Фойдаланилган адабиётлар:
1. Портер М. Э. Конкуренция. М.: «Вильямс» нашриёт уйи,
2001. 207-бет.
2.
Самируха В.И. “Минтақада қишлоқ хўжалик кластерларини
шакллантириш”.
3. Хамзаев Б. “Ўзбекистон Республикасинининг рақамли
трансформасияси стратегияси” Т.-2021.- 90 бет.
72
Дехканова Н.С. ТДАУ
ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ МАҲСУЛОТИНИНГ ҚИЙМАТ
ЗАНЖИРИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ
ИЛМИЙ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Тадқиқотнинг долзарблиги бозор муносабатларининг ривож-
ланиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва эришилувчанли-
гига қўйиладиган талабларнинг тобора ортаётганлиги билан шарт-
ланади. Кўрсатиб ўтилган сабаблар корхоналар озиқ-овқат саноати
маҳсулотини ишлаб чиқариш қиймат занжири иштирокчиларининг
бошқаришга нисбатан янгича ёндашувларини талаб қилади. Бундай
ёндашувлар хорижлик олимлар Т.В. Пономаренко, Ф.Д. Ларичкин,
К.В. Щетинина, И.А. Буданов, В.В. Голикова, А.А. Яковлев, С.Э.
Солдатова, Д.Б. Ефимов, О.У. Юлдашева, Г.Л. Багаев, В.Е. Про-
копцов, О.И. Юдин, Е.А. Шевченко, Т.В. Андреева, Е.В. Азимина,
М.К. Парас, Р. Пал, Д. Эквалл, О.Д. Фьелдстад, Ч.С. Сноуб, Ю.
Наухрия, М.С. Кулькарни ва С.П. Пандейларнинг ишларида ўз
аксини топган. Муаллифлар томонидан иқтисодиётнинг турли тар-
моқларида маҳсулотнинг қийматини яратиш, қиймат занжирларини
лойиҳалаш, қуриш ва бошқариш имконини берувчи механизмлар,
алгоритмлар ва моделлар таклиф қилинган бўлсада. бироқ бундай
моделларнинг самарадорлигини баҳолаш масалалари етарлича
тадқиқ қилинмаган, қиймат яратиш занжирларининг самарадорлик
кўрсаткичларини танлашга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмас,
маҳсулотнинг (жумладан озиқ-овқат саноати маҳсулотининг) қий-
матини яратиш занжирини бошқаришнинг самарадорлигини баҳо-
лаш учун тизимлаштирилган кўрсаткичлар тизими йўқ.
Озиқ-овқат саноати маҳсулотининг самарали қиймат яратиш
занжирларини қуришнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисоб-
ланади:
-
занжирнинг барча звеноларида (хомашё, ишлаб чиқариш ва
дистрибуция) ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
-
маҳсулотнинг ассортиментини кенгайтириш, унинг сифатини
ошириш, янги сотиш бозорларини (жаҳон бозорини ҳам ўз ичига
73
олган ҳолда) эгаллашга қодир бўлган инновацион маҳсулотларни
яратиш;
-
хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги рақобат пози-
цияларини кучайтириш, қўшилган қийматнинг ортиши ва унинг
структурасини оптималлаштиришни ўз ичига олган ҳолда уларнинг
фаолияти барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш, [1]
(Andreeva, 2011)
.
Шулардан келиб чиқган ҳолда энг авалло хўжалик юритувчи
субъектлар даражасида (микродаражада) қиймат яратиш занжир-
ларини таҳлил қилиш учун терминологик ва услубий аппаратни
кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.
В.И. Беляев, О.А. Оськинанинг қайд қилишича, маҳсулотнинг
қийматини яратиш занжирларини бошқаришда компанияларнинг
фаолият юритиш кўрсаткичларини қўллаш билан фақатгина бутун
занжирнинг эмас, балки унинг ҳар бир звеносининг ҳам фаолият
кўрсатишининг самарадорлиги ва натижавийлигини ўлчаш ва
баҳолаш зарур бўлади. Муаллифлар конкрет баҳолаш тизимини
эмас, бор-йўғи бир қатор мезонларни – тежамкорлик, самарадор-
лик, натижавийлик, этикликни таклиф қилишади, бу мезонларнинг
ҳар бири миқдор ва сифат кўрсаткичлари жамланмасини ўз ичига
олади [2]
(Belyaev, Oskina, 2018)
.
Е.В. Азиминанинг илмий ишида хўжалик юритувчи субъект-
ларнинг қиймат занжири доирасида фаолият кўрсатишининг сама-
радорлигини баҳолашда қийматга қаратилган ёндашувнинг моҳия-
ти очиб берилган [3]
(Azimina, 2018)
. Кўплаб самарадорлик мезон-
лари (харажатлилик, мақсадлилик, тизимлилик, мажмуавийлик)
мавжуд бўлгани ҳолда ягона кўрсаткич – қўшилган қийматдан
фойдаланиш мумкинлиги таклиф қилинади, у микродаражада
бошқаришнинг натижаларини баҳолаш имконини беради. Қўшил-
ган қийматнинг ортиши корхонанинг – қиймат занжири иштирок-
чисининг фаолият кўрсатиш самарадорлигининг асосий мақсадли
мўлжали ва мезони ҳисобланади.
Маҳсулотнинг қийматини яратиш занжирини бошқаришнинг
самарадорлигини баҳолаш учун қўшилган қийматнинг қўлланили-
ши шу билан изоҳланадики, қўшилган қиймат, бухгалтерия ҳисо-
боти кўрсаткичларидан фарқли ўлароқ, тармоқ маҳсулотининг қий-
матини яратишда олдинги ишларни ҳисобга олмасдан занжирнинг
74
барча иштирокчиларининг (звеноларнинг) самарадорлиги ва реал
ҳиссасини мажмуавий баҳолаш имконини беради [4]
(Andreeva,
Ermakova, 2011)
. Қиймат занжирининг звенолари томонидан
қўшилган қийматнинг шакллантирилиши расмда келтирилган:
Хомашё
звенолари
томонидан
қўшилган
қиймат
Ишлаб
чиқариш
звенолари
томонидан
қўшилган
қиймат
Дистрибуция
звенолари
томонидан
қўшилган
қиймат
Тармоқнинг
якуний
маҳсулотининг
чакана нархи
Истеъмолчи учун якуний маҳсулотнинг
қиймати
Do'stlaringiz bilan baham: |