Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Интизомли солиқ тўловчиларга ҚҚС суммаси неча кунда



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/255
Sana22.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#840030
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   255
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

61-савол. Интизомли солиқ тўловчиларга ҚҚС суммаси неча кунда 
қайтарилади? 
Жавоб: 
Интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган 
қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришни тезлаштирилган тартибда 
7 кунда амалга оширилади.
 
62-савол. 2022 йил 
1 январдан 
амартизaция 
ажратмалари 
нормалари ўртача неча баробарга оширилди? 
Жавоб:
Амортизaция ажратмалари нормалари – ўртача 2 баробарга 
оширилди. 
63-савол. Жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича тўлов 
муддатлари қачон? 
Жавоб: 
Жисмоний шахслар ҳар йили ер солиғини тўлаш тенг 
улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади. 
64-савол. Солиқ назорати қайси шаклида амалга оширади? 
Жавоб:
Солиқ текширувлари, солиқ мониторинги. 


14 
65-савол. Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун 
қандай жавобгарлик чоралари қўлланилади? 
Жавоб: 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Маъмурий 
жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан
 
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида 
тақдим этмаслик — 
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, 
мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб 
бўлади. 
66-савол. Текширишдан олдинги таҳлил нима? 
Жавоб: 
Солиқ органлари солиқ текшируви бошланишидан олдин 
текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин. 
Олдиндан текшириш таҳлили — солиқ тўловчининг иштирокисиз солиқ 
органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга 
ошириладиган тақдим этилган солиқ ҳисоботлари ва солиқ тўловчининг 
фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни автоматлаштирилган таҳлил 
қилиш. 
Олдиндан текшириш таҳлили солиқ органи раҳбарининг (раҳбар 
ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади. 
Агар солиқ органи олдиндан текширишни таҳлил қилиш жараёнида 
тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар 
билан номувофиқликлар ва хатолар аниқланса, солиқ тўловчининг шахсий 
кабинети орқали солиқ тўловчига солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар 
киритиш тўғрисида хабарнома юборилади. 
Текширишдан олдинги таҳлил солиқ тўловчи томонидан қайта кўриб 
чиқилган солиқ ҳисоботини тақдим этган ёки аниқланган номувофиқликлар 
асослантирилган ёки солиқ текшируви тайинланган кундан бошлаб 
якунланган ҳисобланади. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish