869
PhD. Ш.Б. Ахмедов; т.ф.н. доц. Х. Алменов;
ассистент. Р.С. Оспанов
Тошкент Давлат Транспорт Университети
«Автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар» кафедраси
КЎПРИКЛИ ИНШООТЛАРДАГИ МАВЖУД НУҚСОН
ВА ШИКАСТЛАНИШЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
Кўприклар, йўлўтказгичлар ва бошқа кўприк типидаги ин-
шоотларни эксплуатация қилиш муаммоси иккита асосий жиҳатни
ўз ичига олади: эски қурилишдаги кўприклардан фойдаланиш
имконияти; ҳозирда қурилаётган ва яқин келажакда қуриладиган
кўприклардан узоқ муддатли ва ишончли фойдаланиш истиқбол-
лари. Aсосан 1960 йилдан кейин қурилган кўприкларнинг ҳолатини
таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, 40 йиллик эксплуатация қилиш
давомида кўприкларнинг 5-6% алмаштирилади ва 35-40% реконс-
трукция қилинади. Кўприкларнинг кўпи (1,3-1,4%) 20-25 йил
давомида алмаштирилади, аммо шу даврда биноларнинг 9-10% ре-
конструкция қилинади. 35-40-йиллар ичида фойдаланилган кўприк-
ларни алмаштириш ва реконструкция қилиш
сони мос равишда
0,2% ва 0,9% гача камаяди, аммо 45-йилда эса алмаштирилган ва
реконструкция қилинган кўприклар сонининг янги ўсиш
даври
бошланади.
Кўприкларни алмаштириш ва реконструкция қилишнинг асо-
сий сабаблари - бу кўприк тузилмалармнинг морал ва физик эски-
риши натижасида нуқсонларнинг тўпланишидир. Кўприкларнинг
морал эскириши, асосан, вақтинчалик ҳаракатланадиган юкларнинг
қийматларининг ўсиши ва қатнов қисми жойининг ўлчамлари учун
меъёрий ҳужжатлар талабларининг ўзгаришии билан боғлиқ бўла-
ди. Ўтган асрнинг 1930 йилларидан бошлаб вақтинчалик автотранс-
порт юкларига қўйиладиган талаблар етти марта ўзгарди (1931,
1938, 1942, 1948, 1953, 1962, 1986, 2012). 1986 йилгача кўприклар-
ни реконструкция қилиш кўприкларнинг параметрларини лойиҳа
стандартларига мослаштиришни англатар еди, ва унга кўра кўприк
лойиҳалаштирилар эди; кучайтириш - юк кўтариш қобилиятини
амалдаги стандартлар талабларига ошириш мақсадида (кучайтириш
вақтида). СНиП 2.05.03-84 (ШНК 2.05.03-12) кучга киргандан сўнг,
узоқ муддатли прогноз қилинган эски кўприкларда, катта ва кичик
870
ўлчамли оралиқ қурилмалар учун кўприкларни массив реконст-
рукция қилиш талаб етилади. Реконструкция (қайта қуриш) асосан
33 м гача бўлган кўприкларда амалга оширилганда, бу ҳолда нафа-
қат қатнов қисми гаюаритини ва ҳажмини ошириш, балки оралиқ
ва таянч элементларини ҳам мустаҳкамлаш зарур бўлади.
Физик (жисмоний) эскириш, асосан, нуқсонларнинг тўплани-
шига боғлиқ бўлиб, бу юк кўтариш қобилиятини пасайишига олиб
келади. Кўприкли иншоотлар иш фаолиятининг дастлабки беш
йиллигида лойиҳалаш ва қурилишдаги нуқсонлар кичик бўлиб
кўринади ва 20-25 йиллар ичида сезиларли даражада ошади. Аммо
шу кунгача нуқсонларнинг тўпланишига йўлларда кўпликни таш-
кил етадиган темирбетон кўприклар 100 йил хизмат қилиши мум-
кин ва шунинг учун парваришлаш ва таъмирлашни талаб қилмай-
ди, деган ески фикр илгари сурилган.
Бетон - бу табиий тошдан
фарқ қилувчи хусусиятларга ега бўлган сунъий тош, шу жумладан
сувга чидамлидир. Aмалда эса сув ўтказмайдиган бетон йўқ. Aрма-
турани коррозиядан ҳимоя қилиш учун темирбетон кўприк ва йўл
ўтказгичларни сувнинг кириб келишидан ҳимоя қилиш керак. Сув-
нинг асосий қисми трасса ва пиёдалар йўлаги иншоотлари орқали
тартибсиз қурилган дренаж туфайли юқоридан бетонга кириб бора-
ди; сувнинг бир қисми ҳаводаги намликдан (пастдан сув) тешик-
чалар орқали бетонга киради (сўрилади). Сувни юқоридан арматура
томон олдини олиш қияликлар, қувурлар, товоқлар ва бошқа мосла-
малар ёрдамида тез дренажлаш ҳамда гидроизоляция қилиш билан
таъминланади. Ҳисоб-китобларсиз ўрнатилган ва кенг тарқалган
гидроизоляция материалларининг аксарияти оғир вақтинчалик
ҳаракатланувчи юклардан шикастланади.
Кўпгина олимларнинг тадқиқотлари, кўприкли
иншоотлар
учун сув ўтказмайдиган материал одатдаги талаблардан ташқари,
салбий ҳароратларда ҳам камида ε=3х10
-4
нисбий деформацияларга
бардош бериши кераклиги аниқланди. "Aрзон" материаллар бундай
хусусиятларга ега емас, уларни ишлатиш кўприкли иншоотлардан
фойдаланиш муддатларини 15-20 йилга қисқаришига олиб келади.
Aгар гидроизоляция маҳкам ёпиштирилмаган бўлса, у ҳолда
сув буғлари пастдан ҳаракт қилиб изоляция остида бўлиб қолади.
Сув буғлари қуюқлашади, пуфакчалар ҳосил бўлади,
улар транс-
порт воситаси ўтаётганда гидроизоляция материалини бузади, бу
еса юқоридан сувнинг бетонга интенсив кириб боришига имкон
871
беради. Изоляция материали ҳолатини текшириш фақат
назоратчи
томонидан жойларда амалга оширилиши мумкин.
Aгар техник хизматларда кўприкли иншоотлар ҳолатини
кузатиш учун кўчма ускуналар ва техник хизмат кўрсатиш учун
ишончли кичик ўлчамли, ишлатиш учун қулай механизмлар мав-
жуд бўлса, юк кўтариш қобилиятига ва чидамлилигига таъсир қила-
диган кўплаб нуқсонларни ўз вақтида олдини олиш мумкин.
Кўприкли иншоотлар конструкцияларининг чидамлилиги - бу
иншоотларнинг узоқ ишлаш муддати давомида уларнинг керакли
ишлаш кўрсаткичларини йўқотмаслигидир.
Конструкциянинг чи-
дамлилиги унинг асосий тузилмаларининг ишлаш муддати билан
белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: