Мадиев Ж., Саидов Д., Салаев Р., Хуррамов Ш.
Сурхондарё вилоят стоматологик поликлиникаси
Оғизни ғар ғара қил , мисвок ишлат, субҳу шом,
Шунда тиш ва танглайинг тоза бўлур ва соғлом.
Ибн Сино “ Уржуза” шеърий тиббий достонидан
.
Мавзу долзарблиги:
фавқулотда иқтидорли ҳозиқ табиб, ўз асарлари ва
илму заковати билан Мовароуннаҳрни дунёга танитган олим ҳазрат ибн
Синонинг тиббиётнинг ажралмас бўлаги стоматология соҳаси касаллликлари
ҳақида қолдирган бой мероси то ҳануз ўз қадру - аҳамиятига эгалигини эътироф
этиш.
Тўлиқ исми Абу Али ал Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ал Ҳасан ибн Али ибн
Синодир. 980 йилда Бухоронинг ҳозирги Пешку тумани ҳудудидаги Афшона
қишлоғида (хозир ибн Сино маҳалласи бўлган) таваллуд топади. Жисмонан
III Международная научно-практическая конференция
269
III International Scientific and Practical Conference
бақувват бўлсада мухожирлик, мусофирликдаги қўнимсиз, машаққатли ҳаёт
тарзи ҳамда заҳмату-риёзатли оғир меҳнат саломатлигига панд беради. Буюк
юртнинг буюк фарзанди диний ва дунёвий фанларнинг 29 та йуналиши бўйича
дунё аҳлининг лол қолдирувчи бой мерос қолдирган ватандошимиз ибн Сино
1037 йил Ҳамадонда вафот этган. Афшонадаги ибн Сино музейи, ибн Сино
тиббиёт коллежи билан рўпарама-рўпара жойлашган. Ўртада ҳазратнинг
ҳайбатли ҳайкали жойлашган. Болта ака Ахмедов (стоматолог-врач) ва Мансур
Нуруллаев музей директори (ҳазратнинг ҳамқишлоқлари) ибн Синонинг
Эрондан Ҳамадон шаҳридаги қабридан тупроқ олиб музей ичидаги рамзий
қабрига қўйилганлиги, зиёратга келувчиларнинг кети узилмаслигини фахр
билан айтишди. Энциклопедик олим ва буюк ҳаким ибн Сино “Тиб конунлари”
асарида инсон тана аъзолари анатомияси, касалланиши ва даволанишига чуқур
ёндашади. Аллома стоматология соҳасига “Тиб қонун “ларида алоҳида эътибор
беради. Айниқса оғиз бўшлиғи анатомияси, тиш ва уларнинг тузилиши,
атрофидаги тўқима ва тил, лаб, милклар ҳақида керакли маълумотлар берган.
Аллома юқори жағдаги тишларнинг илдизи кўплиги, улар осилиб туради
оғирлиги илдизларга қарама-қарши томонга эгилишга мослашган. Пастки
тишларда эса оғирлиги суякларга киришиб туришига тўсқинлик қилмайди.
Ҳазрат ўз асарида жағ суяклари жойлашиши ва тишлар тўғрисидаги
қарашларини кенг изоҳлаган. “Тиб қонун” ларда (1002-1023 йилларда битилган
шоҳ асари) оғиз чақаси (стоматит) оғиз ва тил терисида тарқалувчи ва
кенгаювчи ярадан иборатлиги ва кўпроқ болаларда учрашини ёзади. Абу Али
ибн Сино ҳазратларини стоматология соҳасидаги қолдирилган илмий
меросларига таяниб, тиббиётнинг ажралмас бўлаги бўлган стоматологиянинг
ривожига ҳақли ҳисса қўшган тиббиёт дарғаси “стоматология асосчиси”
эканлигини кўрсатиш.
Ҳар уйқудан олдин тишларни мойлаб туриш,тиш тозалагич мисвок билан
меъёрида фойдаланиш яъни тишнинг қаттиқ қисмини заралаб қўймаслик,оғиз
яра-чақа бўлганда шотут ва хом узум суви ва асал аралаш сувлар билан чайқаш
муолажалари ўринлигини замонавий тиббиётда ҳам ўз тасдиғини топган. Инсон
саломатлиги (англосакс тилида қалъа, мустаҳкам маъносида) буюк олим асос
солган стоматология соҳаси муҳим ўрин тутади. Стоматология соҳасидаги
алломанинг илмий мероси бугунги кунда ҳам ўз қадру - аҳамиятга эга.
Экологик онг ва экологик маданият билан атроф муҳит ва табиатга ҳамда она
замин, сув, тупроқ, ҳаво тозалигини асраб-авайлаб, динимиз арконлари ва
аждодларимиз қадриятларига амал қилсак она табиат соғлигимиз ва умримиз
камоли йўлида холис беминнат хизмат қилишини тарғиб ва тадбиқ қилиш.
Ибн Сино ҳазратларининг гигиенага оид назм ва наср кўринишидаги
асарларида саломатликни сақлашдаги омилларидан 1. Саломатликка зид бўлган
барча зарарли нарсалардан сақланиш. 2. Тоза ҳаво яъни эсиб турган тоза
ҳаводан нафас олишни баён қилган. Соф экологик муҳит барча касалланиш
каби стоматологик касалликларни олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутишни
кўзда тутган. “Тиб қонунлари” нинг 1-чи жилдида инсон ҳаёти учун муҳим
Do'stlaringiz bilan baham: |