10
ДАРСЛАРНИ ТАБИАТ ҲАМОҲАНГЛИГИДА ОЛИБ БОРАМИЗ !
Бобомурадова Малика Мухаммадовна
Навоий вилояти 4-умумий ўрта таълим
мактабининг биология фани ўқитувчиси
Аннотация: Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим
олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган янги инновацион методлар билан бойитиш таъ-
лим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасини кўтарилишига олиб келади.
Калит сўзлар: педагогик технология, дидактик технология, таълим технологияси, пе-
дагогик инновациялар, инновацион фаолият, табиат мактаби, “мини кинотеатр”.
Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг
қўлланилмоқда. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори
самарадорликка эришишга олиб келади. Таълим методларини танлашда ҳар бир дарс-
нинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ саналади. Ўқитувчи
ўқувчини фаоллаштирадиган, ўзи ва ўрганувчи учун қулай бўлган йўлларни, усул ва услу-
бларни, ўқитиш шакллари, метод ва воситаларни излайди, уларни такомиллаштиради. Шу
боисдан ҳам «педагогик технология», «дидактик технология», «таълим технологияси»
атамалари қаторидан «педагогик инновациялар» атамаси ҳам мустаҳкам ўрин олмоқда.
Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фа-
олиятини фаоллаштирадиган янги инновацион методлар билан бойитиш таълим олувчи-
ларнинг ўзлаштириш даражасини кўтарилишига олиб келади. Таълимдаги инновацион
жараён – бу таълимдаги ўзгаришларни бошқариш жараёни демакдир. Шу билан бир-
га интеллектуал салоҳиятнинг ўсиши, сифат даражасида ривожлантириш нафақат таъ-
лим самарадорлигининг ошишига, шу соҳадаги тизим такомиллашувига ўз таъсирини
ўтказибгина қолмай, балки мазкур ижтимоий тизимнинг барча соҳаларини ўсишига ҳам
сезиларли даражада таъсир этади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда таълимдаги стратегик
йўналишлардан бири таълим муассасаларининг инновацион фаолияти асосий омил си-
фатида белгилаб берилмоқда. Таълим тизимини ислоҳ қилишнинг зарурлигини тушуниб
етиш, амалиётда таълим муассасаларини инновацион жараёнларга қўшилишини тақозо
этмоқда, ўзини яратиш имкони мавжуд инновацион майдонда кўриш ва энг муҳими аниқ
янгиликларни ўзлаштиришдан иборат.
Шунингдек Давлат таълим стандартлари - бу ўқувчилар билим савиясининг минимал
даражасини белгилайди, бу даражадан юқори кўрсаткичларга эришиш учун маълум из-
ланиш ҳамда ташаббус лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда ўзимнинг “Табиат мактаби”
лойиҳасини тақдим этмоқчиман.
Do'stlaringiz bilan baham: |