32
134-савол. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг
қандай соддалаштирилган тартиби мавжуд?
Жавоб:
Ҳуқуқбузар қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун
ичида
жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у
жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади
135-савол. Шахс қачон айбдор деб топилади?
Жавоб:
Шахс - суднинг қонуний кучга кирган қарорига кўра айбдор деб
топилади.
136-савол. Меҳнат шартномаси қандай шаклда ва қанча муддатга
тузилади?
Жавоб:
Меҳнат шартномаси фақат ёзма
шаклда расмийлаштирилиб,
номуайян, 5 йилдан ортиқ бўлмаган ва муайян ишни бажариш вақтига
тузилади.
137-савол. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти тизими
қандай тузилган?
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти
қонун чиқарувчи, ижро
этувчи ва суд ҳокимиятидан иборат.
138-савол. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
бўйича умумий даъво муддати қанча?
Жавоб:
Фуқаролик кодекси бўйича
умумий даъво муддати
уч йил
ни
ташкил этади.
139-савол. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида”ги Қонунига асосан мурожаатларнинг қандай турлари
мавжуд?
Жавоб:
Мурожаатларнинг - ариза, таклиф ва шикоят турлари мавжуд.
140-савол. Мурожаатларнинг қандай шакллари мавжуд?
Жавоб:
Мурожаатлар - оғзаки, ёзма, электрон шаклда бўлади.
141-савол. Мурожаатлар қанча муддатда кўриб чиқилади?
Жавоб:
Мурожаатлар – 15 кунда, алоҳида ўрганиш ёки қўшимча
ҳужжатлар талаб этиладиган ҳолларда 1 ой муддатда
Do'stlaringiz bilan baham: