7-Мавзу: шахснинг билиш жараёнлари: сезги, диқҚАТ, идрок, хотира, тафаккур, нутқ, хаёл


Қандай қилиб сезги биз кутган нарсамизга, эмоциялармизга таъсир



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#83525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   60
Bog'liq
Маъруза матни

Қандай қилиб сезги биз кутган нарсамизга, эмоциялармизга таъсир 
этади? 
Ҳамма кўрган нарсасига ишонади. Бизда кам бўлса-да тўлиқ маълумот 
бўлса, биз унга кўпроқ ишонамиз. Тажрибамиз, кутган нарсамиз бизни 
сезишимизни таъминлайди, ѐки ақлий қобилятимиз сезги ҳиссимизга катта 
таъсир кўрсатади. Одамлар ўспиринларнинг ўзига ўхшаган жуфтига 
уларнинг ота-она ѐки боласи бўлишса уларга ишонишади. (Брессан & Даи 
Мартелло, 2002). Ва улар шундай ҳисоблашади: Қуйидагича расмдаги аѐлми 
ѐки саксафон чалаѐтган инсонми деб тасаввур қилишади? Расмдаги кетма-кет 
турган иккита расмга қарасак, уларнинг ҳар икковида ҳам яққол тасвирни 
кўришимиз мумкин. 
Бир пайтлар биз реаллик ҳақида нотўғри хулосага борган эдик ва натижада 
ҳақиқатни кўриш биз учун бироз қийин бўлган эди.Ҳар куни сезгига оид бир 
қатор мисолларга дуч келамиз. 1972-йилда Британия газеталарининг бирида 
Шотландиядаги Лоч Несс кўлидаги маҳлуқ ҳақида маълумотлар босиб 
чиқарилган эди. Ундаги бир сурат ѐки тасвир олинган расмлар ичидаги энг 
ҳайратлиларидан бир бўлган эди. Агар бу маълумот сизда ҳам ишонч 
ҳиссини уйғотган бўлса демак, сиз ҳам худди кўплаб муштарийлар сингари
1-расмда бу маҳлуқнинг расмини кўришга мушарраф бўласиз. 2-расм: 
Ишонтириш. Дўстингизга иккала расмни ҳам кўрсатинг. Расм марказини 



кўрсатиб ўртада нимани кўраѐтганини сўранг агар дўстингиз бир қарашда 
иккала расмда саксафончи ва аѐлнинг расмини пайқай олса, демак бунда у 
ишончига асослангани аниқ бўлади. 
Идрок ҳақида тушунча. 
Идрок- Сезги аъзоларига бевосита таъсир этиб турган нарса ва 
ҳодисаларнинг киши онгида бутунлигича акс эттирилиши идрок дейилади
Идрокнинг сезгидан фарқи, нарсаларни умумлашган ҳолда, унинг 
ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттирилишидир. Идрокнинг 
муҳим хусусиятлари унинг предметлилиги, яхлитлиги, структуралилиги, 
доимийлиги (константлиги) ва англашилганлигидир. Идрок психология 
фанида “перцепия” (лотинча, қайд этиш) маъносини билдириб, унинг содда 
тури перцепция, тажрибага ўтган қисми, “апперцепция” дейилади. 
Идрок ту
ғмами ѐки ўзлаштирилганми?” - деган савол аҳамиятлидир. 
Ҳар иккаласига ҳам ( туғма ҳамда ўзлаштирилган) деб жавоб бера оламиз. 
Идрок - 
ҳис туйғулар, руҳий кечинмалар орқали бойитиб борилади. Шу
сабабли 
ҳам бизга турли даражадаги таҳлил натижалари зарур бўлади. 
“Оддий” тушунчалар бу инсон миясининг
яратувчилик ма
ҳсулидир.
Ушбу расмда. Ноани
қ бўлган от ѐки тюлен шакли 
мавжуд. Агар 10 та одамдан ферма 
ҳайвонлари
ҳақида ўйлашлари сўралса, 
ушбу 10 та одамдан таxминан 7 
тасида от
ҳақида, борди-ю
улардан денгиз
ҳайвонларини
ўйлашлари сўралса 10 та
одамдан 7 тасида тюлен 
ҳақида 
тушунча
ҳосил бўлади.
Идрокнинг асосида нарса ва ҳодисанинг яхлитлашган 
образи ѐтадики, бу образ бошқаларидан фарқ қилади. 
Идрок ўзига нисбатан соддароқ бўлган сезги 
жараѐнларидан ташкил топади. Масалан, олманинг шаклини, ҳидини, 
мазасини, рангини сезамиз, яъни алоҳида-алоҳида хоссалар онгимизда акс 
этади. Бу - сезгиларимиздир. Сезгилар яхлит тарзда идрок жараѐнини 
таъминлайди. Лекин олимлар идрокни сезгиларнинг оддийгина, механик 
тарздаги бирлашуви, деган фикрга мутлоқ қаршилар. Чунки идрок онгли, 
мақсадга қаратилган мураккаб жараѐн бўлиб, унда шахснинг у ѐки бу 
объектга шахсий муносабати ва идрокдаги фаоллиги асосий роль ўйнайди. 
Масалан, буни исботи учун кўпинча Рубин фигураси тавсия этилади. Унда 
иккита қора профиль оқ фонда берилган. Бир қарашда айримлар бу расмларга 
қараб, «Бу - ваза» деб атаса, бошқалар уни бир-бирига қараб турган икки 
киши юзининг ѐн томондан кўриниши, деб таърифлаши мумкин. Шуниси 
характерлики,



биринчи марта шу расмни кўрган одам уни яхлит идрок қилиб, нима 
эканлигини тушунишга ҳаракат қилади, лекин бирор фигурани кўргач, 
маълум вақтгача бошқасини кўрмай туради. Агар шу идрок даражаси қолса, 
яъни яна ниманидир кўришни ҳохламаса, у иккинчи фигурани кўрмаслиги 
ҳам мумкин. Бу биздаги идрок жараѐнларининг фаоллигига, объектга 
муносабатимиз бевосита боғлиқлигини кўрсатиб турибди. Иккинчидан, 
идрок бизнинг кайфиятимизга ҳам боғлиқ. Ташвиш билан йўлакчадан ўтиб 
кетаѐтиб, оѐғингиз тагидаги нарса тугул, рўпарадаги одамни ҳам кўрмай 
қолишингиз мумкин. Ёки санъат музейида томоша қилиб юрган икки киши 
бир расмда тамоман ҳар хил нарсаларни, элементларни кўриши мумкин. 
Яхши қайфиятда, яхши дўстлар компаниясида истеъмол қилган таом сизга 
жуда мазалидай туюлади. Агар талаба бирор фан предметидан қарздор бўлиб 
қолса, оч қоринга еган ширин таоми ҳам «татимайди», ҳатто 
нима еганини ҳам унутиб қўяди. Ёмон қайфият кўпроқ қора, нурсиз 
рангларни идрок қилишга мойил бўлса, яхши, кўтаринки қайфият, аксинча, 
ҳамма нарсани энг ѐқимли рангларда «кўради». Бу яна бир бор идрокнинг 
оддийгина акс эттириш ѐки билиш жараѐни эмас, балки шахсдаги фаол 
установкаларга боғлиқ бўлган, мантиқан асосланган онгли жараѐн 
эканлигини исботлайди.
Ўқитувчи томонидан ўқувчилар фаолиятига мақсад кўзлаган ҳолда 
раҳбарлик қилиш жараѐнида ўқувчиларнинг идроки ривожланади. Шунинг 
учун дарсда, экскурсияда идрок ва кузатишнинг тўғри уюштирилиши катта 
аҳамиятга эга.
Таълим жараѐнида кузатишларни активлаштириш учун ўқувчининг 
кузатилган ва идрок қилинган нарсаларни кейин гапириб бериши лозимлиги 
тўғрисида огоҳлантиришнинг аҳамияти каттадир. Агар ўқувчи нимани 
кузатганлиги ва идрок қилганлиги ҳақида кейинчалик ҳисоб бериши 
лозимлигини олдиндан билса, у кузатиш ва идрок қилиш жараѐнида анча 
фаол бўлади.
Дарсда ўқувчилар билимларини аввало ўқитувчининг оғзаки 
тушунтиришларини идрок қилиш орқали ўзлаштирадилар. Сўзлар ѐрдамида 
тушунтирилган материалнинг идрок қилиниши кўп жиҳатдан ўқитувчи 
нутқининг хусусиятларига боғлиқ.
Материални муваффақиятли идрок қилишнинг яна бир муҳим шарти 
кўргазмали қуроллардан фойдаланишдир.

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish