Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet369/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

-
«Жаҳон банкининг 

«Логистика самарадорлиги 
индекси” даги мамлакатимиз ўрнини юкори позицияга кўтариш 
чораларини кўриш лозим” деб алоҳида такидланган [2]. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, транспорт хизматлари 
самарадорлигини 
ошириш 
учун 
қуйидаги 
йўналишларда 
инновацион характердаги чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш 
ва татбиқ этиш устувор аҳамият касб этади, яъни: ташиш (йўловчи, 
юк) 
транспортини сақлаш 
билан боғлиқ 
сарфланадиган 
харажатларни камайтириш; йўлкира ҳақини пасайтириш асосида 
транспорт хизматларига бўлган талабни янада ошириш ва уни 
тўлиқ қондириш; транспорт паркларини янгилаш ва тармоқ ишчи-
ходимлари учун қулай шароит яратиш билан боғлиқ маблағлардан 
самарали фойдаланиш; маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 
бериладиган имтиёзлар ва қабул қилинадиган қарорларни ҳисобга 
олган ҳолда (йўлқира ҳақини ошириш, имтиёзларни бекор қилиш 
ва ш.ў.) ички имкониятларни кенгайтириш. 
Олиб борилган таҳлилларнинг кўрсатишича, ҳозирги вақтда 
жамоат транспортини ташкил этиш усуллари кўпгина ривожланган 
мамлакатлар, айниқса шаҳарларда бир-биридан тубдан фарқ 
қилади. Улар миллий ва маҳаллий ҳокимият томонидан транспорт 
тизимини тартибга солиш, хизматларни молиялаштириш, ташиш 
ишларини сифатли амалга ошириш ва бунда мулкчилик шакли ва 


847 
турларини ҳисобга олиб, рақобат ёки бошқа механизмлардан қай 
даражада фойдаланилаётганлиги билан фарқланади.
Транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича шаҳар транспорти 
фаолиятини ташкил этишнинг турли шакллари мавжудлигига 
қарамасдан, хорижий давлатлар транспорт соҳасида ислоҳотлар 
асосан учта моделдан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Улар, 
жумладан, соҳани тартибга солиш ва транспорт хизмати 
кўрсатишда бозор ва маъмурий механизмалар ўртасидаги 
муносабатлар орқали фарқланади, яъни: 
– бошқарувнинг маъмурий модели (АҚШ, Канада, Париж); 
– чегараланган рақобат модели (Лондон, қатор Скандинавия 
мамлакатлари пойтахтлари); 
– давлат назоратидан холис модел (Буюк Британия, 
Лондондан ташқари, Сантьяго-Чили) [3]. 
Францияда, жумладан, Парижда транспорт хизматлари 
кўрсатиш маҳаллий ҳокимият корхонаси томонидан амалга 
оширилганлиги учун бу соҳада транспорт хизматлари турлари 
ўртасида ҳам, ичида ҳам деярли рақобат мавжуд эмас. Бунга сабаб, 
транспорт корхонаси хизматлари учун тўлов икки манбадан амалга 
оширилади: йўлкира ҳақлари ва бюджет субсидиялари.
 
Аммо, тариф таркибига инвестицион сарфлар киритилгани 
учун транспорт корхонаси зарурий жиҳозларни ўзининг ҳисобидан 
сотиб олади ва транспорт хизматларини шартнома асосида амалга 
оширади. Улар 5 йиллик муддатга тузилиб, бунда бюджет 
субсидияларидан 
ташқари 
транспорт 
хизмати 
кўрсатишга 
ўрнатилган шартларнинг бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги 
учун мукофот ёки жарима санкцияларини қўллашни назарда 
тутади. 
Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, транспорт тизимида 
бошқарувнинг маъмурий моделидан чегараланган рақобат ва 
давлат назоратидан холис моделларга ўтишда ҳам ижобий, ҳам 
салбий томонлар мавжудлиги билан характерланади. Жумладан, 
ижобий натижаларга ҳар бир шаҳарда танланган ўз моделининг 
бюджетдан олинадиган субсидиялар ҳажмини камайтиришга олиб 
келишини киритиш мумкин. Масалан, Лондонда субсидиялаш 
бўйича 80 фоиз, Буюк Британиянинг бошқа шаҳарларида – 100 
фоиз, Копенгаген ва Стокгольмда – 30 фоиз тежамкорликка 
эришилган. Бугунги кунда ушбу шаҳарларда Европадаги йўлкира 


848 
ҳақи тушумидан харажатларни қоплашнинг энг юқори даражаси 
кузатилмоқда (Буюк Британияда 80 фоиздан ортиқ ва Скандинавия 
мамлакатларида 50 фоиз атрофида). Салбий жиҳати эса, айни бир 
пайтда Париж (бошқарувнинг маъмурий модели)да ундан олинган 
натижа тескари бўлиб, 30 фоизни ташкил этиб, Европада энг кам 
кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. 
Транспорт фаолиятини ташкил этиш бутун жаҳонда маҳаллий 
ўзини-ўзи бошқариш органларининг функциясига асосланади. 
Маҳаллий ҳукумат органлари аҳолига транспорт хизматлари 
кўрсатишга жавобгар ва сафарлар буюртмачиси ҳисобланади. 
Шунингдек, хорижий давлатлар амалиётида аренда, лизинг, 
концессиялардан ёки акциядорлик жамиятларини яратиш каби 
шакл ва механизмлардан фойдаланилади ҳамда уларга аниқ 
белгиланган схема бўйича автобус маршрутларини конкурс 
(тендер)лар ташкил этиш орқали бириктирилади. Умуман олганда, 
жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, транспорт фаолиятини 
ташкил этишнинг асосий тўртта шаклини ажратиш мумкин: а) 
жамоат транспортида транспорт хизматлари кўрсатишга ҳуқуқи 
мавжуд ички (коммунал) ташувчилар институти; б) тендер 
шартномалари асосида маршрутга хизмат кўрсатиш ва, в) тендер 
шартномалари асосида маршрут тармоғини бошқариш субъектлари 
ҳамда г) эркин бозор шартнома шартларининг уйғунлашувига 
асосланган шакллар [4,7]. 
Кўпгина Европа мамлакатларида транспорт фаолиятини таш-
кил этишнинг кенг тарқалган кўринишларидан бири бу ички 
ташувчилар институти ҳисобланади. Улар коммунал мулк ҳисоб-
ланиб, бозорда етакчи ўринни эгаллайди ва ушбу шаклларнинг 
ҳуқуқий асослари турли йўналишларда алоҳида тарзда эътиборга 
олинади [10]. 
Транспорт (жамоат транспорти) тўғрисидаги Франция қонуни 
ҳукумат органларининг ташаббускорлигига устунлик бериш 
тамойилларига асосланади ва коммунал ташувларни амалга 
оширувчиларга йўловчи ташиш транспорти хизматларини 
кўрсатишда устунлик ҳуқуқи берилади. Ҳукумат ушбу хизматларни 
кўрсатишни бевосита ички ташувчилар, яъни шахсий транспорт 
хўжалиги тузилмаси ёки коммунал компанияга юклатиш 
борасидаги ҳуқуқдан мустақил тарзда фойдаланади. Бунда 
шартномани бажарилиш тартиби бошқа транспорт хизмати 


849 
кўрсатувчиларга ваколатни ўтказиш йўли билан амалга ошириш 
асосида олиб борилади. 
Транспорт (жамоат транспорти) тўғрисидаги Германия 
давлати қонуни бозорнинг ташаббускорлигига устунлик бериш 
тамойилларига асосланади ва транспорт хизматлари бозоридаги ҳар 
қандай ташувчига транспорт хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини 
тақдим этади [8]. Бу ҳуқуқ рухсат бериш тартибидан бошлаб, тизим 
доирасидаги барча босқичларга тегишли тартиб-қоидаларни қамраб 
олади ва белгиланган транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини 
тартибга солиб туради [9]. 
Россия давлати тажрибасини таҳлил қиладиган бўлсак, шуни 
таъкидлаш жоизки, транспорт соҳасига инвестицияларни жалб 
қилиш орқали давлат ва хусусий шерикчилик муносабатлари асоси-
да шаҳар маршрути тармоғида транспорт хизматлари кўрсатишни 
назарда тутади. Замонавий талқинда давлат ва хусусий шерикчилик 
бу – давлат ва хусусий бизнес ўртасидаги институционал ва 
ташкилий бирлашма бўлиб ҳисобланади [9,11]. Ҳуқуқий жиҳатдан 
ушбу лойиҳа ўзида ўзаро манфаатли ижара фаолияти шартномаси, 
яъни аралаш шартномани акс эттириб, таркибида ижара, пудрат 
ҳамда хизмат кўрсатиш шартномаларини мужассамлаштирган. 
Шартнома молиявий ижара (лизинг) ҳисобланмайди, чунки унда 
олди-сотди шартномаси унсурлари мавжуд эмас[5,6]. 
Умуман олганда, республикамиз транспорт хизматлари 
кўрсатишни ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланган 
ҳолда ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш муҳим 
амаҳамият касб этиб, келгусида бу борада қатор тадқиқотлар олиб 
боришни тақозо этади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish