III Международная научно-практическая конференция
288
III International Scientific and Practical Conference
ЭКОЛОГИЯ ОЛАМИНИНГ ОНКОЛОГИК ВА СТОМАТОЛОГИК
КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ ЎРНИ.
Сабуров Ғ.Т., Дилмуратова Н.А., Саттаров Д.,
Аллаберганов Қ., Машарипов Э.Ю.
Нукус КТМП ва Урганч ТБси
Мавзунинг долзарблиги:
Саротан дунёдун аҳолиси орасида ўлимга
сабабчи касалликларнинг биридир. Иммун системаси сусайганда инсон
танасидасаратон хужайралари кўпайиб, бошқа тўқималарга тўғридан-тўғри
ҳужайралар орқали ёки лимфа тизими орқали тарқалиб,организмни
исканжасига олади.Ҳаётнинг олтин қоидаси зарурат- тараққиёт калити. Жаноби
пайғамбаримиз с.а.в. инсон саломатлигини асрашни “Ҳар бир касалликка даво
бор, Аллоҳ ерга касалликни ва шифосинини юборади.касалликларингизни
давосини топиб даволанинглар” деган муборак марҳаматлари олимларга далда
бўлиб, тиббиёт соҳасида изланишига мадад бўлди. Касалликларни даволашда
табиий усуллар ва кимёвий тажрибалар ўтказиш билан даво чораларни
излашига туртки бўлди. Табиат азалий ва абадийдир. Инсониятга соғлигига ва
турмушига холис хизматчи. Бугун дунё цивилизацияси билан ҳам қадам
бўлишни илму-фан тарққиётисиз ва бунёдкорликсиз таъсаввур қилиб
бўлмайди. Экологик-тиббий тарбия ва тиббий саводхонлик билимлари
саломатликка эришишда камарбаста бўлади.
Мавзу мақсади:
Маълумки онкологик касалликлардан вафот
этаётганлар, юрак қон томир системаси касалликларидан кейинги ўринни
эгаллайди.Стоматологик касалликнинг у-бу тури билан одамларнинг қарайиб
90% оғринади (88-92% тиш кариеси тарқалган).
Инсонда иммун тизими бузилганда танасидаги саратон ҳужайралари
кўпайиб, бошқа тўқималарга тўғридан-тўғри ҳужайралар, лимфа тизими ва қон
орқали тарқалади,бугунги кунда 100 ортиқ тури инсон ҳаётига хавф солмоқда.
ЖССТ маълумотига қараганда онкологик касалликлар учраши яшаётган
мамлакатининг иқтисодий барқарорлиги ва ғамғурлиги билан боғлиқ.
Мамлакатимизда статистик маълумотларга кўра аёллар орасида энг кўп
учрайдигани сут бези ва ундан кейин бачадон бўйни раки бўлиб асосан 21-55
ёшларда учраши аянчли. Профилактик кўриклар жароёнини кучайтириш ва
эмлаш ишларининг давом этилиши бу касалликни ҳам тиббиёт назоратга олиш
ва бошқаришни уддалай бошлади. ЖССТ маълумотига кунига чекадиган
эркакларда ҳиқилдоқ раки-6,оғиз бўшлиғи-10 ,қизилўнгач раки эса-11 баравар
учрайди.ибн Сино ўз давридаёқ “саратон аниқланса бошланғич даврида ўз
ҳолида сақлаш ва даволаш мумкин,аммо ривожланиш босқичига ўтса даволаб
бўлмайди, дея таъкидлаган. Ҳозир замонавий тиббиёт тилида аллома
саратоннинг сабаблари деб: ташқи муҳит, ҳаво, сув, қуёш ва овқатланиш
таъсири дея ҳисоблаган. Буюк олим ва ҳаким саратонни тиббиёт тилида
айтганда бир аъзодан бошқа аъзога ўтиб “метастаз” бериб тарқалиб, одамни
ҳалок қилишини ўз асарларида битган.