Ш.С.ҚУРБОНОВ
Термиз давлат университети
МАЙДА ПАРТИЯЛИ ЮК ОҚИМЛАРИНИ
АВТОМОБИЛЛАРДА ТАШИШДА ЛОГИСТИК
КЎРСАТКИЧЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
УДК:372(575.1)072.
Мазкур моқолада майда ҳажмдаги юк оқимларини истеъмол
манзилларига етказишнинг рационал кетма-кетлигини аниқлаш ва
транспорт воситаси юк кўтарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда
истеъмол манзилларини маршрутларга киритиш масаласи ечилган,
бу каби масалаларни ҳал этишда Кларк-Райт усулини амалиётда
қўлланилиш имкониятлари кўрсатилган ва аниқ масала ечилган.
Калит сўзлар: майда партияли, юк, маршрутлаштириш,
рационал, истеъмолчи, транспорт харажатлари, метод, даст-
лабки режа, алгоритм, радиал маршрут, маршрутларни
бирлаштириш, юк кўтарувчанлик.
Аннотация: В данной статье рассматривается вопрос
определения рациональной очередности объезда доставки
мелкопартионных грузов до пунктов потребителей и включения
пунктов потребителей в маршруты с учетом грузоподъемности
транспортного средства. Показаны возможности применения
474
метода Кларка-Райта на практике при решении подобных задач и
решена конкретная задача.
Ключевые слова: мелкопартионных, груз, маршрутизация,
рациональный, потребитель, транспортные расходы, метод,
исходный план, алгоритм, радиальный маршрут, комбинация
(воссоединение, объединение) маршрутов, грузоподъемность.
Ўзбекистон Республикасида ташиладиган юкларнинг 88,7%
дан ортиғи автомобиль транспортида ташилади
13
. Shu bilan birga,
transport xarajatlarining 32 foizi kichik qismlarga to‘g‘ri keladi [2]. Shu
bilan birga, avtoulovlarning kichik hajmli yuk tashish samaradorligi
unchalik yuqori emas. Bu asosan marshrutlash muammosini hal
qilishning murakkabligi bilan belgilanadi.
Юк
автомобили
транспорти
иши
самарадорлигини
баҳолашда ташилаётган юкларнинг майда партиялилигини ҳисобга
олиш зарурлиги Л.В. Канторович [1] томонидан таклиф этилган.
Майда партияли ташишни маршрутлаштириш-бу юк ва
йўловчиларни бир пунктдан бир неча манзилларга кетма-кет
рационал тарқатиш ёки йиғиш маршрутларини тузиш демакдир.
Математик моҳиятига кўра бу масала бир неча манзилларни ўзаро
боғлайдиган схемани аниқлашдан иборат бўлиб, бунда бошланғич
ва охирги пунктлар ягона бўлиши ҳамда қолган манзиллардан
фақат бир марта ўтилиши лозим. Энг оддий кўринишда бу масала
математиканинг классик “коммивояжер масала”сига келтирилади.
Бунда ташиш жараёни юкни автотранспорт воситасига ортиш
ва жўнатиш, юкланган автомобилни жўнатувчи манзилдан қабул
қилувчи манзилга ҳаракатлантириш, юкни тушириш ва қабул
қилиш ҳамда автомобилларни яна юк жўнатиш манзилига кейинги
қатновни бажариш учун ҳаракатлантириш жараёнларини ўз ичига
қамраб олади.
Тадқиқотнинг долзарблиги шундан иборатки, майда ҳажми
юкларни ташиш усулларини такомиллаштириш иқтисодий ечим-
ларнинг илмий даражасини ошириш ва транспорт харажатларини
камайтиш имконини беради.
13
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистонда транспорт ва алоқа, 2015-2019 й.
Статистик тўплам, Тошкент.-154 б.
475
Демак, тадқиқот мақсади: маршрутлаштириш масаласини
ечишда Кларк-Райт усулини кўриб чиқиш; амалиётга қўллаш
бўйича тавсиялар бериш ҳисобланади.
Автотранспортни маршрутлаштириш муаммолари (Vehicle
Routing Problems, VRP) амалиётда кенг қўлланилувчи комбина-
торли оптималлаштириш доирасидаги фундаментал муаммо ҳисоб-
ланади. Автотранспортни маршрутлаштириш юк ташиш ва
товарларни охирги истеъмолчиларга етказиш билан бевосита
боғлиқ бўлган корхоналарнинг логистик режаси асосида шакллан-
тирилади. Транспорт оқимларини маршрутлаштириш масаласини
ечишнинг янги самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга
қўллаш автотранспорт корхоналари харажатларини камайтириш,
хизмат кўрсатиш сифатини ошириш транспорт воситаларининг
кутиш вақтини камайтириш ва ҳ.к. имкониятларини таъминлайди.
Автотранспортни маршрутлаштириш масаласи 1959 йилда
Джордж Данциг ва Джон Рамсер томонидан таклиф этилган [2]
бўлиб, транспорт, тарқатиш ва логистика соҳасидаги муҳим масала
ҳисобланади.
Кейинги йилларда савдо тармоқларининг ривожланиши, катта
шаҳарларда аҳоли сонининг ўсиши, мамлакатимизда транспорт
инфраструктурасининг тараққий этиши ҳудуддаги транспортли
ташиш структурасини оптималлаштиришнинг янги самарали
ахборот ҳисоблаш технологияларини ишлаб чиқишни тақоза
этмоқда.
Маълумки, энг қисқа боғловчи тармоқ асосида маршрутлар
тузилганда бир-бирига боғлиқ бўлган икки масала кетма-кет
ечилади:
1) манзилларга юк олиб боришнинг рационал кетма-кетлигини
аниқлаш;
2) автомобил юк кўтарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда
пунктларни маршрутларга киритиш.
Кларк–Райт методи бу икки масалани биратўла ечишга имкон
беради, яъни ҳар хил юк кўтарувчанликка эга бўлган
ҳаракатланувчи таркиблар учун рационал маршрутлар тузилади.
Методнинг моҳияти қуйидагидан иборат.
Биринчи навбатда юк ташишнинг дастлабки режаси тузилади.
Бунда ҳар бир олувчига алоҳида маятник (радиал) маршрут ажра-
тилиб, ташиладиган юк миқдорига мос келадиган кўтарувчан-
476
ликдаги автомобил ажратилади (1-расм). Кейинги итерацияларда
иккита маятник маршрут ўзаро жуфтлаштирилади ва натижада
тарқатиш маршрути ҳосил қилинади (2-расм). Қолган маятник
маршрутлар ва тарқатиш маршрути ўзаро бирлаштирилади ва
бунда шундай вариант танланадики, жуфтлаштириш натижасида
ташиш харажатлари максимал камайсин. Агар кейинги ҳар қандай
жуфтлаштириш натижасида харажатларни камайтириш мумкин
бўлмаса ёки бирлаштириб топилган маршрутдаги ташиш хажми
ҳаракатланувчи таркиб юк кўтарувчанлигидан ошиб кетадиган
бўлса, бунда ечиш жараёни тўхтатилади ва топилган режа оптимал
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |