Bog'liq 1620769289505 III онлайн конференция Ташкент 2021
III Международная научно-практическая конференция 287
III International Scientific and Practical Conference дунё”илмий академияси фахрий профессори Ж.Ҳ.Мадиев “Экологик
онг,экологик маданият билан яшайлик” мавзусида давра суҳбати уюштирди.
Суҳбатда соф экологик муҳитнинг саломатликдаги ўрни ва чекишнинг зарари
тўғрисида тўхталиб, давра суҳбати якунида савол-жавоб тугагач саноториямиз
кутубхонасига китобларидан совға қилди.Чекишга қарши кураш доимий иш
кунимиз режасидан жой олган дастур бўлиб қолади. Кашандалик тарихига
назар ташласак: 1492 йилнинг 3-августида сайёҳ Х. Колумб Ҳиндистонга
уммон орқали айланиб бораман деб йўлга тушади. Сайёҳ сувда роса 70 кун ва
12 октябрда ўзи билмаган ҳолда замондошлари орасида илк бор Америка
қитъасига бориб қолади. Маҳаллий халқ ҳиндлар аллақандай ўсимлик япроғини
трубкага тиқиб, ўраб-тутатиб, тутунни ичига тортиб яна қайтариб ҳавога
пуфлашарди. Айрим манбаларда ҳўл япроғини ҳидлашиб, меҳмонларга ҳам
таклиф қилишади. Рад этиш душманлик белгиси деб билган Х. Колумб
матрослари ҳам баҳам кўришади. Ҳиндлар “табако” деб унинг трубкасини
аташарди. Тахминларга кўра тамаки сўзи шу “табако” сўзидан тарқалган.
Тамаки уруғининг тарқалиши ва чекишга Х. Колумб матрос ва хизматчилари
беминнат “хизмат” қилган. 1560 йили Француз олими Жон Нико Португалияда
элчилик фаолиятида мамлакат қироличаси Екатерина Медичи доимий бош
оғриғи (мигрень) га дучор эди. Элчи қироличага тамаки ўсимлиги япроғини
ҳидлаб юришни тавсия этди. Қиролича дарддан қутилади, - аммо хумори бўлиб
қолади. Никотин атамаси олим Ж. Нико исми билан боғлиқ, кейинги 5 асрда ер
курраси аҳлини забт этди. Унинг зарарли эканлигини олимлар ва давлат
бошилар сезди, чора – тадбир қўллайди, - аммо тарқалиб ижтимоий ҳаётга
сингиб улгурди.
Хулоса. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Еврокамиссия хулосасига
кўра ўлимга олиб келувчи экологик омиллар деб “Ҳавонинг ифлосланиши ва
шовқин” ни ҳисоблайди. Экосон “президенти таҳлилий баёнотида инсон
саломатлигига салбий таъсир қиладиган омилларнинг 40% атмосфера борлиғи
ҳавонинг бузилиши экан. Биргина чекувчининг “ҳисса” си билан бани –
башарият соф экологик ҳавога сигарет тутунидан чиққан 4000 минг хилдаги
зарарли тутунлар қоришган ҳаводан нафас олишга маҳкум. Умум халқ мулки
тоза экологик ҳавога бундай салбий “туҳфа” пуркаш, - ўз борлиғи ва ўзи –
ўзгалар соғлигига кушандалик эканлигини уқтириш. “Агар одамлар табиатга
нисбатан лоқайд муносабатда бўлсалар, унинг қонун -қоидаларини қўпол
бузсалар, бир кун келиб табиат улардан ўч олади, - ўшанда ҳеч қандай куч уни
тўхтата олмайди” – дея бонг урган Абу Райҳон Берунийнинг огоҳлантиришини
унутмайлик. Ўзимиз ва ўзгалар саломатлигини асраш учун табиат софлигини
сақлаш учун чекиш иллатига яқинлашмайлик.