Касимова Гуляр Ахматовна


Пенсия тизимини молиялаштиришнинг хориж



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   75
Bog'liq
Монография

4.2.Пенсия тизимини молиялаштиришнинг хориж 
тажрибаларидан Ўзбекистон амалиётида фойдаланиш
имкониятлари 
Хорижий тажрибалар гувоҳлик берадики, кексаларни моддий таъминлаш 
дастурларини бажаришга имкон яратувчи ишончли молиявий таъминот ва 
бошқарув механизмини яратиш мақсадга мувофиқ саналади. Кўпгина 
давлатлар бир қатор пенсия ислоҳотларини амалга оширдилар. Чехияда 
пенсия билан таъминлашни ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари зарарли 
ва оғир меҳнат учун имтиёзларни бекор қилиш, иш юритувчиларнинг суғурта 
қилинган бадалларига қўшимча бадалларни киритиш, тўланган бадаллар ва 
олинган пенсиялар ўртасида алоқани кучайтириш, кўп режали ижтимоий 
суғурта 
тизимини 
ривожлантириш, 
индивидуал 
пенсия 
режалари 
имкониятларини кенгайтириш, пенсия ёшини эркаклар ва аёллар учун 2015-
2020 йилларда 65 ёшгача оширишдан иборат.
Ривожланган ҳамда ривожланаётган давлатларнинг миллий пенсия 
таъминоти тизимида тақсимлаш механизмига асосланган давлат пенсияси
асосий рол ўйнайди. Аҳолини демографик қаришини баҳолаш учун турли 
коэффициентлардан фойдаланилади. Пенсия таъминотини молиялаштириш 
масалалари аҳолининг ёш таркибини ўзгариш динамикаси ва аҳолининг 
демографик қариши муаммоларига боғлиқ.
Польшада 1994 йилда турли хил мутахассисликда ишлаётган шахслар 
томонидан олинадиган пенсиялар миқдоридаги фарқларни бекор қилишни 
кўзда тутувчи пенсияларнинг янги формуласи жорий этилди. Даромадлар 
асосини ҳисоблаётганда ишлатиладиган иш стажи оширилди, максимал 
пенсия миқдори камайтирилди. Руминияда эрта пенсияга чиқишни кўзда 
тутадиган мутахассисликлар бўйича ишлаётган шахсларнинг бадал ставкаси 
оширилди. Болгарияда ҳам йилда эрта пенсияга чиқиш хуқуқини берадиган 
шахслар учун бадал ставкаси, 1992 йилда пенсияга чиқишнинг минимал ёши 
оширилди. Эрта пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ишчилар сони 


165 
қисқартирилдики, ушбу тадбирлар орқали пенсия ёшидаги кишилар ҳам 
ишлашни давом эттиришди. Венгрияда 1992 йилда бадалларнинг энг юқори 
чегараси белгиланди, бадаллар киритиладиган минимал муддат оширилди. 
Пенсияларни индексация қилиш тизими ўзгартирилди ва ижтимоий 
суғуртанинг мустақил фонди ташкил этилди. 
Литвада пенсия ёши оширилмаса-да, «2025 йилда 10 та бадал тўловчига 
8 пенсионер, 2050 йилда 11 пенсионер тўғри келади. Пенсияга чиқиш 65 
ёшгача оширилса, 2025 йилда 10 тўловчига 7 пенсионер, 2050 йилда 9 
пенсионер тўғри келади. Аёллар ва эркакларнинг пенсияга чиқиш ёшини 
тенглаштириш Европа Ҳамкорлигининг талабига риоя қилишгина эмас, 
мамлакатда «гендер тенглиги»ни таъминлаш ва давлат пенсия таъминоти 
тизимини молиялаштириш оғирлигини камайтириш имконини беради»
1
.
Қозоғистон Республикасида ва Беларус Республикасида 2011 йилда
ўртача пенсиянинг миқдори тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни 
ташкил этди. Пенсионерлар айниқса кам таъминланган ва ҳимояланмаган 
ҳаётнинг доимий қимматлашувидан бошқаларга нисбатан кўпроқ 
жабрланадиган аҳоли гуруҳларидан бирига айланди. Пенсиянинг харид 
қобилияти доимий равишда пасайиб бормоқда. Ҳамдўстлик 
мамлакатларида кам таъминланган аҳолининг аксарият қисмини айнан 
пенсионерлар 
ташкил 
этади. 
Пенсия 
тизимларининг 
молиявий 
барқарорлигига МДХ барча мамлакатларида кузатилаётган қониқарсиз 
демографик вазият, аҳолининг кексайиб бориши, иқтисодий банд аҳолига 
нисбатан пенсионерлар улуши доимий кўпайиб, пенсионер ва ишловчи 
шахслар сони ўртасидаги ўзаро нисбат, бугунги вақтда иқтисодий 
тараққиёт этган мамлакатларга қараганда паст бўлсада, янада қисқариб
бориши мумкин. Ислоҳотлар жараёнида пенсия хизмати даражасини
кўтариш, бунинг учун қўшимча захираларни жалб этиш, пенсия тизимнинг 
1
Аудрюс Б. Причины реформ пенсионной системы современной Литвы. // Социальний вестник. -Москва. 
2010. №5. –Б.13. 


166 
молиявий мустаҳкамланишини таъминлаш, ишчининг пенсиясини бевосита 
унинг ўз меҳнати билан қўшган ҳиссасига боғлаш ҳамда ишчилар ўзининг 
пенсиясини шакллантиришдан манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган 
чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Хорижий 
давлатларда пенсияга чиқиш ёши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида дерли 
фарқлар йўқ, фондларга пенсия бадалларини тўлашда оғирлик иш берувчи 
ва ишловчи (ходим)га тенг баробар тақсимланган.
Ҳозирги кунда Европа Иттифоқига аъзо давлатларида кенг 
фойдаланилаётган ижтимоий сиёсатнинг уч моделини: либерал, социал-
демократик, коорпаратив моделини кўрсатишмоқда
1
. Жаҳонда кенг эътироф
этилган Г.Эспинг-Андерсен таснифи ижтимоий ҳимояга нисбатан жаҳонда
мавжуд ёндошувлардаги жиддий фарқлар тўғрисида тасавввур ҳосил 
қилиш имконини берди. Бошқа муаллифлар
2
давлатларнинг уч асосий
модели: либерал; консерватив; социал-демократик моделларини бир-
биридан фарқлайдилар.
АҚШ Канада, Австралия, Буюк Британия каби мамлакатларга хос 
бўлган либерал моделнинг шаклланиши хусусий мулк хукм сурган, бозор 
муносабатлари етакчилик килган шароитда либерал меҳнат фаолияти
таъсирида амалга ошган. Бу модел фаолиятининг асосий шартлари
қуйидагилардир: давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларининг
кам қўлланиши; ЯИМ да давлат сектори улушининг камлиги. 
Консерватив модел ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга
мамлакатларга хосдир. Булар жумласига Австрия, Германия, Италия, 
Франция каби мамлакатлар киради. Бу мамлакатларда давлат мавқеи анча 
кучли, ижтимоий тадбирларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар
ходимлар ва иш берувчиларнинг суғурта бадалларига тахминан тенг. Қайта
тақсимлашнинг асосий каналлари давлат ихтиёрида ёки давлатнинг
1
Кадомцева С.В. Государственные финансы. Учебное пособие.- М.: «ИНФРА -М». 2010. Б.7.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish