Ҳосилни йиғиб-териб олиш вақтида хўраки узум навлар ғужуми
таркибидаги қанднинг ўртача миқдори 16-20 % дан кам бўлмаслиги керак.
Жуда эртаги ва эртаги навлар ғужуми таркибида қанд миқдори 12-16% кам
бўлмаслиги, узум бошининг ташқи кўриниши чиройли, ғужумлари
мавжуд навга хос бўлган ўлчамга ва рангга эга бўлиши керак. Хўраки узум
бошлари ток қайчи ёки оддий қайчида кесилади. Узумни узилган жойида
узумлар сифатига ва катта-кичиклигига қараб саралангандан кейин
идишларга жойлашга киришилади.
Хўраки узумлар 8-12 кг сиғадиган яшикка жойланилади. ~ужумлар
сиртидаги мумсимон ғуборни кетказиб
юбормасдан узум бошлари
яшикларга бир қатор узум бошлари шингил банди юқорига қилиб
тахланади, бунда узумнинг устки қавати гардиш четидан 1 см ва ўртасида
1,5-
2,0 см кўтарилиб турсин. Узумлар яшикларга жойлаш билан бир
вақтда сараланади. Тайёрлов пунктларидан идишларга жойлаб
жўнатилади. Бошқа хўжаликда ҳосил йиғиб-териб олинади ва сараланади,
бевосита майдондан авторефрижераторларга юкланади чет мамлакатларга
экспорт қилинади.
Агар узум узоқ сақланадиган бўлса, уни эҳтиётлик билан яхшилаб
сараланади. Узум маҳсус совуткич қурилмалари қўлланладиган
сақлагичларда ҳаво намлиги ва температурасини қатъий
равишда
бошқарилиб сақланади.
Шароббоп узум навларининг ҳосилини йиғиб-териб олиш, унинг
техник етилиш даврида қандай хил шароб ёки шароб материали
тайёрлашига қараб ўтказилади. Шароб тайёрлаш учун узум узиш
мудатларини
белгилашда, одатда кимёвий анализ маълумотларидан
фойдаланилади.
Шароббоп узум навлари ҳосилини йиғиб териб олиш алоҳида навлар
бўйича ўтказилади. Битта идишга узум боши соғлом, бошқасида аралаш
навлар ва чириш билан зарарланган ғужумлар йиғилади. Узумни қайта
ишлашга жўнатиладиган узум ичида 5 % гача узилган ва 0,5 % гача
ёрилган (эзилган) ғужумлар бўлишига йўл қўйилади.
Узум қайта ишлаш пунктига яшик,
бочкаларга жойлаб
автомашиналарда ташиш мумкин. Кейинги вақтда узумни шароб тайёрлаш
пунктларига
кузовли
металл
ағдарма
автомашиналардан
фойдаланилмоқда, уларнинг кузови яхшилаб тозаланган ва лак суртилган
бўлади. Бу мақсад учун маҳсус металл конверт ўрнатиб, бортли
машиналардан ҳам фойдаланилмоқда. Узумни бундай усулда ташилганда
идишга бўлган талаб камаяди ва меҳнат сарфи қисқаради.
Узум узиш – сермеҳнат иш бўлиб, қўл меҳнати кўп сарф-ланади. Шу
сабабли ҳозирги вақтда узум ҳосилини механизация ёрдамида йиғиб олиш
усули ишлаб чиқилмоқда. 1963 йили Доғистон ва Грузиянинг узумчилик
70
хўжаликларида узум ҳосилини йиғиб оладиган «Дагестан»
маркали
универсал комбайн биринчи марта синаб кўрилди. Бу комбайн қия ва
горизонтал сўрилардаги хўраки ва шароббоп навларнинг ҳосилини
йиғиштириб олишни тўлиқ механизациялаштириш учун мўлжалланган.
Кесувчи аппарат ёрдамида кесилган узум бошлари транспорт орқали
яшикларга келиб тушади.
Ҳозирги вақтда ҳар хил конструкцияли узум йиғиб терадиган ҳар хил
принципида силкитиб, пневматик ишлайдиган узум кесиш машиналари
синаб кўрилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: