Мавзунинг долзарблиги:
Кашанда сигарет тутуни билан таркибида
саломатлик учун хавфли бўлган 200 дан ортиқ бўлган моддларни: никотин, ис
гази, бутан, кадмий, метан, маргумиш, аммоний кабиларни пуркайди. Булар эса
инсон организмига автомобил тутинидан 4 баравар заҳарли таъсирга
эга.Сигарет тутинидаги ис гази СО (0,5-1%) ўпкадан организмларни кислород
билан таъминловчи НЬ гемоглобин боғланиб оксигемоглобинга айланади
натижада органларнинг кислород билан таъминланиши жиддий зарарланади.
Ҳомиладор аёл чекса ёки унинг хонасида чекилса ҳомиласига заҳарланиб
нуқсонли туғилиши, тушиши, ўлик туғилишига сабаб бўлади. Тадқиқотлар
шуни кўрсатади-ки ҳомилага онаси қони билан 20 минутда никотин етиб бориб
салбий таъсир этади. Чекувчи ичига тортган тутинда 0,05-0,15мг никотин бўлиб
қон орқали 7 сонияда бош мияга етиб бориб модда алмашинувини бузади.Оғиз
бўшлиғида қатор стоматологик касалликлар,айниқса онкологик касалликлар
III Международная научно-практическая конференция
266
III International Scientific and Practical Conference
келиб чиқишига сабабчи бўлиш билан бирга тишнинг эмал қисмини
сарғайтиради.
Чекишни баъзилар тараққий цивилизация касаллиги дейишса,баъзилар
хулқсизлик касаллиги деб қарайди.Замонавий тиббиёт организмнинг никотинга
тобелик,қарамлилигини аллақачон исботлашган. Дунё аҳлининг 5дан 1и
кашандаликнинг ушбу турига элакишган, умум башарият мулки бўлган
ҳавонинг софлигини бузиб,ўзи ва ўзгалар саломатлигига зомин бўлмоқда.
Носнинг ҳам организмга салбий таъсири сигаретдан қолишмайди. Таркиби:
тамаки 40%, кул 30%, оҳак 8%, пахта ёғи 12%, сув ва бошқа қушимчалар 10%
бўлиб ностандарт, асептик ва гигеник талабларсиз қулбола тайёрланиши янада
организм учун хавфли. Носкашлар кунига 20-50 граммгача истеъмол қилади.
илм соҳиби ҳазрати ибн Сино 1000 йил олдин “Табиат-атроф муҳит ва инсон
саломатлиги ўзаро муносабатдалиги ҳақида оқилона фикрига ва 1866 йилда
фанга эколгия терминини киритган олмон олими Э.Геккель таълимоти ҳамда эл
саломатлигини сақлаш,касалланишнинг олдини олиш йўлида изланувчи
олимларнинг илмий кўрсатмаларига одилона риоя қилиш барчамизнинг
бурчимиз. Фикримиз тасдиғи учун атрофга назар ташланг: чанқоқ бости
ичимликлардан бўшаган бакалашка, чиқинди ва кераксиз нарсалар солинган
елим халталар ивирсиб ётибди. Кўча четидаги ариқлар чиқинди ва кераксиз
матоҳлар масканига айланган, кўча четидаги ниҳолларни сувлашда тўсқинлик
қилиши бор гап.Ободонлаштириш ишчи-хизматчилари фаолияти қанчалик
қадрлаб инобатга олмайик кўча-куйга ҳеч иккиланмасдан чиқинди
ташлайдиганлар ҳиссаси салмоқли. Энг оғриқли жиҳати шундаки, изоҳ
сўрасанг ё лабини буради ё сиз ким? Нима ишингиз бор, бир менми ҳамма
шундай қиляпди-ку каби жавоб билан дилингизни хира қилади. Бировга баҳс
қилиш-ку ёмон одат,-аммо кўпчиллик одатий экологик софлик йўлида
масъулиятини унитиб,ҳатто гуноҳларини тузатиш ўрнига хаспўшлайди.
Айниқса кеч куз фаслида хазонрезлик муаммолари янада бўй кўрсатади,
ободонлаштириш ходимларининг хизматларидан кир қидирмоқчи эмасмиз ,-
аммо бу номақулчиликнинг мақбул ечими чиқиндини дуч келган жойга эмас,
махсус чиқиндихонага, хазонларни йиғиб кўмиб ташласа (кейинги йил тайёр
маҳаллий ўғит ўрнини босади), хонадонимиз рўпарасидаги ариққа эътибор
қилиб тозалаб, кукаламлаштириб қўйсак олам гулистон бўлармиди.Динимиз ва
қадриятимизда умумбашарият мулки ҳаво,ер,сув ва наботот софлигига асраш
ҳақида панду-ўғит берилади. Пайғамбаримиз с.а.в. “Атроф-муҳитга
меҳрли,шафқатли муносабатда бўлинглар, сув, йўл, соя-салқин жойларга
чиқинди-ахлат ташлашдан қайтарганлар. Аждодларимиз экологик маданиятли
бўлишган:она заминга, ҳаво, сув, яшиллик оламини асраб-авайлашган, исроф
қилмаслик, увол, гуноҳ-меъёрларни англаб кундалик турмушида қатъий амал
қилишган. “Авесто”да ҳовуз-қудуқ, ариқ сувларини, ҳавони ифлос
қилгувчиларга қарши кураш олиб боришган. Анҳор ва сувли ариқ бўйларига
мол боқиш, боғлашга рухсат беришмаган, сувни ифлос қилганга, томорқасини
ободонлаштирмаганларни жаримага тортган. Она табиатга меҳр-муҳаббатли
Do'stlaringiz bilan baham: |