Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ МАҚСАДЛАРИНИНГ ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИДА



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ МАҚСАДЛАРИНИНГ ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИДА 
ИФОДАЛАНИШИ 
ҚЎЧҚОРОВА Ф.М., Андижон давлат университети 
 
Бугунги кунда таълим натижаси сифатини баҳолаш масаласи алоҳида долзарблик касб этмоқда. Чунки 
ўқув жараёни якунида кафолатланган натижага эришиш масаласи устувор бўлмоқда. Таълим натижасининг 
сифатини баҳолаш муаммосини ўрганиш мақсадида дарслик ва ўқув материаллари назариясига оид фикрларни 
таҳлил қилишга интилдик. 
Ўқув жараёнида ўрганилган билимларни ўқувчиларнинг эсларига тушириш учун улар билан тегишли 
ўқув материаллари бир неча марта такрорланиши лозимлиги таъкидланган. Шу тариқа, ўқув жараёнида 
ўқувчиларга билим бериш ва бу билимларни мустаҳкамлаш, муайян кўникма ва малакаларга айлантиришда 
ўқув материалларининг самарадорлиги таъминланади. 
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ўзлаштиришнинг уч даражаси ва шу уч даражага мос келадиган 
уч хил натижаси мавжуд: 
I даража. Бу даражада эришиладиган натижа ўқув материалининг умумий қурилиши ва уни 
ўзлаштириш усулини эгаллашга мос бўлиши лозим; 
II даража. Ўқув материалининг умумий тузилиши ва уни ўзлаштириш усулларини янада кенгайтириш, 
аниқлаштириш;
III 
даража. Бу ўринда ўқув материалини ўзлаштириш тушунча даражасига кўтарилади. 
Агар 1-даражада ўқувчилар ўйлаб, ўрганилган билимларни эсга тушириб фаолият кўрсатишса, 2-
даражада улар фаолиятида тезкорлик таъминланади. 3-даражада эса, эришилган натижа тушунчага мос келади. 
Ўқувчи фаолиятидаги мустақиллик, унинг муайян билимларни ўзлаштириши, ўз-ўзини баҳолашида намоён 
бўлиб, булар ўқув жараёни натижасини белгиловчи мезонлар ҳисобланади. 
Ўқувчиларнинг ўқув жараёни натижалари уларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш даражасига 
дахлдордир. Ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш имкониятлари ҳам дидактик, ҳам психологик 
ҳодиса бўлиб, ўқув материалларини танлаш ва структуралаштиришда буни аниқ ҳисобга олиш лозим. бу ҳодиса 
қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: ўқув материалларини идрок этиш; ўқув материалларини 
тушуниш; ўқув материаллари устида фикрлаш; ўқув материаллари ёрдамида ўзлаштирилган билимларни 
умумлаштириш; ўқув материаллари ёрдамида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш; ўқув материаллари 
ёрдамида ўзлаштирилган билимларни ўз амалий фаолиятига татбиқ этиш кабилар. Дарсликларда бериладиган 
ўқув топшириқларида худди мана шу вазифаларни амалга ошириш ҳисобга олиниши лозим. Ўқув жараёни 
натижаси ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш даражаси билан уйғун тарзда тавсифланадиган 
дидактик ҳодисадир. Шунинг учун ҳам, ўқув материалларини танлашда ўқувчиларнинг ўзлаштириш 
имкониятлари аниқ ҳисобга олиниши керак. 
Ўқув жараёни натижасида фарқланадиган дидактик ҳолатлар сифатида америкалик олим Дж.Брунер 
билимларни ўзлаштириш зарурлигини болалар англаган босқични дастурни мезон бирлиги деб ҳисоблаймиз, 
деб таъкидлайди. Гарчанд, бу босқич айрим ҳолларда ўқувчиларнинг ҳиссий кўтаринкилиги(зўриқиши)сиз 
ташкил этилса-да, уларнинг ўзлаштириш даражалари билан уйғун тарзда ўрганилади. Қўйилган дастлабки 
қадам ўқув жараёни давомийлиги ва даврий ҳаракатини белгилайди. У ўзида ўқувчининг индивидуал 
ўзлаштириш даражасини ифодалайди. Дж.Брунер билимларни баҳолашда рағбарлантириш, ўқувчиларда 
билимларни ўзлаштиришга нисбатан иштиёқ уйғотиш, ўрганилган ахборотларни (масалан, дарё воҳаларининг 
ҳосилдор ерларида маданиятнинг пайдо бўлиши ҳодисасини) далиллар ёрдамида кенгайтириш, ва аксинча, 
далилларга асосланган аниқ маълумотларни пухта ўзлаштириш, ўқувчиларига тақдим этилган ахборотларнинг 
ҳажм жиҳатдан кичик, ўртача мураккабликда бўлиши, уларни мунтазам такрорлаш орқали кўзланган натижага 
эришиш омиллари сифатида кўрсатиб ўтган эди. Кўриниб турибдики, ўқувчиларнинг ўқув материалларини 
ўзлаштириш даражалари аниқ натижаларда намоён бўлади. Бу даражалар ўқувчиларнинг ўқув материалларини 
ўзлаштириш босқичларида намоён бўлади. 
Таълим натижаларини ўрганиш, таҳлил қилиш учун улар олдиндан ёзиб, қайд қилиб борилади. Бунинг 
учун дастлаб қуйидаги психодидактик ҳолатларга эътибор қаратиш лозим. 
Ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштиришлари кенг қамровли дидактик ҳодиса бўлиб, ўқув 
материали билан дастлабки танишишдан бошлаб, уни ўқувчиларнинг ижтимоий тажрибасига сингдиришга 
қадар бўлган психодидактик жараённи қамраб олади. Шунинг учун ҳам, ўқув материалларини 
структуралаштиришда психодидактик ҳолатларга таянилади. Унинг таркибий қисмлари сифатида ўқув 
материалларини идрок этиш; ўқув материалларининг мазмунини билиш; ўқув материалларини тушуниш; ўқув 
153 


материаллари устида фикрлаш; ўқув материалларини таҳлил қилиш; ўқув материаллари ёрдамида 
ўзлаштирилган билимларни умумлаштириш; ўқув материаллари ёрдамида ўзлаштирилган билимларни ўз 
фаолиятларида татбиқ этиш; ўқув материаллари ёрдамида ўзлаштирилган ахборотларни баҳолаш кабилар 
тушунилади. 
Юқоридаги фикрлар асосида дарсликларда концентризм принципи асосида бериладиган ўқув 
материалларини лойиҳалаш, танлаш, структуралаштириш, блокларга ажратиш, уларни ўзаро фарқлашга хос 
бўлган дидактик ёндашувлар вужудга келди. 
Ҳар бир дидактик ҳодисанинг шаклланиши ва амал қилиши учун ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти, таълим 
олувчиларнинг ёши ва тайёргарлик даражасига мос ўқув материали тақдим этилиши лозим. Мазкур 
бирликларнинг ўзаро таъсиридан ўқув жараёнининг таркибий қисмлари шаклланади. Дидактик ҳодисаларнинг 
ўқитувчи, ўқувчи ҳамда ўқув материаллари асосида ўзаро уйғунлашувини аниқ тасаввуф этиш учун уларни 
макон, замон нуқтаи назаридан таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. 
Дидактик ҳодисалар муайян вақтда ўқув жараёнида амал қилади. Улар амал қиладиган макон таълим 
жараёни бўлиб, бу жараён ўқувчи учун ўзига хос илмий, ижтимоий, ахборотлашган, маданий-маънавий 
муҳитдир. Ўқув жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи орасида субъект-субъект муносабатлари амал қилади. Бу 
муносабатлар демократия ва инсонпарварлик тамойиллари асосида таркиб топади. Ўқув-тарбия жараёнида 
мавжуд жамият ҳамда аждодларнинг ижтимоий тажрибаси ўқувчиларга ўқув материаллари шаклида тақдим 
этилади. 
Ўқув жараёни муайян вақт билан чегараланади ва таркибий қисмларга бўлинади. Мазкур дидактик 
ҳодисаларнинг ҳар бири муайян вақт билан боғлиқ ҳолда амал қилади. Уларнинг биридан иккинчисига ўтиш, 
муайян дидактик ҳодисанинг бошланиши ва якуни, унинг давомийлиги аниқ вақт билан боғлиқ ҳолда 
белгиланади. Ўқувчиларнинг белгиланган ўқув материалларини атрофлича ўзлаштиришларига эришиш 
мақсадида қанча машқ қилишлари лозимлиги, ўқув жараёни таркибий қисмларининг ўзаро бир-бирларини 
тўлдириши, дидактик ҳодисалар ўртасидаги узвийлик ҳам муайян вақт билан белгиланади. Кўриниб турибдики, 
ўқув жараёни миқдор ва сифат кўрсаткичларига эга. 
Ўқув жараёнини дидактик жиҳатдан тавсифлашда бу жараёнда ўзлаштириладиган ўқув 
материалларини аниқ структуралаштириш ва шу асосда ўқув жараёни таркибий қисмлари ҳақида юритиш 
мумкин. Ўқув материаллари ўқувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда танланади ва мунтазам 
янгиланади. Ўқув жараёнида ўқитувчи ўқув материалларини ўқувчига изоҳлаб, тушунтириб, ҳар бир дарсдан 
кўзда тутилган таълим-тарбиявий мақсадларга эришади. Бунинг учун ўқитувчи ўзида мавжуд бўлган билимлар 
ҳамда педагогик маҳоратини ишга солади. Ўқитувчи мазкур жараёнда ўқувчининг ижтимоий тажрибасидан ҳам 
унумли фойдалана олиши лозим. Ўқитувчи–ўқувчи орасидаги муносабат ҳамда ўзаро ҳамкорлик ўқув 
дастурлари ва ўқувчининг ижтимоий тажрибаси доирасида амалга оширилиб, ўқув жараёнини ўқувчи шахсига 
йўналтириш учун имконият яратади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish