Радиал маршрутлар
юклар бир жўнатувчидан бир неча
олувчиларга ёки аксинча, бир қанча жўнатувчилардан ягона
олувчига ташилганда қўлланилади. Бунда ҳаракатланувчи состав
юкни жўнатувчидан олувчига етказиб бергандан кейин қайтишда
юксиз келади. Жўнатувчи ва олувчини боғлайдиган маршрут
схемаси
юк ташиш линияси
дейилади. Шундай қилиб, юк ташиш
линиялари ягона пунктга йиғилиш ёки ягона пунктдан тарқатилиши
мумкин. Бундай схемаларни мос равишда
йиғиладиган
ёки
тарқаладиган
радиал маршрутлар дейилади (1 ва 2-расмлар).
1-расм Йиғиладиган радиал
маршрутлар.
2-расм Тарқаладиган радиал
маршрутлар.
Радиал маршрутлар системаси деб, бирор иқтисодий
региондаги юклар ташишни амалга ошириш учун керак бўладиган
маршрутлар комплексига айтилади. Бошқача айтганда, радиал
маршрутлар системаси маълум бир территориядаги ҳамма
661
корхоналар ва ташкилотлардан кетадиган ҳамда уларга келадиган
юкларни ташишнинг радиал схемаларини ўз ичига олади.
Рационал маршрутлар тузиш
бу юқори даражадаги йўлдан
фойдаланиш коэффициентини таъминлайдиган пунктлараро юриш
ёки юк ташиш линиялари кетма-кетлигини аниқлашдан иборатдир.
Демак, рационал маршрутлар радиал маршрутларнинг айрим
линияларини ўзаро бирлаштириб тузилади. Аммо юқорида таъкид-
лаганимиздек, бундай маршрутларда ташилаётган юклар ҳажми
умумий ташиш ҳажмининг жуда кам қисмини ташкил этади.
Радиал маршрутлар юк ташиш халқ хўжалигининг турли
тармоқларида ниҳоятда кенг қўлланилади. Қишлоқ хўжалигига оид
юклар (пахта, чигит, буғдой, қанд лавлаги, картошка, минерал
ўғитлар, машиналар ва уларнинг қисмлари), қурилиш материаллари
(бетон, цемент, инерт материаллар, темир-бетон маҳсулотлари),
қайта ишлаш саноати маҳсулотлари ва шу каби кўплаб юклар
радиал маршрутларда ташилади.
Радиал маршрутларда юк ташишни планлаштириш ўзига хос
хусусиятларга эга. Уларни кўриб чиқайлик.
1. Планлаштириш маълум бир юк олувчи ёки жўнатувчи
миқёсида ташиладиган юклар бўйича амалга оширилиши мумкин.
Масалан, маълум бир пахта заводига тайёрлов пунктларидан пахта
ёки ёғ-мой комбинатига пахта заводларидан чигит ташиш ёхуд
ғишт заводидан қурилишлар ва станцияларига ғишт етказиб бериш
ва шу кабилар. Бунда юк оқимларини оптималлаштириш
масаласини ечиш натижасида маълум бир территориядаги ҳар бир
олувчи ёки жўнатувчилар учун тегишли юк берувчи ёки
истеъмолчи пунктлар белгиланган бўлади. Бундан ташқари
планлаштирилган маршрутларда юк ташишни амалга оширувчи
АТК лари аниқланади.
Кунлик юк олиш ёки жўнатиш ҳажмларининг нотекислиги
бажарилиши лозим бўлган транспорт ишининг вақт мобайнида
ўзгариб туришини тақозо қилади. Бу эса автотранспорт
воситаларига бўлган эҳтиёжни кунлар бўйича ҳар хил бўлишига
олиб келади. Юк ташиш алоҳида жўнатувчи ёки олувчи миқёсида
планлаштирилганда транспорт ишига бўлган нотекис эҳтиёжни
таъминлаш имкониятлари бирмунча чекланган бўлади.
2. Марказлашган юк ташиш системасида маълум район ёки
тармоқ миқёсидаги ҳамма жўнатувчи ва олувчиларни ўз ичига
662
оладиган план тузилади. Бунда маълум региондаги транспорт
ишларини бажаришда иштирок этадиган ҳамма АТКлар учун энг
самарали ташиш плани тузишга ҳамда айрим корхоналарни
транспорт хизматига бўладиган эҳтиёжларининг мавсумий
нотекисликларини таъминлаш имкониятлари ошади.
3. Радиал маршрутлар турли масофали линиялардан иборат
бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳар хил юк кўтарувчанликка эга бўлган
ҳаракатланувчи составлар қўллаш мумкин. Юк ташиш линиялари-
нинг масофаси бир томондан, бу линияларда энг самарали
ишлатилиши мумкин бўлган ҳаракатланувчи состав турларини
белгиласа, иккинчи томондан эса чекланган сондаги автомобиль
паркининг линияларга тақсимланишига қараб олувчига етказила-
диган ёки жўнатувчидан олиб чиқиладиган юк ҳажмларини белги-
лайди. Шундай қилиб, чекланган сондаги ҳаракатланувчи состав
паркини маълум районнинг радиал маршрутлар комплексидаги
айрим линиялар бўйича шундай тақсимлаш керак бўладики, бунда
истеъмолчиларнинг юк ташишга бўлган эҳтиёжи бутунлай қонди-
рилсин ёки бажарилмаган ташиш ҳажмлари учун истеъмолчилар
йўқотадиган самардорлик ҳамда транспорт ишлари харажатлари
энг кам бўлсин .
4. Айрим линияларда ишлайдиган ҳаракатланувчи составлар
сони исталганча катта ёки кичик бўлиши мумкин эмас. Чунки
линияларга тақсимланган автомобиллар сони жўнатувчи ёки қабул
қилувчи пунктларнинг ортиш ёки тушириш имкониятларидан
ошмаслиги ҳамда шу имкониятлардан тўлароқ фойдаланадиган
даражада бўлишлари керак.
5. Аксарият ҳолларда автомобиль паркининг линиялар
бўйича тақсимланиши ҳар бир ҳаракатланувчи составни бутун кун
мобайнида фақат бир линияда ишлашини тақозо қилади. Юк
ташиш масофаси 65-90 кмлик линияларда бир айланиш вақти
кунлик иш вақтидан кичик, икки марта айланиш вақти эса жуда
катта бўлади. Шунинг учун иккинчи айланиш учун автомобиль
бошқа линияга жўнатилиши мумкин. Жўнатиладиган линиянинг
масофаси шундай бўлиши керакки, автомобиль биринчи ва
иккинчи айланиш вақтлари йиғиндиси кунлик иш вақти атрофида
бўлсин.
Юқорида баён этилган тафсилотлар шуни кўрсатадики, радиал
маршрутларда юк ташишни планлаштириш ўз моҳияти билан
663
оптималлик функцияси ва чеклаш тенгламаларига эга бўлган
экстремал масаладир. Бунда оптималлик функцияси ва чеклаш
тенгламаларига чизиқли характерга эгадир. Шундай қилиб, радиал
маршрутларда юк ташишни планлаштириш масалаларини чизиқли
программалаштиришнинг моделлари кўринишига келтиришимиз
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |