"
Логистика ва
иқтисодиёт" илмий электрон журнали
http://economyjournal.uz/
tahririyat?lang=uz
http://economyjournal.uz/maqola/Maqolalar_2021_3_son.pdf
6. Ковалев И. А. Автоматизация процесса управления
перевозками массовых грузов кольцевыми маршрутами: автореф.
дис... канд. техн. наук: 05.22.08: Екатеринбург, 2007. - 23 с.
7.
Войтинков С.C. Совершенствование оперативного
планирования перевозок грузов помашинными отправками в
городах. Диссертация на соискание учёной степени кандидата
технических наук. Иркутск 2011. 233 c.
8. Мочалин СМ. Научные основы совершенствования теории
грузовых автомобильных перевозок по радиальным маршрутам:
Монография/ СМ. Мочалин; Омск: Изд-во ”Вариант-Сибирь”, 2003.
- 246 с.
516
Қўзиев А.Ў. (Термиз давлат университети,
т.ф.н., доцент)
Ўроқов А.А. (Тошкент давлат техника университети
Термиз филиали талабаси)
ҲУДУДДАГИ ОҚИМЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШДА
МУЛЬТИМОДАЛ ТАШИШНИ ҚЎЛЛАШ
Транспорт хизматлари бозорини замонавий босқичда ривож-
лантиришнинг шаклланган инфратузулмаси халқаро транспорт
коридорларини ҳисобга олган ҳолдаги мультимодал транспорт
тармоғидир [1].
Мультимодал ташиш-бир объектни ягона шартнома асосида
камида икки транспорт тури билан ташишлардир. Мазкур
ностандарт ёндошув ташишни амалга оширувчи мультимодал
транспорт оператори (МТО) вазифасини бажаради ва транспорт
воситалари сони ва туридан қатъий назар барча ташишлар учун
жавобгардир. Бунда ижрочи, яъни операторда барча транспорт
турлари воситалари мавжуд бўлиши шарт эмас.
Мультимодал ташишнинг асосий фарқли жиҳати ташиш учун
жиҳозлар ва қўшимча ҳужжатлар айланиши шунингдек ташиш
муддати ва нархининг ошиши ҳисобланади. Мазкур ташиш тури
бутун логистик тизимни режалаштириш ва ташкил этишда
мураккаб ҳисобланади.
Ногабарит ва оғир вазнли юкларни жўнатувчидан истеъ-
молчига етказиб беришда мультимодал ташиш [2] (Petraška, A.,
Palšaitis, R., 2012) асосий усуллардан бири сифатида кўрсатилган.
Мультимодал
ташиш
маршрутларини
режалаштириш
муаммолари кўпгина тадқиқотларда ўрганилган ва аксарият
тадқиқотларда таннарх, вақт, риск ва экологик муҳофаза нуқтаи
назаридан оптималлаштиришга эътибор берилган (Chang, T.-S.,
2008; Sawadogo, M., Anciaux, D., Roy, D., 2012; Xiong, G., Wang, Y.,
2014; Sun, Y., Lang, M., Wang, D., 2016; Dib, O., Moalic, L., Manier,
M.-A., Caminada, A., 2017; Fazayeli, S., Eydi, A., Kamalabadi, I.N.,
2018).
Мультимодал
ташиш
маршрутларини
режалаштириш
масалаларида қисқа йўл алгоритми (KSP)дан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади ва оптимал ечимлар олишда самара беради.
517
Қисқа йўл алгоритми (KSP) афзалликларга эга бўлиб, у оптимал ва
барқарор (стабил) ечимлар олади.
Шундай қилиб, мазкур ишда бир нечта схема олиш учун KSP
алгоритми мультимодал ташишнинг кўпмаршрутли масаласини
ечиш учун фойдаланилади.
Узун ўлчовли ва ногабарит юкларни мультимодал ташишнинг
кўп маршрутли масаласини ечишда транспорт тармоғи вертуал
тармоқга ўзгартириш, яъни кўп призмали тармоқ кўринишдаги
ечимга олиб келинган ва Yen, J.Y. алгоритми такомиллаштирилган
[3].
Бу метод транспорт тармоғини кўпқаватли призмалар
комбинациясига ўхшаш шакл билан виртуал тармоқга ўзгартириши
мумкин. Фараз қиламиз, мультимодал ташиш m транспорт
турларини, қайта юклаш учун ҳар бир узел m виртуал узелга
бўлинган.
Сурхондарё вилоятининг ер усти-автомобил ва темир йўл
транспорти мультитармоғини шакллантиришнинг умумий схемаси
ишлаб чиқилган, мазкур тармоқда юк оқимини оптимал тақсимлаш
масаласига эътибор қаратилган [4].
Юқорида қайд этилган масалаларга катта эътибор берилишига
қарамасдан, бу борада ўз ечимини кутиб турган кўплаб муаммо ва
масалалар мавжуд.
Жумладан, ҳудуд доирасида ташиш оқимлари ва транспорт
тармоғини оптималлаштириш ҳамда уларни истиқболда оптимал
ривожлантириш, мультимодал ташиш масаласини қўйилиши,
математик моделини асослаш ва ечиш услубларини ишлаб чиқиш
ёки танлаш масалалари бугунги куннинг долзарб масалалари бўлиб
турибди.
Мультимодал ташишни ташкил этишдаги асосий мураккаб-
ликлар қуйидагилар ҳисобланади: биринчидан, ҳар хил транспорт
турлари ўзароҳаракати ва ишни мувофиқлаштириш жараёни,
иккинчидан, юридик-ҳуқуқий муносабатлар, учинчидан, доимий
йўналишларнинг етарли эмаслигидир.
Мавзуни ёритишда
математик усуллар, мультитармоқ,
графлар назарияси ва статистик таҳлил ва бошқа усуллардан
фойдаланилган.
Мақолада икки транспорт турларини ўз ичига олувчи
транспорт тармоғида ташишни ташкил этиш тавсия этилади.
518
Шунинг учун юк оқимини оптималлаштириш кенгайтирилган ягона
ер усти транспорт мультитармоғида амалга оширилади. Ягона
транспорт мультитармоғи оддий тармоқдан бир нечта транспорт
участкалари ва қўшимча (фиктив) узеллари борлиги билан фарқ
қилади. У қуйидаги тартибда тузилади. Ҳар бир транспорт
турларининг мавжуд пунктлари (жўнатиш, қабул қилиш,
иқтисодий-техникавий,
ўтказиш
қобилияти
ва
бошқа
кўрсаткичлари бўйича) графанинг узеллари сифатида кўрсатилади.
Ҳар хил транспорт турлари туташган манзиллар, яъни бир
транспорт туридан бошқасига қайта юклаш имконияти мавжуд
бўлган пунктлар мос равишда бир нечта манзиллар кўринишда
тасвирланади, бу оқимларни “эшикдан-эшикгача” етказишдаги
транспорт харажатларини тўлиқроқ ҳисобга олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |