47
Тадқиқотлар
шуни
кўрсатадики,
турли
индивидуал
типологик
хусусиятларга эга ўқувчилар учун таълимнинг ягона қулай, оптимал
шароитларини яратиш мумкин эмас. Аммо ўзлаштиришнинг самарадорлигини
оширишда
муаммоли таълим, ноанъанавий таълим усулларини куллаш муҳим
аҳамиятга эгадир.
Таълим олувчиларнинг таълим фаолиятига кўра таълимнинг қуйидагича
методлари ажратилади:
1. Тушунтирув-кўрсатмалилик методи - бу метод репродуктив метод
бўлиб, унда фаолият ўқитувчи томонидан олиб борилади. Ўқувчилар таълим
жараёнида билим оладилар, танишадилар.
Бу метод жуда кенг таркалган методлардан бири бўлиб, уни
такомиллаштирилган усуллари мавжуд, бу - программалаштирилган
таълимдир.
2. Репродуктив методда ўқувчи фаолият кўрсатиб, унда ўқувчига
берилаётган билимни қайта хотирада тиклаб, олинган билимни нусха сифатида
қабул қилади.
3. Муаммоли таълим методи - ўқитувчи
томонидан ташкил этилиб, у
продуктив характерга эгадир. Ушбу метод орқали ўқувчи билим ва
малакаларини шакллантиради. Ушбу методнинг такомиллаштириш йўлларидан
бири ишчан ўйинларни ташкил этишдан иборатдир.
4. Қисман изланиш методи. Ўқитувчи назорати остида ташкил этиладиган
метод бўлиб, у продуктив характерга эга, бунда ўқувчи ижод қилади.
5. Тадқиқот методи. Ўқитувчи илм ёрдамисиз ташкил этиладиган таълим
методи бўлиб, у ўқувчининг мустақил изланиши, фикрлаши ва билимлар
трансформациясини талаб этади.
Таълим жараёни ташкил этишнинг ўзига
хос методларидан бири ишчан
ўйинлардир. Ишчан ўйинлар муносабатлар системасини моделлаштириш,
фаолият характеристикасини ташкил этишга ёрдам беради.
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да таълим жараёнига янги педагогик
технологияларни киритиш таъкидланади. Педагогик технология - бу таълим
жараёнига системали ёндашув бўлиб, унда таълим жараёнининг ташкил этишда
техника ва инсон имкониятлари ҳисобга олинади ва уларнинг ўзаро муносабати
таълимнинг оптимал формалари яратилишига замин бўлади.
Педагогик технологияларни қуйидаги таркибий қисмларга бўлиш мумкин;
- Таълим-тарбия иштирокчилари шахсига қўйиладиган ижтимоий
талаблар;
- Хамкорлик фаолияти аъзоларининг касбий тайёргарлиги;
- Таълим жараёнинг мақсади, мазмуни, моҳияти,
амалга ошириш
воситалари;
- Таълим жараёнини дифференциациялаштириш;
- Ижодийлик.
Ўқувчини мустақил таълим олишга ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлаш
бугунги кун ўқув масканларининг асосий вазифасидир.
Таълим жараёнида ўқувчининг мустақил таълим олишини фаоллаштириш
зарур. Мустақил таълим масалани қўйилиши, ечиш, ўз-ўзини назорат ва
48
баҳолашнинг йўлларини ўқувчи томонидан танланиши ва бажарилиши билан
характерланади.
Ўқувчиларда мантиқий тафаккурни ривожлантириш учун фикрлаш
хусусиятларини шакллантириш зарур. Фикрлаш операциялари асосида дарс
жараёни фаоллаштирилади. Бу ўқитувчининг: «Нима учун?», «Қандай
мақсадда?», «Сабаблари қандай?», «Натижа нима учун шундай бўлди?»
сингари саволларнинг муҳокамаси орқали амалга оширилиши мумкин.
Ўқитувчиларни
эвристик, муаммоли вазиятларга тортиш, танқид, гумон
ҳолатларини муҳокама қилиш, улардаги муаммоларни мустақил холда топиш
ва уларни ечиш учун ўз лойихаларини тузиш ва ҳимоя қилиш ўқувчилар
тафаккурининг маънодор ва унумдор бўлишига хизмат қилади.
Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган
этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган
таълим самараси паст бўлиши мукаррар. Албатта, билим керак, аммо, билим ўз
йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойлик.
Хозирги замон ўқув муассасаларининг вазифаси ёш авлодни мустақил
фикрлашга ўргатишдир. Албатта, фикрлашда ҳам индивидуал фарқлар мавжуд.
Фикрлашни билиш - бу инсоннинг ақлидир.
Ақлнинг қуйидаги сифатларини ажратиш мумкин:
1.
Мазмундорлик (бойлиги, чуқурлиги, ҳукмга бойлиги).
2.
Фикрлашнинг кенглиги (кенг ва тор) ва чуқурлиги,
назария ва
амалиётнинг узвийлигига боғлиқдир. Амалиёт, ҳукмнинг тўғрилиги
мезонидир.
3.
Фикрлашнинг мустақиллиги - умумий тажрибани қўллай олиш, шахсий
фикрга эга бўлиши, тажрибага муносабат билдириш.
4. Ақлнинг ташаббускорлиги.
5. Ақлнинг эгилувчанлиги, вазифани стандарт ечишдан қочиш.
6. Ақлнинг танқидийлиги, уз ишини аниқ баҳолай олиш, уни ўлчаш.
7. Ақлнинг махсулдорлиги.
8. Фикрнинг кетма-кетлиги.
9. Тафаккурнинг тезлиги.
Ақл ҳақида айрим олимлар ва арбобларнинг фикрлари келтирилган. "Улуғ
ақл эгалари ўз олдиларига мақсад қўядилар, қолган одамлар ўз истаклари
ортидан эргашадилар" (Вашингтон Ирвинг).
"Ақл - бу яхши ташкил этилган билимлар тизимидир» (К.Д.Ушинский).
Юқорида айтиб ўтилган барча сифатлар ёш ўзгарган сари ўзгариб боради.
Ижодий ишда фикрлашнинг мустақиллиги ва танқидийлиги зарур бўлиб, у
ақлий фаолиятнинг продуктивлигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: