Масъул муҳаррир


ЁШЛАРДА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ ВА МАЪНАВИЙ ЙЎНАЛГАНЛИКНИ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet402/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ЁШЛАРДА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ ВА МАЪНАВИЙ ЙЎНАЛГАНЛИКНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ
Рахимова Ҳанифахон Рўзиматовна 
Олтиариқ тумани 1-ИДУМ психологи 
Тел: 664-43-25 
e-mail:ruzimatovna@mail.ru
Аннотация: Мақолада ёшлар маънавиятини ошириш юзасидан олиб борилаётган са-
марали ишлар, ўқувчиларни маънавий юксалтиришда педагогик ва психологик масалалар 
тўғрисида сўз боради 
Калит сўзлар: психология, педагогика, ёшлар онги, маънавият
2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида ижтимоий соҳани 
ривожлантиришга йўналтирилган тизимни такомиллаштириш, ижтимоий инфратузил-
маларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни
амалга ошириш, таълим, маданият,адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, 
ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш вазифалари белгиланди.
Маълумки, мустақил фикрлай оладиган, дунёқараши ва тафаккури кенг баркамол ин-
сонлар юртимиз тақдирини ҳал қиладилар. Шунинг учун ҳам келажакка муносиб бўлган 
маънавий жиҳатдан етук ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан 
биридир.”Маънавият соҳасидаги ишларимизнинг провард мақсади – иймон-эътиқоди бу-
тун, иродаси бақувват, эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни мустақил 
дунёқарашга эга аждодларимизнинг бебахо мероси ва замонавий тафаккурига таяниб яшай-
диган баркмол шахс- комил инсонни тарбиялашдан иборат”. Ҳар биримизнинг жамиятдаги 
ўримиз ва жамиятга қўшилиб яшашимизнинг психологик механизмлари мавжуд. Бу жарён
психологияда ижтимоийлашув ёки социализация деб юритилади. Шахснинг ижтимоийла-
шуви жараёнида фаолият муҳим аҳамият касб этади. Яшаш – бу ҳаракатланиш демакдир. 
Инсон ҳаёти - бу бир бири билан ўрин алмашувчи фаолиятлар тизимидир. Фаолият – бу 
инсоннинг воқелик билан ўзаро муносабати жараёни бўлиб бу пасив жарён эмас, аксинча 
онг билан бошқариладиган нисбатан ортиқ ёки камроқ фаолликдир.Инсон фаолияти бево-
сита эҳтиёжлар билан эмас, балки аниқланган мақсад асосида бошқарилади. Инсон фаолия-
ти ранг барангдир. Фаолият инсон эҳтиёжларини амалга оширади ва фаолиятнинг охирги 
натижасининг образи сифатида намоён бўлади. Мотив – бу биринчидан инсонни фаолиятга 
ундайди, иккинчидан фаолиятда ўзига хос жиҳатларни намоён этади ва мақсадга эришиш 
учун зарур йўл ва усулларни танлашга ёрдам беради.
Инсоний фаолликка ундовчи нарса эҳтиёждир. Аввало, бу маънавий маданий эҳтиёжлар 
ва ўз - ўзини ривжланиши билан боғлиқ бўлган эҳтиёжлардир. Ижтимоийлашув жараёни-
да шахснинг муваффақиятга эришиш жараёни, унинг ўз қўлидадир. Инсон манфаатлари 
нафақат шахс, балки давлат ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга. Зеро, эҳтиёж ва манфаатлар 
бизни мақсад сари етаклайди, албатта бу йўлда шахс муваффақият ёки муваффақиятсизликка 
учраши мумкин. Бошлаган ишимиз режалаштирган ҳатти-ҳаракатларимиз муваффақият би-
лан тугаса хурсанд бўламиз, лекин ишларимиз ўхшамаса муваффақиятсизликка учрасак, 
тушкунликка тушамиз, қайтиб шу ишни қилишдан қўрқамиз ёки ундан қочамиз. Шудай 
вазиятга тушган ёшларга қандай маслахатларни бериш мумкин ? Энг аввало инсон ҳамма 
нарса унинг қўлида эканлигини унитмаслиги керак. Инсонлар ўзгалар ва ўз фикрлари асо-
сида ўзгарадилар. Биринчи навбатда биз ўз фикрларимиз ва сўларимиз хужайини бўлишга 
ҳаракат қилишимиз ва шуни шакллантиришимиз лозим.
Муваффақиятсизликка учрамаслик учун мақсадлар аниқ ва шахс имкониятлари дара-
жасида бўлиши лозим. Ҳар қандай ишда масъулият ва масъуллик бўлиши керак. Ҳаётда
муваффақиятга эришган ва ижобий фикрли кишилар ёнида бўлишга интилиш лозим. Зеро, 
бундай кишилар сизга ёрдам беришга доим тайёр. Инсоннинг 3 душмани бор. Бу қўрқув, 
иккиланиш ва хавотир.
Бу учавлон муваффақиятсизликлар омилларидир. Қўрқувни енга олган, ўз кучига 
ишонган, иккиланмаган кишинигина ғалаба кутади. Қўрқув ва хавотирни енгиш бўйича


574
10
қуйидаги таклифларга диққатингизни қаратсангиз 
- Қўрқув ва хавотирингизни сабабини аниқланг;
- Чуқур ўйлаб уни келиб чиқиш сабабини таҳлил қилинг ва қандай оқибатларга олиб 
келиши ҳақида ўйланг;
- Ўзингизга савол беринг; Сиз нимадан қўрқасиз; ўтмишданми ёки келажакданми? 
Шуни унитмангки, 40% хавотир ва қўрқувларимиз ҳаётга тадбиқ этилмайди, 30% ўзгартириб 
бўлмайдиган ўтмиш билан боғлиқ бўлади, 12% бу бошқаларга тааллуқли бўлган муаммо-
лар ва ташвишлар, 10% эса бизни касалликлар сари етаклайди ва фақат 8%гина ҳақиқатда
ҳаракат қилишимиз, ўзимизга ишонишимизга сабаб бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай фаолиятда инсон у ёки бу даражада 
ўз ҳаракатларининг мақсадини аниқлайди, унинг якуний натижасини хаёл қилади, вазият-
ларни бахолайди, уларнинг кетма-кетлигини таъминлаш ҳақида фикр юритади, диққатни 
йўналтиради, иродасига зўр беради, бошқалар фаолиятини кузатади ҳамда муваффият ва 
муваффақиятсизликни бошидан кечиради. Бу эса ҳар бир шахсга ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз 
устида доимий ишлаш кераклигини кўрсатади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. Yuksak ma’naviyat-yengilmas kuch. Qo‘llanma.-T.: “Yangiyo‘l poligraf servis”. 2010
2. Дунё, сиёсат, жамият. Қўлланма. –Гулистон. 2013


575

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish