органиуларнинг амалга оширилиши
мумкинлигини текшириб кўради, сўнгра лойиҳалар овоз беришга қўйилади. Кўпчилик овоз
олган лойиҳалар амалга ошириш учун мўлжалланган бюджет суммаси доирасида рўёбга
чиқарилади.
Ўзбекистонда фойдаланиш мумкин бўлган бюджетга доир ахборотнинг чекланганлигини,
муҳокама қилиш кўникмаларининг йўқлигини ва аҳолининг бюджет масалалари юзасидан
саводининг етишмаслигини инобатга олганда ишни
кенг жамоатчиликни хабардор
қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқ эмас. Шу мақсадда Фуқаролар учун бюджетни
тақдим этишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланиш таклиф этилмоқда:
1.
Электрон версия (шу жумладан, инфографикалар)
Молия вазирлигининг
веб-сайтида PDF форматда тақдим этилади. Бу Интернет тармоғига уланган
мақсадли гуруҳларни (аҳолини) хабардор қилиш имконини беради.
2.
Рисола (қоғоз версия) шаклидаги эълонлар ННТ,
таълим муассасалари,
кутубхоналар орасида, давлат органларида (фуқаролар қабул қилинадиган
жойларда) ва “халқ қабулхоналари”да қоғозга босилган ҳолда эълон қилинади ва
тарқатилади. Бу Интернет тармоғига уланмаган мақсадли гуруҳларни (аҳолини)
хабардор қилиш имконини беради.
3.
Фуқаролар учун бюджет асосида тайёрланган ахборот рисолалари ва
буклетлар учрашувлар, конференциялар ва бюджет масалаларига бағишланган
бошқа тадбирларда қоғозга босилган ҳолда эълон қилинади ва тарқатилади.
4.
Фуқаролар учун бюджетнинг мазмун-моҳияти ҳақида радио ва телевидение
орқали хабар бериш. Бунда аҳолини кенг қамраб олиш учун республика радио ва
телеканалларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
5.
Фуқаролар учун бюджетнинг интерактив версияси. Молия вазирлигининг
веб-сайти бюджет масалалари бўйича фуқаролар билан ўзаро алоқа ўрнатиш
имконини берадиган алоҳида дарчага эга бўлади.
Шунингдек, бундай алоқа
анжуман, саволлар ва жавоблар шаклида ҳам бўлиши мумкин.
6.
Фуқаролар учун бюджет муҳокамасига бағишланган махсус радио ва
телекўрсатувлар. Кўрсатувлар умумреспублика хусусиятига ҳам, маҳаллий
хусусиятга ҳам эга бўлиши мумкин.