Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021


 Илк ўрта асрлар Уструшона тарихининг



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

1.2. Илк ўрта асрлар Уструшона тарихининг 
ўрганилиши.
 
Бу давр Уструшона тарихига бағишланган тадқиқотларнинг 
кўпчилигида Ғарбий Турк хоқонлиги даврига ҳам бирмунча 
тўхталиб ўтилган бўлиб, уларнинг сезиларли бир қисмини 
археологик изланишлар ташкил этади. Шу билан бирга, бу давр 
тарихи мамлакатимиз ўтмишини ёритувчи бир қатор 
монография ва рисолаларда ҳам Турк хоқонлиги даврида 
Уструшона тарихига қисқача баён қилинган. Жумладан, бу 
даврдаги Амударё – Сирдарё оралиғи ва унга туташ 
ўлкалардаги тарихий географик вилоятлар – Чоч, Фарғона, 
Суғд, Бухоро, Тўхористон ва Хоразм тарихи ёритилар экан 
улар орасида Уструшона ҳам келтириб ўтилгани кўзга 
ташланади. Бироқ хоқонлик ва Уструшона орасидаги 
муносабатлар шу пайтгача махсус танлаб олиб ўрганилмаган
59

Илк ўрта асрларда Уструшонанинг ижтимоий-сиёсий ва 
этномаданий ҳаёти бўйича илк илмий изланишлар XIX асрнинг 
охирги чораги – ХХ аср бошларига тегишли бўлиб, улар 
орасида рус шарқшунос, ўлкашунос, тарихчи ва археологлари 
П.И.Лерх (1867), А.Кушакевич (1870- йй.), Н.С.Ликошин (1890- 
йй.), В.В.Бартольд (1894), П.С.Скварскийларнинг (1896) 
ишлари алоҳида ажралиб туради. Шунингдек, немис 
шарқшунослари В.Томашек, Й.Маркварт, француз хитойшуноси 
Э.Шаванн, инглиз манбашуноси Ҳ. Гиббнинг изланишларида 
ҳам айрим ўринларда Уструшона тарихига тўхталиб ўтилган. 
Ушбу тадқиқотчилар орасида В.Томашек, В.Бартольд, 
59
Алманов Қ.О. Илк ўрта асрлар Уструшона тарихининг ўрганилиши //Қадимий 
жиззах воҳаси – тарих, маданий тараққиёт ва замонавий ўзгаришлар 
чорраҳасида”мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси -Жиззах 2021 
–Б. 124-128 


~ 23 ~ 
Й.Маркварт, Э.Шаваннларнинг изланишлари ўзининг анча 
илмийлиги ва кенг кўламлилиги билан ажралиб туради.
Ғарб суғдшунослигининг асосчиларидан бири В. Томашек 
1877 йилда чоп этилган “Суғдиёна” номли тадқиқотида Суғд 
ҳукмдори Ғуракнинг келиб чиқишини Уструшона билан 
боғлаб, у Уструшона афшинларининг тоғаси бўлган деб 
қарайди
60
. Бироқ ўз вақтида бир қатор эътирозларга сабаб 
бўлган
61
бу қараш қарийб 150 йил ўтибдики, ўз тарафдорини 
унчалик топганича йўқ. 
В.Бартольд “Ислом энциклопедияси”га ёзган мақолаларидан 
бирини “Афшин” деб номлаб, ушбу атама исломдан олдинги 
Уструшона ҳукмдорларининг унвони бўлгани, сўнгги Уструшона 
афшини Ҳайдар ибн Ковус халифа Муътасим хизматидаги 
қумондонлардан 
бири 
бўлиб, 
Бобак 
бошчилигидаги 
хуррамийлар исёнига қарши курашда шуҳрати ёйилганини 
ёзади. “Афшин” номи билан машҳур Ҳайдар ибн Ковус Кичик 
Осиёда греклар устидан қозонилган ғалабадаги хизмларлари 
учун муносиб тақдирланган бўлса-да, орадан кўп ўтмай 
фитналар қурбони бўлади ва 841 йилда ўлимга ҳукм 
қилинади
62
.
Турк хоқонлигини хитой йилномалари асосида ўрганган 
Э.Шаванн 1903 йилда нашр қилинган «Ғарбий Туркларга доир 
ҳужжатлар» номли монографиясида Уструшона тарихига ҳам 
бирмунча тўхталиб ўтган
63
. Хитой йилномаларида кўп ҳолларда 
“Цао” ёки “Шарқий Цао” атамалари остида келган ҳукмдорлик 
номининг Уструшонага алоқадор эканига тўхталган ушбу 
тадқиқотчи хоқонлик томонидан Уструшона ва унга ўхшаш 
ўнлаб воҳа ҳукмдорликларида йўлга қўйилган бошқарув 
масаласини ҳам қисқача кўриб чиққан. 
Хорижда исломдан олдинги Ўрта Осиё тарихини 
биринчилардан бўлиб кенг кўламда ўрганган Й. Маркварт 
ўзининг бир қатор илмий ишларида минтақадаги Эфталитлар ва 
60
Tomaschek W. CentralasiatischeStudien, I. Sogdiana. – Wien, 1877. – P. 78. 
61
Смирнова О.И. Очерки из истории Согда ... С. 54. 
62
Бартольд В.В. Статьи из “Энциклопедии Ислама” / Сочинения. T. II. Ч. 2. – М.: 
Наука, 1964. – С. 497. 
63
Chavannes E. Documents sur les Tou-kiue (Turks) occidentaux ... – P. 140. 


~ 24 ~ 
Турк хоқонлиги каби йирик салтанатлар тарихини ёритар экан, 
Амударё – Сирдарё оралиғидаги тарихий географик 
вилоятларнинг сиёсий ва маъмурий ҳолати, бу ердаги катта-
кичик ҳукмдорликларнинг бошқарувчи сулолалари, унвонлар 
тизими масаласини кўриб чиқиб, Уструшонадаги маҳаллий 
сулола – Афшинларга анчагина эътибор қаратади
64

Уструшона тарихининг қадим ваилк ўрта асрлар даври 
тарихини синчиклаб ўрганиш ХХ асрнинг иккинчи ярмига 
тўғри келади. Бу даврда совет шарқшунос, археолог, 
манбашунос каби тарихчилар, шунингдек, филолог тилшунос 
олимлар, шу жумладан, Н.Негматов, О.Смирнова, В.Лившиц, 
А.Фрейман ва бошқалар қадимги Уструшона шаҳар 
қолдиқларидан топилган археологик топилмалар бўйича 
изланишлар олиб боришди. Хусусан, 1950- йилларда Суғд-тожик 
археологик экспедициясиқадимги Бунжикат шаҳри қолдиқлари 
–Шаҳристонда деворий расмларни очишган бўлса, 1962 йилда 
илк бор суғдий ёзувли ҳужжат топиб ўрганилди
65
.
Уструшона тарихи бўйича узоқ йиллар изланишлар олиб 
борган Н.Негматов ўнлаб йирик археологик объектларда қазув 
ишлари юритиб, қўлга киритилган моддий материаллар ва ёзма 
манба маълумотлари асосида воҳанинг қадим ва илк ўрта асрлар 
даврини ёритиб бера олди. Айниқса, унинг илк ўрта асрларда 
Уструшона ҳукмдорлигининг сиёсий-маъмурий тузилиши, 
бошқарув марказлари, маҳаллий сулолалар ва уларнинг 
давлатчилик анъаналари борасидаги қарашлари диққатни 
тортади
66
. Тадқиқотчининг кўплаб фикрларига қўшилган ҳолда 
шуни айтиб ўтиш керак, унинг айрим қарашларида 
бирёқламалик кўзга ташланади. Н.Негматов Уструшона 
афшинларининг келиб чиқиши борасида сўз юритар экан, ушбу 
64
Markwart J. Wehrot und Arang. Untersuchungen zur mythischen und geschichtlichen 
Landeskunde von Ostiran. – Leiden, 1938; Marquart J. Eranshahr nach der Geographic 
des Ps. Moses Xorenaci. – Berlin, 1901. 
65
Смирнова О.И. Очерки из истории Согда. – М., 1970. – C. 9-10.
66
НегматовН.Н.Уструшана в борьбе с арабскимнаществием (конец VII - первая 
половина IXвв). // ИАН Тадж. ССР. ООН. Вып.5. 1954; Негматов Н.Н.Уструшана в 
древности и раннего средневековья. – Сталинабад. 1957; Негматов Н.Н. О 
живописи дворца афшинов Уструшаны (предварительные сообщение // Советская 
археология, №3. – М., 1973. 


~ 25 ~ 
сулоланинг негизи қадимий эроний сулолаларга бориб 
тақалиши, араб манбаларида Харабуғра, хитой йилномаларида 
Гэло-пуло кўринишида учрайдиган Уструшона ҳукмдори исми 
гуё туркий исмга ўхшаса-да, аслида эроний тиллардаги “хвар” 
(қуёш) 
сўзи 
билан 
боғлиқлиги 
борасидаги 
фикри
67
тортишувлидир. Кўпчилик изланувчилар бу исмни туркий 
негизда Қора-бўғра деб тиклашган ва бу сулоланинг келиб 
чиқишини туркий элатлар билан боғлаганлар. Айниқса, ушбу 
атаманинг хитой йилномаларида 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish