141
юритувчи бўлиши мумкинлигини унутмаслиги зарур. Бундай гурунглар турли
шароитда кўпинча баҳс иштирокчилари учун табиий шароитларда (масалан,
синфда, талабалар аудиторияларида, иш хоналарида ва б.к.) ўтказилса, мақсадга
мувофиқ бўлади.
Агар баҳслашувчилар гуруҳи одатдагидан каттароқ хажмда (масалан, 30
кишигача) бўлса, унда мунозарани уюштиришнинг ўзига хос томони бор. Бу
холда баҳс гуруҳи шартли равишда учга бўлинади. Биринчи гуруҳ -
«фикрларни жамловчилар» - генераторлар гуруҳи дейилади;
иккинчиси -
«танқидчилар» ва учинчи гуруҳ - «фикрларни тезлатувчилар» - катализаторлар»
деб аталади. Ҳар бир ажралган гуруҳниниг ўзига хос функциялари бор:
«генераторлар» ўртага ташлаган муаммо ёки баҳс мавзуси бўйича ўзларидаги
барча фикрларни ўртага холис ташлайдилар. Гуруҳ аъзоларидан бири - лидер -
уларни жамлаб, фикрлар иккига бўлинган тақдирда ҳам уларни умумлаштириб
баён этади. Сўнг ра ўйинга «танқидчилар» киришади. Уларнинг вазифаси -
эшитган фикрларига танқидий муносабат билдириш, яъни танқидий нуқтаи
назардан улар ичидаги «магзни» ва «пучак» фикрларни саралаш. Шундан кейин
вазиятга караб, яна сўз «генераторлар»га ёки «катализаторлар»га
берилиши
мумкин. Билдирилган фикр ва таклифларда мабодо ҳисобга олинмай қолган
жиҳатлар ёки ноўрин фикр бўлса, ёки моҳиятан шу мавзуга алоқадор бўлган,
лекин иккала томон ҳисобга олмаган бирор жиҳат аниқланса, томонлар
диққатини айнан шунга қаратиши керак. Сўнг ра «тезлатувчилар» баҳсни давом
эттиришга рухсат бериб, агар уни якун қилиш тақозо килинса,
иккала
гуруҳнниг ўйинига холис баҳо берган холда мунозарани тухтатиши мумкин.
Улар кўпинча иккала гуруҳ учун холис орбиторлар - «ҳакамлар» ролини
ўйнайдилар.
Ўқув масканида бир синф доирасида ёки талабалар гуруҳида аҳлоқий
маънавий мавзуда баҳс уюштирганда, юқоридаги усулни қўллаш
имконияти
бўлса, суҳбатдошларнинг учбурчак шаклдаги берк стол атрофига ўтиришлари
мумкин. Демак, баҳслашувчиларнинг жойлашишлари ҳам бу ўринда маълум
аҳамият касб этади.
Катта гуруҳларда баҳс ёки мунозара уюштирилганда, бошловчининг роли
айниқса каттадир. Чунки у ҳар бир гуруҳдаги тортишувлар ва фикр
алмашинувларнинг бошида турмоги керак бўлса, улар фаолиятини мақсадга
мувофиқ тарзда йўналтириб турмоги лозим. Кичик гуруҳдагидан фарқли
улароқ, катта гуруҳларда бошловчи у ёки бу ички гуруҳга ён босмаслиги ёки
уларни ўзининг шахсий фикрига мажбуран эргаштирмаслиги керак. Акс холда,
у ўзининг фаолияти билан бошқалар ташаббусига салбий таъсир кўрсатиши ва
баҳснинг йўналишини бўзиб куйиши мумкин. Шунинг учун катта гуруҳлар
уюштириладиган мунозаранниг мавзуси олдиндан танланган ва унга бошловчи
маълум маънода тайёр бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: