Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Интерфаол таълим формалари ва уларни самарали амалга



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/122
Sana21.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#832685
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   122
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ

11.3. Интерфаол таълим формалари ва уларни самарали амалга 
оширишдаги талаблар.


142 
Д
арсда мунозара, брейншторминг ва тренинглар ўтказиш технологияси. 
Мунозаралар юритишнинг яна бир шакли борки, унинг номини рус тилида 
«мозговая атака», инглизчасига «brain storming» деб аталади. Бизнинг 
тилимизда бу тушунчанниг аниқ аналогик таржимаси йўқ, лекин уни «мияга 
хужум» ёки «фикрлар тукнашуви», «фикрлар жанги майдони» деб аташ 
мумкин. Методнинг психологик моҳияти шундаки, оддий мунозарада 
баҳслашувчилар кўпроқ онгли, асосли фикрларни баён этишга ҳаракат 
қиладилар. Бунда эса баҳслашувчиларга мияга қандай фикр куйилиб келса, уни 
танқидсиз ва асосламай эркин, «тилга нима келса», лекин навбатма-навбат
айтиш имконияти берилади. Бу нарса кўпроқ муаммо анча нотаниш, савол 
мураккаб ёки ноаниқ бўлган шароитларда қўл келади. Яъни, бунда «эркин 
ассоциациялар»га имкон берилади ва охир оқибат гуруҳнинг ўзи маълум 
рационал «магзни» ажратиб олади.
Бу усулни биринчи марта америкалик олим А.Осборн 30-йиллардаёк 
тақлиф этган ва бу усул ёрдамида йирик лойихаларни режалаштириш ва 
олдиндан унинг натижаларини башорат қилишда маълум ютуқларни қўлга 
киритган эди. Лекин кейинчалик мутахассислар уни фақат ностандарт, ўзига 
хос ечими бўлган вазифаларни муҳокама қилгандагина қўллаш мумкин, деган 
фикрни билдира бошладилар. Бироқ тўғри ташкил этилган брейштормингнинг 
амалий афзалликлари кўп. Фақат бунда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак: 
Жумлалар жуда қисқа бўлиши керак, уларнинг асосланиши шарт эмас. 
Ҳар қандай жумла ёки фикр танқид қилиниши мумкин эмас, яъни 
фикрлар танқиддан холидир. 
Мантиқий фикрлардан кура, фантастик ёки куккисдан, тасодифан мияда 
пайдо бўлган фикр муҳимроқ. 
Фикр ёки билдирилган қисқа мулоҳаза қайд этилади. 
Билдирилган фикр ёки ғоялар у ёки бу иштирокчиники, деб 
ажратилмайди, яъни улар - муаллифсиздир.
Фикр ёки яхши ғояларни танлаш алоҳида «танқидчилар» ёки гуруҳнниг 
норасмий лидерлари томонидан амалга оширилади. 
Юқоридаги таъкидланган гуруҳ катта бўлган шароитда баҳс уюштиришда 
ҳам генератор, яъни фикрларни бирламчи жамловчиларларга ушбу усулда 
ишлашга имкон бериш тажрибада яхши натижа беради. Чунки ўтказилган 
текширувлар ва кўплаб синов машғулотларининг кўрсатишича, айнан шу 
гуруҳда брейншторминг усулининг қўлланилиши турли-туман ва қарама-қарши 
фикрларнинг баён этилишига шароит яратади. Акс холда муҳим муаммолар 
бўйича мунозарани бошлаш ва унда фикрлар ранг-баранглигига эришиш жуда 
қийин бўлади. Бу усул айниқса, катталар аудиториясида жуда яхши самара 
беради. 
Баҳсда иштирок этиш ва ундан манфаатдорлик ҳисси ҳар бир 
иштирокчида шаклланиши шарт ва бунда бошловчи - ўқитувчининг роли катта. 
Амалий машғулотларни баҳс - мунозара шаклида ўтказилиши болаларга 
олдиндан айтилиши ва уларнинг тайёргарлик кўришлари учун саволлар 
берилиб 
куйилиши 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Баҳс 
иштирокчилари 


143 
хаяжонланмасликлари учун машғулот бошланишидан аввал уларнинг ўзларини 
эркин тутишлари учун айрим енгиллаштирувчи машқлар, бошқача қилиб 
айтганда, психогимнастик машқлар ўтказиш тавсия этилади. Масалан, ана шу 
мақсадда ўтказиладиган психогимнастик машқларга қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
1. 
Ўқитувчи гуруҳни айлана шаклида туришлари сурайди ва аъзоларни 
навбатма-навбат ўртага чикиб, гуруҳ билан хохлаган тарзда, лекин самимий 
саломлашишни сурайди. Кейин гуруҳдан кимнинг саломи кўпроқ ёкканини 
сурайди. 
2. 
Гуруҳ аъзолари ўқитувчи атрофида ярим айлана шаклида туришади. 
Навбат билан гуруҳ аъзолари ўртага чиқиб, хоҳлаган аъзо билан сўзсиз, лекин 
очик юз билан мимика воситасида саломлашиш ва бирор фикрни билдириши 
суралади. 
3. 
Ҳамма доира шаклида утиради ва ўқитувчи олиб келган копток навбат 
билан мулоқот катнашчиларига отилади, фақат кимга отилса, уша одамнинг 
кучли, яхши бир сифати айтилиб, сўнг иргитилади. Ўқитувчи коптокнинг 
албатта ҳар бир кишига тегишини назорат қилади. 
Бу каби машқлар мунозара катнашчилари ўртасида ўзаро тангликнинг 
бўлмаслиги ва ўз фикрини баён этаётганда ўқитувчидан тортинмаслиги учун 
ўзига хос тренинг ҳисобланади. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish