Расм.
Тармоқ маҳсулотининг қийматини яратиш занжирининг звенолари
томонидан қўшилган қийматнинг шакллантирилиши схемаси
Озиқ-овқат саноати мисолида қўшилган қийматнинг шакллан-
тирилиши хомашё, ишлаб чиқариш ва дистрибуция звенолари жам-
ланмаси билан тақдим қилинган. Занжирнинг хомашё звенолари
тармоқларда фаолият юритадиган ташкилотларни бирлаштиради.
Ишлаб чиқариш звеноларига озиқ-овқат саноатининг барча тармоқ-
ларидаги (гўшт, сут, балиқ, ун-ёрма, макарон, нон-булочка, қандо-
лат, шакар, туз, ёғ-мой ва бошқалар) ташкилотлар киради. Дис-
трибуция звенолари умумий овқатланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари
билан улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари билан тақдим
қилинади. Шу боис бундай занжирнинг самарадорлигини баҳолаш
тизими унинг асосий звенолари кесимида кўрсаткичларни ўз ичига
олиши лозим.
Маҳсулотнинг қиймат занжирини бошқаришнинг самарадор-
лигини баҳолаш учун кўрсаткичлар тизимини шакллантиришга
нисбатан қўшилган қийматнинг динамикаси ва таркибини баҳо-
лашга асосланган ёндашув Т.В. Андреева, П.Е. Резкиннинг ишла-
рида очиб берилган [5, 6]
(Andreeva, 2012; Rezkin, 2018)
. Хусусан,
Т.В. Андреева томонидан озиқ-овқат саноати маҳсулотининг
қиймат занжирининг самарадорлигини баҳолаш учун қўшилган
қийматнинг аломатларини оптимал тарзда ҳасобга олувчи нисбий
кўрсаткичлар жамланмасини ҳисоблаш асосида ишлаб чиқариш
75
ресурсларидан фойдаланишни мажмуавий баҳолашни амалга
ошириш имконини берувчи инструмент сифатида “қўшилган
қийматнинг сифати” кўрсаткичи таклиф қилинган [5, 97-бет]
(Andreeva, 2012, с. 97)
.
Муаллиф қўшилган қийматнинг сифатини учта кўрсаткичлар
гуруҳи – қўшилган қийматнинг динамикаси, таркиби ва корхона-
нинг ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ёрдамида баҳолаш-
ни таклиф қилади [5, 101-103 бетлар]
(Andreeva, 2012, с.
101-103
).
П.С. Андреев қўшилган қийматнинг сифатини баҳолаш услубияти-
ни глобал қиймат занжирларига (globalvaluechains- GVC) нисбатан
қўллайди [8]
(Andreev, 2017)
.
М.А. Шишеловнинг илмий ишида тармоқ корхоналарининг
самарадорлигини фойда, сотишларнинг рентабеллиги, меҳнат
унумдорлиги, материалларнинг фойда келтирувчанлиги, фондлар-
нинг фойда келтирувчанлиги, битта ходим томонидан яратилган
солиштирма қўшилган қиймат кўрсаткичлари ёрдамида баҳолаш
таклиф қилинади [9]
(Shishelov, 2017)
.
Н.К. Борисюк, Л.А. Солдатова, А.В. Курлыкова саноат корхо-
наларининг самарадорлигини баҳолашнинг балл-рейтинг тизимини
таклиф қиладилар, у учта кўрсаткичлар гуруҳини ўз ичига олади:
моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги (материалта-
лаблик, материалнинг фойда келтирувчанлиги), асосий фондлардан
фойдаланиш самарадорлиги (фондталаблик, фондларнинг фойда
келтирувчанлиги), меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадор-
лиги (меҳнат унумдорлиги, меҳнатталаблик) [10]
(BorisyukN.K.,
SoldatovaL.A., KurlykovaA.V., 2019)
.
Қиймат яратиш занжирининг самарадорлигини баҳолаш учун
Ю. Наухрия, М.С. Кулькарни ва С. Пандей мувозанатланган кўр-
саткичлар тизимидан фойдаланганлар [11]
(NauhriaY., KulkarniM.S.,
PandeyS., 2018)
. Қиймат яратиш занжирининг самарадорлигини
таҳлил қилиш учун шунга ўхшаш ёндашув Е.А. Шевченконинг
ишида келтирилган, бу ерда кўрсаткичлар қуйидаги йўналишлар
бўйича гуруҳлаштирилган: бизнес-жараёнларнинг самарадорлиги,
занжирнинг рақобатбардошлиги; занжир звеноларининг сарф-
харажатлари; бозор таклифининг дифференциалланиш даражаси;
занжирнинг фаолият кўрсатиши натижаси сифатида ташкилотнинг
76
таклифининг (товарлар, хизматларни) истеъмол қиймати (рақобат-
бардошлиги) олинган [12]
(Shevchenko, 2014)
.
Россиялик олимлар Е.Л. Логинов, А.А. Шкута қўшилган қий-
матни шакллантирувчи глобал ва маҳаллий кооперацион занжирлар
тушунчасини киритганлар, ихтисослашув ва ресурслар бўйича
ўзаро боғланган ишлаб чиқариш ва транспорт қувватларининг
жамланма структурасини оптималлаштириш учун уларни бошқа-
риш механизмларини тадқиқ қилганлар, шунингдек кооперацион
боғланишлар доирасида рақобатбардошлик мезонлари бўйича кўп
агентли оптималлаштириш тамойилларини кўриб чиққанлар [13]
(Loginov, Shkuta, 2018)
.
Глобал ва минтақавий қиймат яратиш занжирларини шакллан-
тириш жараёнларини, шунингдек трансмиллий компаниялар томо-
нидан шакллантирилган занжирларнинг структураларини тадқиқ
қилиш натижалари Дж. Экхардт ва К. Лининг илмий мақоласида
келтирилган. Муаллифларнинг қайд қилишича, бу корпорациялар-
нинг фойда келтирувчанлиги экспорт учун ёпиқ бўлган ёки
чекланган бозорларга кириш, ишлаб чиқаришни (босқичларни)
чегарадан ташқарига кўчириш имконияти каби афзалликлар билан
боғланади [17]
(Eckhardt, Lee, 2018)
.
Бунга қарама-қарши ёндашув Q. Zhu, H. Krikke, M.C.J. Caniels
томонидан таклиф қилинган. Бу олимлар интеграцияланган ташки-
лотларнинг қиймат яратиш занжирининг самарадорлиги мижоз-
ларга хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги ва инновацияларнинг
самарадорлигига боғлиқ бўлади, бунда бу параметрларнинг ортиши
интеграцион структураларнинг звеноларининг ичида ташкилот-
лараро ўқитишнинг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади
деган хулосага келганлар [18]
(Zhu, Krikke, Caniels, 2018)
. Минта-
қалар даражасида кластер ёндашувларини, импортнинг ўрнини
босиш сиёсатини амалга ошириш, иқтисодиётнинг барча тармоқла-
рида интеграцияланиш ва глобаллашув жараёнларини тезлаштириш
қиймат занжирининг турли звеноларида фаолият кўрсатувчи
алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар (ташкилотлар, корпорация-
лар, холдинглар ва бошқалар) даражасида тармоқ маҳсулотининг
қийматини шакллантириш бўйича мавжуд назарий-услубий қоида-
ларни умумлаштириш учун олд йўлланмалар бўлиб ҳисобланади.
Мамлакатдаги
бизнес-структуралар
тармоқ
маҳсулотининг
77
қийматини яратиш қиймат занжири доирасида интеграцияланиш ва
глобаллашув жараёнларининг таъсири остида нафақат битта мин-
тақа чегараларидан, балки мамлакат чегараларидан ҳам ташқарига
чиқади. \
Мамлакатимиздаги ва хориждаги олимларнинг маҳсулотнинг
қиймат занжирини бошқаришнинг самарадорлигини бошқаришга
нисбатан услубий ёндашувларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш
асосида шу нарса аниқландики, таклиф қилинган услубиятлар
жараёнли ёндашувдан тўлақонли даражада фойдаланмайди ва
қоидага кўра, занжирнинг алоҳида звеноларининг самарадорлигини
эмас, бутун занжирнинг самарадорлигини тадқиқ қилади. Аниқлан-
ган камчиликларни ҳисобга олиш билан озиқ-овқат саноати мисо-
лида хўжалик юритувчи субъектлар даражасида қиймат занжири
самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди,
бу тизим жараёнли ёндашув, қўшилган қиймат концепцияси ва
занжирнинг асосий звенолари (хомашё, ишлаб чиқариш ва дистри-
буция звенолари) кесимида мувозанатланган кўрсаткичлар тизи-
мига асосланади (жадвал).
Мавжуд услубий ишланмалардан фарқли ўлароқ, таклиф
қилинган кўрсаткичлар тизими ташкилотнинг бошқарув аппаратига
асосий бизнес-жараёнларга мувофиқ ва қўшилган қиймат асосида
ҳар бир звено – озиқ-овқат саноати маҳсулотининг қийматини
яратиш занжирининг қатнашчиси фаолиятининг самарадорлигини
ҳар томонлама баҳолашни амалга ошириш имконини беради. Кўр-
саткичлар тизимини шакллантиришда ташкилотнинг инвестицион
ва инновацион сиёсатининг самарадорлигини баҳолашга, шунинг-
дек озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини яхшилашга қилинган
харажатларнинг самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қара-
тилган. Бошқариш жараёнининг самарадорлик кўрсаткичлари тизи-
мига қўшилиш маҳсулотнинг қийматини шакллантиришда жараён-
ли ёндашувга таяниш билан мажмуавий тарзда занжирдаги “тор”
жойларни аниқлаш, келгусида уни ривожлантиришнинг стратегик
йўналишларини аниқлаш (интеграция, диверсификация, аутсор-
синг), харажатларни оптималлаштириш, маҳсулотнинг сифатини
яхшилаш ва ташкилотнинг (корпорациянинг) рақобатбардош-
лигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини
беради.
78
Хорижлик олимларнинг маҳсулотнинг қиймат занжирининг
самарадорлигини баҳолаш бўйича мавжуд назарий-услубий ишлан-
маларни таҳлил қилиш қуйидаги муаммоларни аниқлаш имконини
берди:
-
қиймат яратиш занжирларининг самарадорлик кўрсаткич-
ларини танлашга ягона ёндашувнинг йўқлиги;
-
муаллифлар томонидан таклиф қилинган кўрсаткичлар етар-
лича тизимлаштирилмаган, етарлича таркиблаштирилмаган, унинг
қийматини яратиш жараёнида маҳсулотнинг тармоқ ва ҳудудий
мансублигини ҳисобга олмайди;
-
жараёнли ёндашувдан тўлақонли даражада фойдаланил-
майди, бу қиймат занжирининг алоҳида звеноларининг самарадор-
лигини баҳолаш имконини бермайди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, муаллиф томони-
дан тадқиқот мавзуси бўйича назарий жиҳатларни умумлаштириш
асосида
Do'stlaringiz bilan baham: |